ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7615 Хокимият Чартакского района 09/09/2019 25/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7615

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони
986,6 нафарни ташкил этадиган 9,4 фоиз миқдорида,

шу жумладан:

ногиронлар учун 3,2 фоиз (310 нафар);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 2,3 фоиз (228 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,6 фоиз (151,5 киши); ‎

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,5 фоиз (52,8 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,6 фоиз (60,3 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,4 фоиз (34,5 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,8 фоиз (78,3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Д.Назаров) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Чорток ҳақиқати” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Умурзақов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокимининг 2019 йил

                                                                                              __________ даги ___ -cонли

                                                                                                              қарорига   1-илова

 

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

 

 

 

                                              Комиссия раиси

  1.  

А.Умурзақов

-

Туман ҳокимининг биринчи  ўринбосари

 

               Комиссия раисининг ўринбосари

 

  1.  

Д.Назаров

-

Туман Ахоли Бандликка кўмаклашиш маркази директори.

 

                                              Комиссия аъзолари

 

  1.  

А.Асрақулова

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

 

  1.  

Ш.Турғунова

-

Туман халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

 

  1.  

А.Юнусов

-

Туман ҳокимлиги хузуридаги Жазони ижро этиш жойларидан  бўшатилган шахсларда ижтимоий  кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари  ўринбосари

 

  1.  

М.Мажидов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

 

  1.  

Т.Машарипов

-

Ахоли Бандликка кўмаклашиш маркази  мутахассиси, комиссия котиби.

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

Туман ҳокими  биринчи

ўринбосари                                                                 А.Умурзақов

 

2020 йилда Наманган вилояти Чортоқ туман бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
М А Ъ Л У М О Т   
                                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   % шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони % Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони % Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони % Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони % Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони % Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони % Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони %
1 Тумандаги 47-сонли умумтаълим мактаб 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 1,00 2 3,0 1 2,0 0 0,0 0 0,0
2 Тумандаги 11-сонли умумтаълим мактаб 60 6,0 10,0 1 1,7 1 1,7 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,7 0 0,0
3 Тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаб 40 4,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 1,00 1 3,0 0 1,0 0 1,0 0 0,0
4 Тумандаги 19-сонли умумтаълим мактаб 70 7,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
5 Тумандаги 7-сонли умумтаълим мактаб 60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
6 Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси 1280 128,0 10,0 26 2,0 26 2,0 12 0,90 38 3,0 13 1,0 13 1,0 1 0,1
7 Туман Ободонлаштириш бошқармаси 120 12,0 10,0 2 2,0 2 2,0 1 1,00 4 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
8 14-сонли болалар мусика мактаби 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 2 3,00 2 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
9 "Чортоқ санаторияси" аксиядорлик жамияти 140 14,0 10,0 3 2,0 3 2,0 1 1,00 4 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
10 Тумандаги 43-сонли умумтаълим мактаб 60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
11 Чорток ТИХПТФК 60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
12 Тумандаги 18-сонли умумтаълим мактаб 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
13 Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактаб 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,40 2 3,0 0 0,0 0 0,0 1 1,6
14 Чортоқ Болалар Сихатгохи  70 7,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
15 Тумандаги 24-сонли умумтаълим мактаби 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
16 11-мактабгача таьлим муассасаси 60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
17 26-мактабгача таьлим муассасаси 40 4,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 1,00 1 3,0 0 1,0 0 1,0 0 0,0
18 Тумандаги 17-сонли умумтаълим мактаб 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 1 1,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
19 Тумандаги 41-сонли умумтаълим мактаб 50 5,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
20 5-Давлат иқтисослаштирилган махсус интернати  60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
21 Тумандаги 6-сонли умумтаълим мактаб 60 6,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
22 Баркамол авлод болалар маркази 70 7,0 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,00 2 3,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0
23 Uztex Group МЧЖ 350 35,0 10,0 7 2,0 7 2,0 4 1,00 11 3,0 4 1,0 4 1,0 0 0,0
  Жами  2950 295,0 10,0 59 2,0 59 2,0 25 0,85 89 3,0 29 1,0 28 1,0 6 0,2

Umumiy takliflar

141