ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7639 Хокимият Каттакурганского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7639

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор

ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли қарорлари ва туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида шунингдек “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

            ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик
асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик
асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, ҳалқ таълими, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/20120 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқиш;

б) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа  муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш вазифалари юклатилсин. 

4. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг таъминлашга йўналтирилган, тасдиқланган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий  жавобгарлик юклатилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг шу мазмундаги 2018 йил 14 август кунги 1487-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Санақулов):

туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий  фойдаланиладиган жойлар, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талбаларига мувофиқ тартбига келтирилишини, шунингдек кўмир махсулотлари ғамланшишини  жойларга чиқиб  назорат қилиш;

назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш  даврида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш, ташкилот, корхона, муассаса раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарурий чора тадбирлар кўрсин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Худайбердиев):

аҳоли эхтиёжидан келиб чиқиб,  2019/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгилаш, нархларни кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида  картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий  турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда махсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул  шахсларни белгилаш бўйича таклиф киритиш вазифаси топширилсин.

8. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Д.Муминов)  маҳаллаларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини жалб қилган ҳолда иссиқлик, ичимлик суви, ҳудудларни санитария ҳолати тартибга  келтирилганлигини назоратга олиб,  амалга оширилган ишлар юзасидан ахбророт киритиб бориш вазифаси топширилсин.

9. Тумангаз корхонаси (Б.Нормуродов), туман электр тармоқлари корхонаси (Ф.Пирматов) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашининг таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб аҳоли билан учрашувлар ўтказиш вазифаси топширилсин.

10. Туман  ҳокимининг ўринбосарлари (Қ.Худайбердиев, Н.Санақулов, С.Мингбоев) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар. 

11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

  Туман ҳокими                                        А.Бахрамов

Umumiy takliflar

140