ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7527 Министерство финансов Республики Узбекистан 07/09/2019 22/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-7527

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш
 ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни самарали бошқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

                     А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

201__ йил «__» ______даги

_____-сон қарорига

___-ИЛОВА

 

 

 

 

Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида”ги 2018 йил 22 майдаги 383-сонли қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.”.

2.  Иловада:

а) 1-3 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда Молия вазирлигининг Ғазначилиги деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) тижорат банкларининг бош офислари (кейинги ўринларда тижорат банклари деб аталади) депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.

Вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга тадбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ажратиладиган бюджет ссудалари маблағларига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети касса узилишини қоплаш мақсадида вақтинча бўш маблағлардан Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига вақтинча маблағ жалб қилинганда;

Техник кўмаклашиш маблағларига.

3. Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги келгуси чорак учун ойлар бўйича тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши режалаштирилаётган вақтинча бўш маблағлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) келишиш учун тақдим этади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тақдим этиладиган маълумотдан келиб чиқиб, Марказий банк жойлаштириладиган бўш пул маблағларининг максимал ҳажмини аниқлайди ҳамда бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Зарурат бўлганда ушбу кўрсаткичлар ойлик ва чораклик асосда аниқлаштирилади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий банк билан биргаликда битта тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган маблағлариниг максимал ҳажмини белгилайди.”;

б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Вақтинча бўш маблағларни жалб этиш пайтида Марказий банк томонидан алохида операцияларни амалга ошириш ёки банк фаолиятини тўхтатиш бўйича қўлланилган санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

“Standard & Poor’s” ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг “В”  ҳамда “Moody’s” агентлигининг “В2” даражасидан паст бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.”

в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи, вақтинча бўш маблағлар депозитларига жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) эълон жойлаштириш йўли билан ўтказилади.

Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, минимал фоиз ставкаси, лотлар сони ва жойлаштириш вақти Махсус комиссия томонидан белгиланади.

Махсус комиссия таркиби ҳамда унинг ваколатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади.”

г) қуйидаги мазмундаги 71 банд билан тўлдирилсин:

“71. Танловларда қатнашиш истаги бўлган тижорат банклари Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига мурожаатнома йўллайди.

Мурожаатнома шакли Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан белгиланади.”

д) 8- банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“8. Давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар  деб аталади) тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.

Бунда танловларда иштирок этиш учун бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар максимал ҳажми, муддатлари ва минимал фоиз ставкасини аниқлаш Давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан белгиланади.”

е) 10- банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“10. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 24 ойгача бўлган муддатга жойлаштирилади.

бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 12 ойгача муддатга жойлаштирилади.”

ж) қуйидаги мазмундаги 121 банд билан тўлдирилсин:

“121.  Тижорат банкларининг мурожаатига кўра банк ликвидлилигини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига танлов ўтказмасдан Махсус комиссия карорига асосан жойлаштирилиши мумкин.

Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозитга жойлаштириш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасининг 65 фоизи миқдорида, бир иш кунидан етти иш кунигача бўлган муддатга ва қайта молиялаштириш ставкасининг 75 фоизи миқдорида саккиз иш кунидан ўн тўрт иш кунигача бўлган муддатда жойлаштирилади.”

з) 15-16 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Вақтинча бўш маблағлар хамда бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банкларининг депозитларига белгиланган тартибда Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳамда тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган Бош келишув хамда электрон тизим орқали танлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи танлов гувоҳномаси асосида жойлаштирилади.

Бош келишув бир молия йили доирасида тузилади ва ҳар йил янгиланади.

16. Танлов гувоҳномаси ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади, Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан танлов ғолибига тақдим этилади ва маблағларни тижорат банки депозитига ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Бунда танлов гувохномаси ваколатли шахснинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда электрон шаклида берилиши мумкин.”

и) 17-бандда:

“электрон шартнома тузишда” деган сўзлар “танлов гувоҳномаси беришда” деган сўзлар билан алмаштирилсин”;

к) 18-19 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти фаолиятига кўмаклашиш махсус жамғармасига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига.

Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлардан фойдаланиш фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг қарори бўйича амалга оширилади.

19. Бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларидан ташқари) қуйидаги тартибда тақсимланади:

95 фоизи -Давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тегишли даромадига;

5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига.”

л) қуйидаги мазмундаги 191 банд билан тўлдирилсин:

“191 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи – тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларига;

20 фоизи – тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига.

5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига.”

м) 21-банднинг: биринчи ва иккинчи хатбошилардаги “шартномада” деган сўзлар “Бош келишувда” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

н) илова қуйидаги тахрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ягона ғазна ҳисобварағидаги

вақтинча бўш маблағларини

депозитларга жойлаштириш

тартиби тўғрисидаги низомга

Илова

 

Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ва уларни жойлаштиришдан тушган даромадлардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

 

Бажарилиши лозим бўлган ишлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги,

Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар, бюджет ташкилотлари

 

Депозитларга жойлаштирилиши лозим  маблағлар  ҳажмини аниқлаш

 

заруриятга қараб

 

 

 

 

 

 

 

Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш

 

заруриятга қараб

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги

 

1. Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари  жамғармалардан, бюджет ташкилотларидан буюртманомаларни қабул қилиш.

2.ЯҒХ  вақтинча бўш маблағлар ҳажмини аниқлаш.

 

заруриятга қараб

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банкларини белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ва танловда иштирок этиш нияти бўлган тижорат банки билан Бош келишув тузиш.

 

заруриятга қараб

 

 

 

 

 

 

 

Ахборот тизимига эълони жойлаштириш

 

танлов бошланишидан кечи билан бир кун олдин

 

 

 

 

 

 

 

 

Ахборот тизими

 

Эълон ва таклифларни жойлаштиришга имконият яратиш

 

заруриятга қараб

 

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банклари

 

Вақтинча бўш маблағлар  ҳамда бошқа бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш шартлари бўйича таклифларни ахборот тизимига жойлаштириш

 

эълонда кўрсатилган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

 

Ахборот тизими

 

Ғолибни аниқлаш

 

эълонда кўрсатилган муддатларда

 

 

 

 

 

 

 

Танлов гувохномасини шакллантириш

 

танлов бўлиб ўтгандан сўнг

 

 

 

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги, танловда ғолиб бўлган тижорат банки

 

Танлов гувохномасини бериш

 

ғолиб аниқлангандан кейинги кундан кечикмасдан

 

 

 

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги

 

Маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш

 

Танлов гувохномаси берилгандан сўнг кейинги кундан кечикмасдан

 

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банки

 

Депозитга жойлаштирилган вақтинча бўш маблағларни қайтариш

 

Танлов гувохномасида белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

Молия вазирлиги Ғазначилиги

 

Тегишли ғазна ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш

 

амалиёт куни давомида

 

Umumiy takliflar

408