ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
764 Хокимият Бувайдинского района 28/09/2018 15/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Бувайда туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-764

 

Бувайда туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган  шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 4-сон, 45-модда) 17-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш  учун  иш  ўринларини  банд  қилиб  қўйиш тўғрисида»ги     965 - сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 44-сон, 507-мода) билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2019 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйҳати
1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйҳат бўйича ўртача сонидан
961 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

Жумладан: ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари  бор кўп болали ота-оналар учун (62 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун (578 киши);

шу жумладан ногиронлар учун 3 фоиз (288 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун (7 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун (10 киши );

одам савдосидан жабрланган шахслар учун (2 киши);

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария – гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ўрта – махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун, улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг касб тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари.

Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

ўрта-махсус ва касб хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари.

4. Ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабдаги  965–сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;.

йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларинларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

6. Ташкилотлар ҳар чоракда Бандликка кўмаклашиш  марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.

7. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

8. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ ваколатли органлар томонидан жарима солиниши белгилаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилсин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Умрзаков) бир ҳафта муддатда тегишли ташкилотларга ушбу қарорнинг етказилишини таъминласин.

10.Белгилансинки, мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари М.Дехконов ва Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Умрзаковлар зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                       Б.Ибрагимов.

Umumiy takliflar

804