ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7536 Хокимият Узунского района 07/09/2019 22/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Узун туманининг иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7536

Узун туманининг иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги         2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда шу ҳақдаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 сентябрдаги Қ-357-сонли қарори (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2.  Мазкур қарорга кўра;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар                 куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари омонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора- тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.  

3.Қуйидагилар:

а) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутучи комплекс чора-тадбирлар 1 иловага мувофиқ:

вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш ;

ёқилғи энергетика тармоғининг барқарор фаолят кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 1 маҳаллий қозонхона, 4 та қозон, 0,2 км иссиқлик тармоғи,                  3,0 км сув қувури, 11 км газ қувури ва 1 779,8 км электр тармоқларини, шунингдек, 468 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоп-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 3 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 2 та қозон, 0,4 км иссиқлик тармоғи, 6,8 км сув қувури, 15 903,0 км электр тармоқлари, шунингдек, 4 255 та трансформатор подстанцияларини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 178 та мактаб, 85 та болалар боғчаси, 2та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар, 10 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 180 та кўп квартирали уйларда: 131,1 кв.м томни, 819 кириш жойларини, шу жумладан 34 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 51 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 17,9 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 45,17 минг тонна хажмида, шу жумладан аҳоли учун 19 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 26,17 минг тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 31 053,0 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 8 иловага мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман комиссияси (У.Алимов):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқилиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар хўжалик бирлашмалари бўйича вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

вилоят ҳудудлари, туманлари (шаҳарлари) бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолад шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиш ва тасдиқланишини, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз ватида бажарилишини таъминласин.

5. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари Термиз шаҳар ва барча туманлар ҳокимлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижьимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

6. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

7. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосар У.Мамадалиев:

Туман аҳолиси айниқса қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланадиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг  санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлашучун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантиришва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Тоғаев жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга таёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Жўраев, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими Ш.Азимуродов 2019 йил 1 сентиябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариасосий турларини жамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

10. Туман молия бўлими (Б.Баратов) вилоят комиссисининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳиралани қидириб топсин.

11. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Алимов туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 июлдаги “ Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-617-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

13. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                             У.Алимов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман  ҳокимининг

2019 йил “     ”          даги

“    ” сонли қарорига

1-илова

 

Туман иктисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

 

Ижро

муддати

 

Бажариш учун масъуллар

 

1. Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармокларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш буйича ташкилий чора-тадбирлар

 

 

 

1

Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (хар бир участка ишлари буйича маъсул шахсларни ва бажарилиш муддатларини аниқлаб):

Термиз шаҳри ва туманлар, аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари. ижтимоий соҳа муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича козонхоналар, мухандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъминлаш ишларини олиб бориш;

бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи ахолини суюлтирилган газ (овқат пишириш учун) ва кўмир, кўмир брикетлари, (мазкур қарорнинг 6-7-иловалари) хамда мукобил ичимлик сув манбалари (шу жумладан, ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш.

 

2019 йил 1 сентябргача

 

 

Тумандаги ҳокимликлари, мутасадди бошқармалар, идоралар, муассасалар, корхоналар

 

 

 

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда. аҳолини ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатланган таъминоти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

2019 йил сентябргача

 

Тумандаги ташкилот ва корхоналар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, Узун ТЭТК, Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали.

 

 

3

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан боғлиқ бўлган. нефг газ конденсатлари, нефт махсулотлари. суюлтирилган газ, кўмир, кўмир брикетли, туз ва бошка юкларни узлуксиз

 

2019  йил              1 сентябргача

 

Термиз минтақавий темир йул узели Сариосиё станцияси, “Денов нефт база” УК. “.Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

 

4

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

5

2018 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт сохаларига техник тузни етказиш бўича жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 1 сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

6.

Табиий газ танқис ҳудудларни етказиб бериш бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлар ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқи.

2019 йил 3 сентябргача

Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали.

7.

Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил 5 сентябргача

Туман ФВБ, туман ИИБ, Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

8.

Уй-жой кўчалари ва кўчаларга кичик ирригация тармоғини таъмирлаш ва тиклаш бўйича комплекс чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил 5 сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

9.

Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтириши лозим бўлган газни етказиб бериш хажмлари улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 5 сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

10.

