ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7606 Хокимият Шерабадского района 09/09/2019 24/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йилда Шеробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7606

2020 йилда Шеробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида

 

                                          

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги   ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Шеробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 139 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали  ота-оналар учун 31 фоиз (43 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 55 фоиз (76 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 5 фоиз (7 киши);

ногиронлар учун 2 фоиз (3 киши);

пенсияолди ёшидага шахслар учун 3 фоиз (4 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурий чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун       3 фоиз (4 киши);

одам савдоси қурбонлари учун  1 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгилансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. 2020 йилда Шеробод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринлари ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

 5. Қуйидагилар:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгилансин. 

   6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Ғ.Сулаймонов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан  назоратни таъминласин.

7. Шеробод туман ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги Қ-2324-сонли қарори бекор қилинсин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

9. Ушбу қарорни назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Панжиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                          У.Бобокулов

 

Т-р Корхона ва ташкилотлар номи Манзили Жами ишлов- чилар  сони Банд қилиб қўйилади ган иш ўринлари сони  Шу жумладан:
ногиронлар учун  ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун  одам савдоси қурбонлари учун  пенсияолди ёшидаги шахслар учун
1 Хўжайикон туз ОТХЖ Вандоб МФЙ 208 11 1 2 3 3 1   1
2 Агро хизмат шиндонг К/к Мажнунтол МФЙ 248 10   2 3 3 1 1  
3 Шеробод ЙХПТФДК Хўжги МФЙ 149 10 1 2 1 3 3    
4 Тоза худуд Тароқли МФЙ 40 3   1 1 1      
5 Ободонлаштириш бўлими Тароқли МФЙ 260 11   3 2 2 3 1  
6 Тиббиёт бирлашмаси Галагузар МФЙ 1986 25 2 4 8 6   2 3
7 ДСЭНМ Қўрғон МФЙ 95 6 1 1 2 2      
8 Шеробод туман халқ таълим бўлими Хўжги МФЙ 35 2   1 0 0 0 0 1
9 1-Мактаб Қўрғон МФЙ 100 3   2 1        
10 2- Мактаб Бахор МФЙ 73 3   2 1        
11 3- Мактаб Катта хаёт МФЙ 122 3   2 1        
12 4- Мактаб Нуртепа МФЙ 62 2   1 1        
13 5- Мактаб Ғуржак-1 МФЙ 81 3   2 1        
14 6- Мактаб Мехробод МФЙ 85 3   1 2        
15 7- Мактаб Қуллуқшо МФЙ 73 3   1 2        
16 8- мактаб Каттабоғ МФЙ 52 2   1 1        
17 9 -Мактаб Хўжақия-1 МФЙ 101 3   1 2        
18 11- Мактаб Хўжақия-2 МФЙ 65 3   1 2        
19 12- Мактаб Пошхурт МФЙ 68 2   1 1        
20 13- Мактаб Кампиртепа МФЙ 41 2   1 1        
21 14- Мактаб Дехқонобод МФЙ 72 3   1 2        
22 15- Мактаб Чўмишли МФЙ 80 4   2 2        
23 17- Мактаб Қишлоқбозор МФЙ 87 3   1 2        
24 19-Мактаб Мехнатобод МФЙ 66 3   1 2        
25 20- Мактаб Ҳакимобод МФЙ 61 2   1 1        
26 21- Мактаб Дехқонариқ МФЙ 88 4   2 2        
27 16-Мактаб Гулчинор МФЙ 70 2   1 1        
28 27-Мактаб Тароқли МФЙ 97 3   2 1        
29 28- Мактаб Чағатой МФЙ 98 3   1 2        
30 30- Мактаб Ҳакимобод МФЙ 56 2   1 1        
31 31- Мактаб Ғўрин-Гиламбоб МФЙ 109 3   1 2        
32 32- Мактаб Зарабоғ МФЙ 72 3   1 2        
33 33- Мактаб Пошхурт МФЙ 73 3   1 2        
34 34- Мактаб Қорабоғ МФЙ 51 2   1 1        
35 35- Мактаб Қорабоғ МФЙ 64 3   2 1        
36 37-Мактаб Бойбулоқ МФЙ 36 1   1          
37 38-Мактаб Олтинвоха МФЙ 73 3   2 1        
38 39-Мактаб Навбур МФЙ 46 2   1 1        
39 40- Мактаб Айнни МФЙ 108 3   2 1        
40 41- Мактаб Боғобод МФЙ 103 3   2 1        
41 42- Мактаб Қўрғон МФЙ 96 3   2 1        
42 43 - Мактаб Бойқишлоқ МФЙ 64 3   2 1        
43 44 -Мактаб Оқтепа МФЙ 69 3   2 1        
44 45- мактаб Тузкон МФЙ 46 2   1 1        
45 46- Мактаб Шеробод МФЙ 58 2   1 1        
46 48- мактаб Ғуржак-2 39 2   1 1        
47 49- Мактаб Ғуржак-2 65 2   1 1        
48 50 -Мактаб Узунсой МФЙ 57 2   1 1        
49 54- Мактаб Ғуржак-2 МФЙ 40 2   1 1        
50 55- Мактаб Гулистон МФЙ 49 2   1 1        
51 56- Мактаб Чўйинчи МФЙ 76 2   1 1        
52 59 -Мактаб Хўжақия-2 МФЙ 65 2   1 1        
53 60-мактаб Ғуржак-1 МФЙ 63 3   1 2        
54 65-мактаб Бойқишлоқ МФЙ 40 2   1 1        
55 66- Мактаб Ёшлик МФЙ 104 2   1 1        
56 67- Мактаб Чуқуркўл МФЙ 57 2   1 1        
57 68- Мактаб Мажнунтол МФЙ 61 2   1 1        
58 Шерободдавсувмахсус-пудрат ДУК Олтинвоха МФЙ 73 3     1 1     1

Umumiy takliflar

125