ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7566 Хокимият Учкудукского района 07/09/2019 22/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7566

                                                                                                       ЛОЙИҲА”

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунини 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони
20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2020 йил учун 10 фоизгача миқдорида жами 352 та (10 %) квота иш ўринлари, жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 4,0 фоиз (15 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 70 фоиз (246 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 4 фоиз (14 киши);

ногиронлар учун 4 фоиз (15 киши);

пенсияолди ёшдаги шахслар учун 1 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун
4 фоиз (14 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1 фоиз (5 киши);

оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар учун 11 фоиз (38 киши);

миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Учқудуқ туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низом билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3163) Низомга асосан ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тартиби жорий этилган.

5. Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

6. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш таъминлансин.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев зиммасига юклатилсин.

 

Учқудуқ туман ҳокими                                                       С.Хамроев

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун
банд қилиб қўйиши белгиланган корхона, муассаса ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Корхона, ташкилот, муассасалар номи

Ходимлар-нинг рўйхат-даги ўртача сони

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сони

шу жумладан

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

Муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар ва сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар

Ногиронлиги бўлган шахслар

Пенсия-олди ёшдаги шахслар

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

Одам савдоси қурбонлари

Оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар (тасдиқланган рўйхат асосида)

1

Шимолий Кон Бошқармаси

10226

222

4

199

10

2

0

2

0

5

2

Туман Тиббиёт бирлашмаси

620

12

3

2

 

3

2

2

 

 

3

Учқудуқ туман Йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси

122

8

 

1

2

 

1

4

 

 

4

Uchquduq tumani madaniyat va sрort ishlari bo'limi

21

2

0

1

 

 

 

 

 

1

5

UCHQUDUQ TUMAN XALQ TA'LIMI BO'LIMI

34

3

 

2

 

 

 

 

 

1

6

10-sonli BMSM

67

4

1

3

 

 

 

 

 

 

7

3-umumiy o'rta ta'lim maktabi

68

3

 

3

 

 

 

 

 

 

8

4-umumiy o'rta ta'lim maktabi

44

3

 

3

 

 

 

 

 

 

9

7-umumiy o'rta ta'lim maktabi

121

4

 

2

 

 

1

 

 

1

10

10-umumiy o'rta ta'lim maktabi

122

4

 

3

 

 

 

 

 

1

11

9-umumiy o'rta ta'lim maktabi

93

4

 

3

 

 

 

 

 

1

12

18-umumiy o'rta ta'lim maktabi

115

5

 

2

 

 

1

 

 

2

13

Uchquduq tumani DSENM

29

3

1

0

0

0

0

0

0

2

14

2-umumiy o'rta ta'lim maktabi

25

2

 

2

 

 

 

 

 

 

15

6-umumiy o'rta ta'lim maktabi

35

3

 

2

 

 

 

 

 

1

16

8-umumiy o'rta ta'lim maktabi

27

2

 

2

 

 

 

 

 

 

17

11-umumiy o'rta ta'lim maktabi

32

3

 

2

 

 

 

 

 

1

18

12-umumiy o'rta ta'lim maktabi

43

2

 

2

 

 

 

 

 

 

19

13-umumiy o'rta ta'lim maktabi

52

2

 

 

 

1

 

 

 

1

20

15-umumiy o'rta ta'lim maktabi

24

3

 

 

 

1

 

 

 

2

21

Uchquduq tumani obodonlashtirish boshqarmasi

107

15

3

 

2

2

 

6

 

2

22

1-umumiy o'rta ta'lim maktabi

33

2

 

 

 

 

 

 

1

1

23

20-umumiy o'rta ta'lim maktabi

133

6

1

1

 

 

 

 

2

2

24

2-sonli "QUYOSHJON" MTM

124

4

 

 

 

 

 

 

2

2

25

1-sonli "KAPTARCHA" MTM

102

4

 

2

 

0

 

 

 

2

26

Uchquduq tumani "Barkamol avlod" BM

48

5

1

 

 

1

 

 

 

3

27

UCHQUDUQ TUMAN BOLALAR-O'SMIRLAR SPORT MAKTABI

50

5

1

 

 

2

 

 

 

2

28

Uchquduq tumani 7-sonli "YOSH GEOLOGLAR" MTM

21

1

 

 

 

0

 

 

 

1

29

Uchquduq tumani 4-sonli "QALDIRG'OCH" MTM

23

1

 

 

 

0

 

 

 

1

30

Uchquduq tumani 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi

61

6

 

3

 

2

 

 

 

1

31

Uchquduq tumani 10-sonli "Joy Of Babies" MTM

25

2

 

1

 

 

 

 

 

1

32

Uchquduq tumani 11-sonli "KELAJAK YULDUZCHALARI" MTM

35

3

 

1

 

1

 

 

 

1

33

ТИФ Миллий банк Учқудуқ туман филиали

30

3

0

3

0

0

0

0

0

0

34

Учқудуқ тумани Давлат Солиқ инспексияси

9

1

0

1

0

0

0

0

0

0

ЖАМИ

12721

352

15

246

14

15

5

14

5

38

Umumiy takliflar

166