2019-2020 йиллар куз қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 апрелгача газ ўчирилиши эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 1 сентябргача

Денов туманлараро газ участкаси туман тиббиёт бирлашмаси,  мактабгача таълим муассаси,  тумандаги ўрта махсус касб ҳунар коллежлари, туман халқ таълими бўлими

 

 

 

 

 

 

 

Т/р

 

Чора-тадбирлар номи

 

Ижро

муддати

 

 

Бажариш учун масъуллар

 

 

11.

2019/2020 йиллар куз-киш даврида энергияни истеъмол килишнинг максимал юкланиш соатларида электр энергияни дифференциаллаштирилган истеъмол буйича чора- тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил 1 сентябргача

Узун ТЭТК, тумандаги корхона ва ташкилотлар.

 

 

12.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин бўлмаган, вилоятнинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг руйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 1 сентябргача

Узун ТЭТК Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

 

II. 2019/2020 йиллар куз-киш даврида ёкилги-энергетика комплексини баркарор ишлашини таъминлаш буйича чора-

тадбирларни амалга ошириш

 

 

13.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2019 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чикиш.

2019 йил 1 сентябргача

Узун ТЭТК, Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали,

 

14.

 

Ахолини кўмир махсулотлари билан таъминлаш (мазкур карорнинг 6-иловаси)

 

2019 йил 1 декабргача

Термиз минтақавий темир йул узели Сариосиё станцияси, тумандаги идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар

 

 

 

15.

Тумандаги тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган, табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган ахоли пунктларига манзилли руйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва хар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш.

2019 йил

1 октябрдан

2020 йил

1 апрелгача

“Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали, туман иқтисодиёт бўлими,

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

 

 

 

16.

Ахолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар козонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш. (мазкур карорнинг 6-7-иловалари).

2019 йил 1 иоябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, Узун туман электр таъминоти

 

17.

 

Аҳоли эхтиёжлари учун ойлар кесимида кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Ҳар ойнинг 10 санасигача

“Боботоғ тонги” газетаси Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали, тумандаги ташкилот ва корхоналар, Термиз минтақавий темир йщл узели Узун туман филиали
 

 

Т/р

 

Чора-тадбирлар номи

 

Ижро

муддати

 

Бажариш учун масъуллар

 

2019/2020 йиллар куз-киш даврида баркарор ишлаши учун куп хонадонли уй-жой фондини тайёрлаш буйича чора-  тадбирларни амалга ошириш

 

18.

Ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари вамахалла кесимида, махалла раислари бошчилигида, ширкатраиси, участка нозирлари, махаллага бириктирилган солиқ;
ДСЭНМ ва ҳар бир коммунал ташкилотлари масъул
ходимлари билан, шуниигдек, бириктирилган идора ва
тижорат банк масъуллари билан биргаликда;

Уй-жой фондини техник жихатдан тегишли нормаларга
мувофиқ;

Уй-жой биноларини жихозлари ва ускуналарини узлуксиз
ишлаши, санитария ва ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя
қилиниши;

Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва
мунтазам эксплуатация килинишини таъминлаш учун
ташкилий чоралар, уй жихозларининг нотўғри ишлаши ва

юзага келиши мумкин бўлган фавкулотда
бартараф этиш;

Уй-жой мулкдорлари ширкати хар бир фаолиятини тасдиқланган         меъзонлар асосида жамоатчиликнинг бевосита иштирокида бахолашни хисобга олган холда, ХУЖМШ раислари фаолиятини оптималлаштириш. умумий йиғилишларда муҳокама қилиш, лойиқ бўлмаган рахбарларни алмаштириш ва кайта сайлаш;

ХУЖМШнинг танланган ва қайта тайинланган раислари учун махсус таълим муассасаларида касбий ривожлантириш треннинглар ташкил этиш;

ХУЖМШ раислари хисоботларини доимий равишда аҳоли олдида эшитиш тизимини янада жорий этиш.

 

 

 

Тармоқ жадвалида тасдиқланган графикга кўра

Уй-жой коммунал бошқармаси вилоят телерадиокомпанияси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тегишли ташкилот ва идора ва тижорат банклари раҳбарлари

 

19.

Ҳудудларни такомиллаштиришни ривожлантириш, кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий техника ресурсларии харид қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

2019 йил                         3 сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

20.

Коммунал ва ХУЖМШларни тезкор қайта тиклаш ва диспечерлик хизматларининг моддий техник базасини яхшилаш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил                       3 сентябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

21.

