ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7510 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президенте Республики Узбекистан 07/09/2019 23/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»2019 ЙИЛ 27 ИЮНДАГИ ПҚ-4366-СОН ҚАРОРИ)" ҚАРОРИ
ID-7510

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон  қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда давлат органлари, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил _______

_________даги______сон қарорига 

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 125-сон қарорида:

1) 2- банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Белгилаб қўйилсинки:

а) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари (матбуот хизматлари, жамоатчилик билан алоқалар хизматлари) (кейинги ўринларда ахборот хизмати деб юритилади) давлат ва хўжалик бошқаруви органи ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этилади ҳамда шу орган раҳбарига бевосита бўсунадиган алоҳида мустақил бўлинма ҳисобланади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.

б) республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик), туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади ва ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида, шунингдек, бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади.

в) давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони, қоида тариқасида, уларнинг штат бирликлари доирасида шакллантирилади ҳамда матбуот котиби билан бир қаторда оммавий азборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш учун масъул ходимлардан иборат бўлади. Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш тегишли идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.

г) қуйидагилар ахборот хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;

ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисида намунавий Низомда:

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5-бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи-тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органининг фаолияти ҳақида ОАВда, ижтимоий тармоқлар, давлат органи ёки ташқилотининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали  аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб боради;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бошқа масъул ходимларининг чиқишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органининг ижобий имижини шакллантиради ва илгари суради, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар воситасида жамоатчилик фикрини ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Агентлик билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйилишини таъминлайди;

бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Хизмат ходимлари сони у амалга оширадиган вазифаларнинг мураккаблиги ва ҳажмига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбари томонидан, қоида тариқасида, уларнинг штат бирликлари доирасида шакллантирилади ҳамда матбуот котиби билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш учун масъул ходимлардан иборат бўлади.

11-банддаги «раҳбари томонидан» сўзларидан кейин «Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари қўшилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Хизмат раҳбари бевосита давлат ва хўжалик бошқаруви органининг раҳбарига бўйсунади ва бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади. Хизмат раҳбари ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 24-сон, 273-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:

36-бандда

учинчи хатбошидаги «белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар» сўзлари «тўлашдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

177