ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7532 Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству 07/09/2019 22/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-7532

Қонунчилик палатаси томонидан ___________ қабул қилинган

Сенат томонидан  ___________ маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 261-моддаси биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“261-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига ҳамда ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 79-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 81-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 82-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 83-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 84-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 91-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 911-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 912, 913, 92-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 93-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 95-моддасида (бундан ўрмон фонди ерларига доир қисми мустасно), 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 162-моддасида, 1631-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.”;

2) қуйидаги таҳрирдаги 2611-модда билан тўлдирилсин:

“2611-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 72-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80-моддасида,
81-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 82-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 83-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 91-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 911-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 92-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 93-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 95-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. 
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг катта давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари, миллий табиат боғларининг қўриқлаш ходимлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 545-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартиш в қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги “ҳайвонот дунёсини” деган сўзларидан олдин “давлат ўрмон фонди ерларидан ташқари ҳудудларда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 11-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисидаги “идоравий назоратни” деган сўзлари “давлат назоратини” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

3) 16-модданинг тўртинчи қисмидаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси” деган сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва” деган сўзлари билан тўлдирилсин;

4) 19-модданинг тўртинчи хатбошисидаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси” деган сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва” деган сўзлари билан тўлдирилсин;

5) 47-модданинг биринчи қисмидаги “фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан” деган сўзлардан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 10-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги “ўсимлик дунёсини” деган сўзларидан олдин “давлат ўрмон фонди ерларидан ташқари ҳудудларда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 11-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги “идоравий назоратни” деган сўзлари “давлат назоратини” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 16-модданинг учинчи қисмидаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси” деган сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 24-модда:

иккинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,” деган сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги “давлат ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан,” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 37-модданинг учинчи қисмидаги “таҳдид солаётган” деган сўзлардан кейин “давлат ўрмон фондига кирмайдиган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 46-модданинг биринчи қисмидаги “фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан” деган сўзлардан кейин “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган “Ўрмон тўғрисида”ги 770–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–475-сонли Қонуни таҳририда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 13-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошисидаги “идоравий назоратни” деган сўзлари “давлат назоратини” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 22-модданинг:

биринчи қисмидаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси” деган сўзлари “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.”

3) 25-модданинг учинчи қисми:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;

жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллайди;”;

бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 

еттинчи хатбошидаги “тегишли органларга” деган сўзлари “судга” деган сўз билан алмаштирилсин;

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

           Ўзбекистон Республикасининг

                       Президенти                                                Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

275