Бино ва иншоотлар, кўп қаватли уйларнинг ёнғин хавфсизлигини техник стандартларига мувофиқлиги бўйича текшириш ўтказиш.

2019 йил 1 сентябргача

ИИБ ЁХБ шаҳар туманлар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда

22.

Иссиқлик энергиясини олмаётган кўпқаватли уйларнинг умумий миқдорини аниқлаш.

Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш текшириш бўйича чораларини қабул қилиш.

2019 йил 1 сентябргача 2019 йил 1 ноябргача

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ва тумандаги ташкилот ва корхоналар

23.

Бино ва иншоотларда ички иситиш тизимини текшириш ва созлаш. Агар зарур бўлса, қувурлар ва иситиш мосламаларини алохида бўлимларини алмаштириш.

2019 йил 15 сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар ХУЖМШ, корхоналари, кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминоти учун ишлайдиган ташкилотлар

24.

Элеватор узслларида профилактика ишларини олиб бориш (задвижниларни ва клапанларини таъмирлаш ёки алмаштириш. Манометрларни грязевикларни тозалаш, манометр остидаги вентилларни таъмирлаш ёки алмаштириш. Манометр грязевикларни очиб тозалаб қўйиш.

Иссиқлик манбаи ташкилот мутахассислари билан биргаликда элеватор узелларини таъмирлаш ишлари тугаганлиги тўғрисида далолатномаларини тузиш;

Биноларнинг ички истиш тизимини гидропневматик усулларида ювиш. Элеватор узелларига қисқа хисобловчи торайтирувчи қопламалар ўрнатиш.

2019 йил 1сентябргача

Тумандаги ташкилот ва корхоналар ХУЖМШ корхоналар, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти учун ишлайдиган ташкилотлар

25.

Кўпқаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминловчи зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эхтиёжини хисобга олган холда ХУЖМШлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллаб кувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда йордам кўрсатиш.

2019 йил           1 октябргача

 

Тумандаги ташкилотва корхоналар, тегишли тижорат банклари

 

26.

Кўп квартирали турар жой фондининг 22 359 кв.м томини мукаммал ва жорий таъмирлашни бажарилиишни таъминлаш (мазкур қарорнинг.5 иловаси)

 

2019 йил                 1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат курсатиш бўлими, ХУЖМШлар, тумандаги ташкилот ва корхоналар

 

27.

ХУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари хисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини цемент, метал) белгиланган тартибда ажратишни хисобга олган ҳолда:

Кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш-31 та:

Болалар майдончаларини қуриш-6 та:

Ирригация тизимини таъмирлаш-2720 м;

Кўп квартирали уйларга туташиб кетган 7630 минг кв.м йўлакларини бетонлаш;

Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш 10 та

 

 

 

 

2019 йил             1-сентябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсактиш бўлими, тегишли тижорат банклари.

28.

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш тижорат банкларидан берилган кредитлар, ХУЖМШ ва ҳомийлик маблағларининг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ молиявий ресурсларини тақсимлаш

2019 йил                     1 октябргача

Тумандаги тегишли тижорат банклари

29.

Уй-жойларни куз-киш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида иссиклик кувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиклик таъминотини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва мухандислик коммуникациялари ва иссиклик пунктлари жойлашган том қисмини, ертула ва кириш жойларини ёпишни ташкил қилиш.

2019 йил 1 октябргача

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман “Иссиклик манбаи” ИЧБ, тумандаги ташкилот ва корхоналари

 

30.

Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таьмирлаш(Техник талабларга жавоб бермайдиган козонларни алмаштириш) ишларини бажаришда кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёргарлиги хакидаги тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, бунда сертификатланган козонларнинг ишлатилишига асосий эътиборни қаратиш. (2 ва 3 иловалар)

2019 йил октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, тумандаги ташкилот ва корхоналар

 

31.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислик коммуникацияларни ва мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш. шу жумладан;

Иссиқлик таъминоти корхоналарини иситиш қозонлари, қозон ускуналари ва иссиқлик тармокларини таъмирлаш (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида 2019 йил учун кўзда тутилган маблағлар;

Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (Сув ташкилотининг ўз маблағлари хисобига);

Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта кўриб чиқиш (газ таъминоти ташкилотининг ўз маблағлари хисобига);

Электр тармоқлари ва трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш (электр ташкилотининг ўз маблағлари хисобидан)

 

2019 йил                  1 октябргача

 

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

 

 

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

 

 

Тумандаги ташкилот ва корхоналар

Туман Сувоқова филиали

 

Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

 

Узун туман электр таъминоти корхонаси.

