ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7530 Хокимият Янгиабадского района 12/09/2019 27/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Янгиобод туманида туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7530

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

JIZZAX VILOYATI

YANGIOBOD TUMANI

H O K I M I

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

Р Е Ш Е Н И Е

Х О К И М А

ЯНГИАБАДСКОГО РАЙОНА

ДЖИЗАКСКОЙ ОБЛАСТИ

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги № 314-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ва туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги № 314-сонли қарорлари ижро учун қабул килинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 0,02 ичимлик сув қувури, 39,29 км электр тармоқларини, шунингдек, 11 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,2 ичимлик сув тармоғи, 337,1 км электр тармоқлари, шунингдек, 142 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 19 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 6 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, 1 та мусиқа ва санъат мактабини ўз ичига оладиган ижтимоий соха объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) иқтисодиёт тармоқлари учун 903 тонна хажмида, шу жумладан аҳоли учун 400 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 503 тонна кўмир махсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари ғамлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) аҳолига 211,9 тонна ҳажмда суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси таркиби 7-иловага мувофиқ;

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари (Д.Мамадазимов, А.Эшпўлатов) ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соха объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

туман бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Туман ҳокимлиги:

Туман ҳокими ва ўринбосарлари рахбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этсин.

мутассади ташкилотлар рахбарлари зиммасига 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклатилсин.

5. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

Туман ижтимоий соха объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, махаллий автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва махаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализатция тармоқларини махалла худудларида санитария холатини талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартарарф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. Туман электр тармоқлари корхонаси (Б.Позилов), туман бўйича газ таъминоти худудий филиали (А.Турдиқулов) куз-қиш даврида ёқилғи-энергитика махсулотлари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлашва уларни барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартарарф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман электр тармоқлари корхонаси (Б.Позилов), туман бўйича газ таъминоти худудий филиали (А.Турдиқулов), Даштобод кўмир етказувчи АЖ асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огохлантирилсин.

8. Туман ҳокими ўринбосари (А.Нишонов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Туман ҳокими ўринбосари (Т.Турдиқулов), туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Х.Каримов)лар туман ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 10 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қуйилган камчиликларини танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019-2020 қиш-бахор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асосий турларини ғамлашни реал ҳажмлари белгилансин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қуймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин.

Ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10. Туман молия бўлими (Б.Норматов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни топиш чораларини кўрсин.

11. Туман ҳокими ўринбосари (А.Эшпўлатов) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Ражабов), “Янгиобод овози” тахририяти (Ж.Бобожонов):

Мазкур қарор хокимликнинг www.yangiobod.jizzax.uz расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 4 июлдаги 668-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Эшпўлатов, Т.Турдиқулов, А.Нишоновлар зиммасига юклансин.

15. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими И.Матиев

Umumiy takliflar

243