ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7743 Хокимият города Зарафшан 11/09/2019 26/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7743

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг                     25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ 3001-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                            5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосан 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд 29 та корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сони 23989 кишини ташкил этганда, шундан ўртача 5,2 фоиз миқдорида – 454 та шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  - 12,0 фоиз (56 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун – 67,0 фоиз (308 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – 6,0 фоиз (29 киши);

ногиронлар бўлган шахслар учун – 3,0 фоиз (15 киши)

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – 1,0  фоиз (6 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун – 6,0 фоиз (30 киши);

одам савдоси қурбонлари учун учун – 0,6 фоиз (4 киши);

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф тўғдирмайдиган  ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – 1,0 фоиз                   (6 киши);

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар; Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни                 18-моддасининг 3-қисмига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шаҳар ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади; ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йилнинг 20 декабрь кунига қадар квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг                    10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаган ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грандлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тўлансин.

5. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.б (Э.Махмудов) беш кун муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказилишини ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

6. “Олтин водий” газетаси таҳририяти Давлат корхонаси (М.Ҳусанов) қарорнинг расмий нашрда эълон қилинишини, шаҳар ҳокимлиги Бош юрисконсульти (А.Ғойибов) қарорни вилоят адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини, шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси  икки кунлик муддатда шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

7. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор кучга кирган кундан этиборан шаҳар ҳокимининг 18.10.2018 йилдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-696 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.    

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Шохмирзаев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 Зарафшон шаҳар ҳокими                                                А.Раджабов

  Зарафшон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган                                                                                                                                                                                                                        (квоталанган) иш ўринлари.

                             

Зарафшон шаҳри

Уларда ишловчилар

Жами банд қилинган иш ўринлари сони

Шундан

     

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун

Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун

Ногиронлиги бўлган шахслар учун

Пенсия олди ёшдаги шахслар учун

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф тўғдирмайдиган  ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун

Одам савдоси қурбонлари учун

     

1

Марказий Кон Бошқармаси

18412

311

17

238

21

8

3

19

3

2

     

2

Зарафшон Қурилиш Бошқармаси

1017

43

6

18

5

4

1

7

 

2

     

3

ПТФ"Агама"

312

10

4

4

 

1

 

 

1

 

     

4

"Қизилқумгеология" ДУК

1032

29

2

20

2

1

1

2

1

 

     

5

Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника

404

8

1

6

 

1

 

 

 

 

     

6

№1 мактаб

136

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

7

№2 мактаб

202

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

8

№3 мактаб

191

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

9

№4 мактаб

100

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

10

№5  мактаб

71

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

11

№6  мактаб

69

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

12

№7  мактаб

56

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

13

№8  мактаб

146

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

14

№9  мактаб

86

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

15

№10  мактаб

187

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

16

№12  мактаб

213

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

17

№13  мактаб

350

3

2

1

 

 

 

 

 

 

     

18

№7 Болалар мусиқа мактаби

54

1

 

1

 

 

 

 

 

 

     

19

№ 1  Мактабгача таълим муассасаси

94

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

20

№3 Мактабгача таълим муассасаси

32

1

1

 

 

 

 

 

 

 

     

21

№4 Мактабгача таълим муассасаси

37

1

1

 

 

 

 

 

 

 

     

22

№16 Мактабгача таълим муассасаси

82

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

23

№20 Мактабгача таълим муассасаси

105

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

24

"Шодлик"мехрибонлик уйи

74

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

25

Ободонлаштириш бошқармаси

242

9

3

2

1

 

1

2

 

 

     

26

Сил касалликлари диспансери

102

3

1

1

 

 

 

 

1

 

     

27

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

47

1

1

 

 

 

 

 

 

 

     

28

Давлат Санитария Эпидимология назорат маркази

86

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

29

"Баркамол авлод" болалар маркази

50

2

1

1

 

 

 

 

 

 

     

жами

23989

454

56

308

29

15

6

30

6

4

     
                             
                             
 

Зарафшон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ директори в.б                                                                                                                                    Э.Х.Махмудов

     
                               

 

Umumiy takliflar

120