32

Корхона ва ташкилотлар хисобидаги мавжуд козонхона жихозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан ўгказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган козонларни тармокдан узиш.

 

2019 йил 1октябргача

 

Денов туманлараро газ участкаси Узун туман филиали

Ижтимоий соха объектларнинг куз-киш мавсумида баркарор ишлашга тайёрлаш буйича чора тадбирлар амалга ошириш

 

33.

Ижтимоий соха объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий коидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини хисобга олган холда ижтимоий объектлар, хусусан, хожатхоналарни таъмирлашни ўз ичига оладиган чора тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур курилиш: материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошкалар) ушбу муассасалар харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида (4 илова)

 

Тармок

жадвалида

тасдикланган

графикга

кўра

 

Туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туманўрта махсус касб-хунар таълим бўлими, туман маданият бўлими,

34.

Табиий газ танкис худудларда жойлантган ижтимоий соха объектларидаги газда ишлайдиган козонларни ку.мирга мослаштириш буйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги козонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чикиш.

2019 йил                   1 сентябргача

 

туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туманўрта махсус касб-ҳунар таълим бўлими, туман маданият бўлими. туман молия бўлими.

35.

Ишлаб чикаришга бўлган эхтиёжни хисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш.

 

2019 йил 1 сентябргача

Туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, тумандаги ўрта-махсус касб ҳунар коллежлари, тумандаги корхона  ва ташкилотлар

 

         

 

 

 

 

36.

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг козонхона жихозларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрларини сувсиз бажарилишини таъминлаш. (мазкур фармоннинг 4 иловаси)

2019 йил           31 сентябргача

туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, тумандаги ўрта махсус касб-хунар коллаежлари, туман маданият бўлими, 

37.

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, мехрибонлик уйларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил            1 сентябргача

туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, тумандаги ўрта махсус касб-хунар коллаежлари, туман маданият бўлими,

38.

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизимини ва козонхоналарни тиклаш

2019 йил            1 сентябргача

туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими,

39

Туман тиббиёт бирлашмаси, ҚОПлар 2019-2020 йилларда куз- қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш ; буйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил 1 сентябргача

Туман тиббиёт бирлашмаси

40

Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган козонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2019 йил 1 ноябргача

туман халқ таълими бошқармаси, туман мактабгача таълим бўлими, туманўрта махсус касб-ҳунар таълим бўлими, туман маданият бўлими, тумандаги ташкилот ва корхоналар

41

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019-2020 йиллар куз қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил 1 сентябргача

туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, тумандаги ўрта махсус касб-хунар коллаежлари, туман маданият бўлими,

VI. Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг килиш

42

Туман комиссияси томонидан туманнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-киш даврига тайёрлашнинг боришини муҳокама килиб бориш.

2019 йил              25 сентябрдан Хар ўн кунда

 

Тумандаги тегишли ташкилотлар

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

“    ”“                ” даги ___-сонли   қарорига2-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислпк коммуиикациялари барқарор ишлашини таъминлаш буйичача мукаммал таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

 

 

Т/р

 

 

 

Худудлар номн

Марказий козонхона (дона)

Махаллий козонхоналар (дона)

Козонхоналар (дона)

ИССИҚлик тармоқлари (км)

Сув тармоқлари (км)

Газ тармоқлари (км)

“Электр линияси” (км)

тп

(дона)

 

жами

Шу жумладан мукаммал  таъмирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

Жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

Шу жумалан мукаммал таъмирлаш

жами

шу жумладан мукаммал таъмирлаш

жами

шу жумладан мукаммал таъмирлаш

 

1

 

Узун тумани

 

1

 

 

1

 

 

1

 

2

 

1.04

 

0.2

 

215.9

 

0.15

 

131,068

 

 

1206.1

 

83,0

 

297.0

 

29,0

 

 

Туман ҳокимининг

“    ”“                ” даги ___-сонли   қарорига 3-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш буйича жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

 

Т/р

 

 

 

Худудлар номи

Марказий козонхона              (дона)

Махаллий козонхоналар (дона)

Козонхоналар (дона)

ИССИҚлик тармоқлари (км)

Сув тармоқлари (км)

Газ тармоқлари (км)

“Электр линияси” (км)

тп

(дона)

 

жами

Шу жумладан мукаммал  таъмирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

Жами

шу жумладан мукаммал таъмирлаш

жами

шу жумладан

 

 

жами

Шу жумладан жорий таъмирлаш

жами

Шу жумладан мукаммал  таъмирлаш

Жами

Шу жумладан мукаммал  таъмирлаш

жами

Шу жумладан мукаммал  таъмирлаш

жорий  таъмирлаш

Иссиқлик тармоқларини изоляциялаш

1.

