ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7719 Хокимият города Каган 11/09/2019 26/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7719

Л О Й И Ҳ А

 

2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

 

1. Когон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони (захирага қўйилган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 605 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  15,5 фоиз (94 киши);

Умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбини эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларнинг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 72,4 фоиз (438 киши);

Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  4,8 фоиз (29 киши);

ногиронлар учун 3,0 фоиз (18 киши);

шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун              0,5 фоиз (3 киши);

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 3,3 фоиз (20 киши);

Одам савдоси қурбонлари учун 0,5 фоиз (3 киши);

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахслар учун захирага қўйилган иш ўринларига ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

  5.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тўлансин.

6. Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (И.Шадиев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

7. Мазкур қарор “Когон ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ражабов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                                               Ҳ.Ҳошимов

 

              Шаҳар  ҳокимининг  2019 йил "___" октябрдаги                   ____- сонли қарорига илова  
               
2020 йилда Когон шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасаларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша                                                                                                     олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун  банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбини эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларнинг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Пахта тозалаш акциядорлик жамияти 405 20 5 8 2 2 1 1 1
2 Когон Ёғ акциядорлик жамияти 621 20 6 10 2 1   1  
3 Когондонмахсулотлари акциядорлик жамияти 162 12 3 6 1 1   1  
4 Бухоро гипс акциядорлик жамияти 134 6 2 2 1     1  
5 Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 224 20 12 2   2   3 1
6 Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 847 35 5 27   2 1    
7 Бухоро-1 бекатидаги темир йўл касалхонаси 260 15 4 10     1    
8 Бухоро тармоқ Санитария эпидемиология станцияси 32 3   3          
9 Когон шаҳар давлат санитария эпидимиология назорати маркази 64 4   4          
10 "Муборакнефтегазмонтаж" акциядорлик жамиятига қарашли "Трубадеталь" унитар корхонаси  582 22 3 13 2 1   2 1
11 Когон Электромонтажчи унитар корхонаси 153 8 2 4 1     1  
12 Бухоро Минтақавий темир йўл узели 560 50 5 39 2 2   2  
13 Бухоро локомотив депоси 753 32 4 24 2 1   1  
14 Бухоро вагон  депоси 665 32 4 24 2 1   1  
15 17- сон Йўл машиналар станцияси Бухоро-1 станцияси 648 32 5 23 2 1   1  
16 Бухоро алоқа ва ишорат масофаси 314 20 4 13 1 1   1  
17 Бухоро темир йўл масофаси 740 30 5 22 1 1   1  
18 Бухоро электр билан таъминлаш дистанцияси 318 18 4 13 1        
19 Нефтегазавтотрансхизмат унитар корхонаси 157 10 2 6 1     1  
20 Бухоронефтгазавтонакл акциядорлик жамияти 260 17 2 13 1     1  
21 Бухоро бирлашган ёқилғи мой омборлари хўжалиги  241 15 4 8 2 1      
22 Бухоро 1 бекати темир йўл устахонаси 300 18 4 12 1 1      
23 Бухоро ихота дарахтларини ўтқазиш ва қўриқлаш масофаси 219 8 3 4 1        
24 Акциядорлик тижорат банки Халк банк Бухоро вилоят Когон филиали  66 4   4          
25 Акциядорлик тижорат банки Қишлок курилиш банк Бухоро вилоят Когон филиали  72 4   4          
26 Ўзбекистон Републикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Бухоро вилоят бўлими  Когон филиали  37 2   2          
27 Когон шахар маданият ва аҳоли дам олиш маркази 34 3 1 2          
28 Когон саноат ва  транспорт касб-ҳунар коллежи 99 4   4          
29 Когон Мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 74 4   4          
30 Когон шахар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 45 3   3          
31 Когон шаҳар Болалар ўсмирлар спорт мактаби 45 3   3          
32 Когон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби 70 4   4          
33 Когон шаҳар Баркамол авлод болалар маркази 30 2   2          
34 Когон шаҳар 1-сон умумтаълим мактаби 59 5   5          
35 Когон шаҳар 2-сон умумтаълим мактаби 33 3   3          
36 Когон шаҳар 3-сон умумтаълим мактаби 72 6   6          
37 Когон шаҳар 4-сон умумтаълим мактаби 71 6   6          
38 Когон шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби 59 5   5          
39 Когон шаҳар 6-сон умумтаълим мактаби 57 4   4          
40 Когон шаҳар 7-сон умумтаълим мактаби 119 5   5          
41 Когон шаҳар 8-сон умумтаълим мактаби 95 5   5          
42 Когон шаҳар 9-сон умумтаълим мактаби 86 5   5          
43 Когон шаҳар 10-сон умумтаълим мактаби 82 5   5          
44 Когон шаҳар 2-сон мактабгача таълим муассасаси 28 2   2          
45 Когон шаҳар 4-сон мактабгача таълим муассасаси 34 3   3          
46 Когон шаҳар 5-сон мактабгача таълим муассасаси 40 3   3          
47 Когон шаҳар 7-сон мактабгача таълим муассасаси 30 3   3          
48 Когон шаҳар 8-сон мактабгача таълим муассасаси 51 5   5          
49 Когон шаҳар 9-сон мактабгача таълим муассасаси 37 3   3          
50 Когон шаҳар 11-сон мактабгача таълим муассасаси 42 4   4          
51 Когон шаҳар 12-сон мактабгача таълим муассасаси 61 6   6          
52 Когон шаҳар 13-сон мактабгача таълим муассасаси 42 4   4          
53 Когон шаҳар 14-сон мактабгача таълим муассасаси 63 6   6          
54 Когон шаҳар 15-сон мактабгача таълим муассасаси 27 2   2          
55 Когон шаҳар 16-сон мактабгача таълим муассасаси 54 5   5          
56 Когон шаҳар 17-сон мактабгача таълим муассасаси 41 4   4          
57 Когон шаҳар 18-сон мактабгача таълим муассасаси 40 2   2          
58 Когон Мактабгачатаълим бўлими 21 2   2          
59 Когон шаҳар 17-сон ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби 45 4   4          
60 Минокор масъулияти чекланган жамияти 28 2   1 1        
61 Кўприксоз сервис масъулияти чекланган жамияти 58 5 2 2 1        
62 "UMID- MEDICAL- CENTRE" mas‘uliyati cheklangan jamiyati 25 2   2          
63 Бахтли Шерзод масъулияти чекланган жамиятининг Бухоро газ тўлдириш станцияси унитар корхонаси 22 2   1 1        
64 "DON ISSIQ NON INVEST" mas‘uliyati cheklangan jamiyati 33 3 2 1          
65 Когон коммунал хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш давлат унитар корхонаси 50 4 1 2       1  
  Жами 10836 605 94 438 29 18 3 20 3

Umumiy takliflar

124