ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7643 Хокимият Касансайского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7643

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг  “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 25-моддасига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша   олмайдиган шахслар учун 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 297 нафарини ташкил этадиган 10,0 фоиз миқдорида, шу жумладан: ‎‎ногиронлар учун 3,0 фоиз (89 киши); умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 4,0 фоиз (119 киши); ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,3 фоиз (38 киши); пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,5 фоиз (14 киши); сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,4 фоиз (11 киши); ‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,6 фоиз (19 киши);‎ ‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,3 фоиз (8 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш, шу жумладан қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак: ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари; туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари; жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян
касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати қуйидагича белгилансин: муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, тикувчи, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш; йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида
25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин; 
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу тўғрида туман
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш; 
ташкилотлар ҳар чоракда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши; банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўрсатиб ўтилсин.

7. Қўшимча тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 31.05.2019 йил кундаги АВ №3163-сонли буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни, квоталанган иш ўринларининг энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган корхона, ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида, ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида” норма белгиланганлиги маълум қилинсин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (З.Ахмедов) беш кун муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

9. Ушбу қарор “Косонсойнома” туман газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қаюмов зиммасига юклансин.

 

     

                                                            Туман ҳокими                                                Б.Юсупов

Туман ҳокимининг 2019 йил

                                                                                    сентябрдаги _____     -cонли

                                                                                                            қарорига 1-илова

 

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

Комиссия раиси

  1.  

М. Қаюмов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосарлари

  1.  

З. Ахмедов

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори

Комиссия аъзолари

  1.  

Н.Ғайбуллаева

-

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой тумани бўлими бошлиғи

  1.  

М. Аълохонова

-

Туман халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

  1.  

Ш.Жўраев

-

Туман ҳокимлиги хузуридаги Жазони ижро этиш жойларидан  бўшатилган шахсларда ижтимоий  кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

  1.  

М. Улуханов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

  1.  

Д. Соттиев

-

Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси, комиссия котиби.

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

                     Туман ҳокими ўринбосари                                                М. Қаюмов  

                                         Туман ҳокимининг 
                                 2019 йил "____" ____________даги 
                             _______-сонли қарорига 
                                     2- илова 
                                   
                                   
Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
Р Ў Й Х А Т И
                                   
 №   Ташкилотлар   Жами ишловчилар сони   Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони    Шу жумладан 
 Ногиронлар учун                    (3 фоиз)   Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун   Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун   Пенсияолди ёшидаги шахслар учун   Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун   Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун   Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 
 сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи   сони   фоизи 
 1   Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси 1528 153 46 3,0 80 5,2 12 0,8 5 0,3 2 0,1 6 0,4 2 0,1
 2   Косонсой давлат ўрмон хужалиги 85 9 3 3,1 3 3,5 2 2,4 0 0,0 1 1,2 1 1,2 0 0,0
 3   Косонсой туман ирригатсия бўлими 63 6 2 3,2 1 1,6 0 0,0 1 1,6 1 1,6 0 0,0 1 1,6
 4   "BARKAS-TEKS" масъулияти чекланган жамият 100 10 3 3,0 2 2,0 2 2,0 0 0,0 0 0,0 1 1,0 2 2,0
 5   "KOSONSOY TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi 101 10 3 3,0 2 2,0 2 2,0 0 0,0 2 2,0 1 1,0 0 0,0
 6   Ободонлаштириш бошқармаси 252 25 7 2,8 4 1,6 8 3,2 1 0,4 1 0,4 3 1,2 1 0,4
 7   22-сонли ихтисослашган мактаб интернати 59 6 2 3,4 2 3,4 2 3,4 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 8   45-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси 112 11 3 2,7 4 3,6 2 1,8 2 1,8 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 9   Кекса ногирон уруш ва мехнат фахрийлари санаторийси 103 10 3 2,9 3 2,9 2 1,9 1 1,0 0 0,0 1 1,0 0 0,0
 10   "Косонсой санаторийси" масъулияти чекланган жамият 91 9 3 3,3 2 2,2 1 1,1 1 1,1 1 1,1 1 1,1 0 0,0
 11   Болалар ўсмирлар спорт мактаби 79 8 2 2,5 2 2,5 1 1,3 0 0,0 1 1,3 1 1,3 1 1,3
 12   10-махсус мактабгача таълим муассасаси 82 8 3 3,7 3 3,7 1 1,2 1 1,2 0 0,0 0 0,0 0 0,0
 13   23-махсус мактабгача таълим муассасаси 65 7 2 3,1 3 4,6 1 1,5 0 0,0 0 0,0 1 1,5 0 0,0
 14   Косонсой "Пахта толаси" А/Ж 251 25 7 2,8 8 3,2 2 0,8 2 0,8 2 0,8 3 1,2 1 0,4
 ЖАМИ   2 971    297   89  3,0   119 4,0 38 1,3 14 0,5 11 0,4 19 0,6 8 0,3
                                   
                                   
                                   
    Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари        М.Қаюмов       
                                   
    Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази директори
       З. Ахмедов       
                             

Umumiy takliflar

184