Узун тумани

1

1

 

 

1

 

1,04

 

0.2

215,9

0,15

140

140

1206,1

382.4

297,0

98,0

                                       

 

Туман ҳокимининг

“    ”“                ” даги ___-сонли

қарорига 4-илова

                           

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соха объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

ҳудудларда

Капитал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш

Мактаблар (дона)

Мехрибонлик уйлари ва махсус мактабгача таълим мутахассислари

Билалар богчаларн (лона)

К'асалхоналар

(дона)

"Мурувват" ва "Саховат" ногиронлар

учун

интернат

уйлари

(дона)

Мусика ва санъат М81чгаб.'1ари (лона)

Мактаблар (дона)

Мактаб

ойналарини

алмаштириш

(кв.м)

Мехрибоктик уйлари ва махсус мактаб интернатлар (лона)

Болалар

боғчалари

(дона)

Касалхоналар

(дона)

"Мурувват" ва "Саховат" ногиронлар

учун

интернат

уйлари

(дона)

Мусиқа ва санъат мактаблари (дона)

жами

шундан

жами

шунлан

жами

шундан

жами

шундан

жами

шундан

жами

шундан

 

 

 

 

 

 

 

II

Узун т

62

 

 

 

22

 

17

 

 

 

1

 

2

 

 

13

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Туман ҳокимининг“    ”“                ” даги ___-сонли   қарориг5-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида мавсумида кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

Ҳудудлар

Шундан таъмирланадиган уйлар сони

 

Шу жумладан иш турлари кесимида

Ноқонуний қурилмаларини бузиш (сони)

Лифтларни алмаштириш ва таъмирлаш

шундан

 

Том қисмини таъмирлаш (минг кв.м)

Кириш йўлагини таъмирлаш

Ички мухандислик таъминотини тармоқларини таъмирлаш ва жихозлаш

Уйларни фасад қисмини таъмирлаш ва жихозлаш

Жами қуриладиган ва таъмирланадиган болалар майдончаси  сони  (дона)

шундан

Ирригация тизимини таъмирлаш

Тротуарларни

бетон қопламаси билан таъмирлаш

Уй-жой

ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш

Таъмирлаш

алмаштириш

 

Қуриш

Таъмирлаш (сони)

 

 

Йўлаклар сони (дона)

Темир чиқиндиларни ўрнатиш (кодли қулф билан)

 

 

1

 

Узун т.

 

25

 

22,3

 

35

 

8

 

0

 

31

 

6

 

6

 

 

350

 

1150

 

10

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    Туман ҳокимининг“    ”“                ” даги ___-сонли

  қарорига 6-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соха объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман номи

                   Кўмир

туман

бўйича

жами

Ижтимоий соҳа

Шундан

Шундан

"Ўзбек-

энерго"

АЖ

Ахоли

жами

Шундан;

Биржа

Савдолари

оркали

ИК

"Қишлоқ

қурилиш

инвест»

Маданият

бошкармаси

Мактабгача таълим муассасаси

Халқ таълими бўлими

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

Туман тиббиёт бирлашмаси

Коллежлар

 

Кумир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

кўмир

Брикет

1.

Узун т. тумани

3464,0

1856,0

648,0

1208.0

0

0

227,0

41 1,0

250

625

0

0

46

112

125

60

0

1622

676

946

0

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

            Туман ҳокимининг“    ”“                ” даги ___-сонли

 қарорига 7-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соха объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

Шахар ва туманлар

Жами

2019 йил

2019 йил 4 -чорак давомида

2020 йил

2020 йил 1 -чорак давомида

октябр

ноябр

декабр

январ

феврал

март

1

Узун т

2105,3

325.3

363,5

363,8

1052,7

363,8

363,5

325,3

1052,7

Umumiy takliflar

135