ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7730 Хокимият Навбахорского района 11/09/2019 26/09/2019 4

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7730

2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага  қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган  Низомга асосан 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 30 августдаги 01/10-59-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Қонунининг  6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 180 кишини ташкил этадиган 4 фоиз  миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 22,8 фоиз - 41 киши;

умумий ўрта махсус, касб хунар таьлими  муассасаларини тамомлаган  ёшлар, шунингдек олий таьлим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таьлим олган битирувчилари учун 56,7 фоиз - 102 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 11.1 фоиз - 20 киши;

ногиронлар  ва пенсия олди ёшидаги шахслар учун 3.8 фоиз - 7 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5 фоиз - 9 киши;

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0.6 фоиз - 1 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2.  Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                       5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган             ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш                          ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ  мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини ташкил этиш,

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 20 декабр санасига қадар  квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрел санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом асосида ишлаб чиқилган мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларини муҳтожлар учун иловада белгиланган заҳирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар мазкур қарор 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг   2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг               21-бандига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5.  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида марказ жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари,

корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борилиши мажбурийлиги,

мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмаслиги инобатга олинсин.

6. Ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги умумий бўлими (И.Ашуров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Зойиров)га,

ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги,

ушбу иш ўринларига мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги,

иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни ишчи комиссияга юборилишини         ва мазкур қарорнинг ижроси устидан  назорат қилинишини  таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-807-сонли қарори 2019 йил 31 декабр кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 10. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

 11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Umumiy takliflar

109