ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
763 Хокимият Шаватского района 28/09/2018 15/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-763

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 17-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб,

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

  1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 152 иш ўрин, шу жумладан:

а) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 11,2 фоиз (14 киши);

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 68.4 фоиз (104 киши);

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3,9 фоиз
(6 киши);

г) ногиронлар учун 1,97 фоиз (3 киши);

д) бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4.6 фоиз (7 киши);

е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 8,5 фоиз (13 киши);

ё) ижтимоий мухофазага мухтож шахсларни “Одам савдоси” жабрдийдалари учун 1,3 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин;

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

Шу жумладан:

а) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

г) ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнлари тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

д) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган касб ва лавозимлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорни бажармаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима қўллансин.

7. Бандликка кўмаклашиш марказига (Б.Ахмеджанов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг           2017 йил 15 ноябрдаги 3443-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор “Шовот истиқболи” газетасида  эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  А.Якубов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шовот тумани ҳокими в.б:                   Х.Отаханов

Umumiy takliflar

773