ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7608 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 09/09/2019 24/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-7608

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 179-сон буйруғи (рўйхат рақами 2932, 2017 йил 28 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й. 29 сентябрь, 10/17/2932/0027-сон) билан тасдиқланган Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.           

 

 

 

        Вазир

 

П. Бобожонов

   Тошкент шаҳри,  

 

 

 

 

 

2019 йил  ___  _________, 

 

 

 

 

 

            ____- сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар вазирининг

2019 йил ___ _______ даги ______ -сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг
ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини
ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ўқотар қурол – порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун мўлжалланган қурол;

ўқ-дорилар – қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш
учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган
қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси”.

Umumiy takliflar

145