ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
750 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 28/09/2018 15/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш ягона методикаси”ни тасдиқлаш тўғрисида
ID-750

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

“Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун

аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини

ҳисоблаш ягона методикаси”ни тасдиқлаш

тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларининг эксплуатацион минимумларини ҳамда фуқаро авиацияси эксплуатантларини мунимумларини Ҳалқаро фуқаро авиациясининг (ИКАО) стандартлари
ва талабларини инобатга олган холда ҳисоблаш ва аниқлаш мақсадида буюраман:

1. “Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш ягона методикаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Бошлиқ                                                                              Ўлжаев Т.Э            

 

 

 Тошкент ш.,

2018 йил  ____  _________,

  № ______

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

         2018 йил ____ ____________  ____ - сон буйруғига

    ИЛОВА

 

 

Ҳаво кемаларининг учиш ва қўнишлари учун

аэродромларнинг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш ягона методикаси

(кейинги ўринларда “Ягона методика”)

 

Мазкур “Ягона методика” Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро
ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари (ЎзР АҚ-91), Халқаро Фуқаро авиацияси стандартлари тўғрисидаги Конвенциясини 6-Иловаси “Ҳаво кемаларининиг эксплуатацияси” 1944 й., “Барча метеорологик шароитлардаги парвозлар Қўлланмаси” ҲУЖ9365-AN/910, “Ҳаво кемаларининг парвозлари” ҲУЖ8168 OPS/611
ва “Европа иттифоқининг эксплуатацион минимумларини ҳисоблаш методикаси”га (Subpart Е - Appendix 1 to OPS 1.430 new)) мувофиқ Республикамизнинг фуқаро авиацияси аэродромларининг эксплуатацион минимумларини ҳамда Ўзбекистон Республикасидан четга парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларнинг эксплуатацион минимумларини аниқлаш тартибини  белгилайди.

 

I. Қисқартиришлар ва тушунчалар

1. Мазкур “Ягона методика”да қуйидаги қисқартиришлар қўлланилади:

 

APV

 

An Approach Procedure with Vertical Guidance

Вертикал йўналтирилган қўнишга кириш схемаси

AIP

Aeronautical Information Publication

Аэронавигация маълумотлари тўплами (АМТ)

CDFA

Continuous Descent Final Approach

Оҳирги босқичда қўнишга кириш учун тўхтовсиз пастлаш схемаси

CEIL

Ceiling

Булутлар пастки чегарасининг баландлиги (БҚЧБ)

CMV            

Converted meteorological visibility

Қайта ҳисобланган метеорологик кўриниш

DA

 

DH

Decision altitude

 

Decision height

Карор қабул қилиш абсолют баландлиги

Қарор қабул қилиш нисбий баландлиг (ҚҚҚ)

FMS

Flight management system

Парвозларни бошқариш тизими

FAF

Final approach fix

Қўнишга киришнинг сўнги босқичидаги назорат нуқтаси

GNSS

Global navigation satellite system

Глобал навигацион спутник тизими

IAC

Instrument Approach Chart

Ускуналар бўйича қўнишга кириш харитаси

ILS           

Instrument landing system

Ускуналар бўйича қўнишга кириш тизими

LLZ           

Localizer

Йўналиш маёқи

LNAV        

Lateral navigation

Ёнлама навигация

LVP           

Low visibility procedures

Чекланган кўриниш шароитидаги тартиб таомиллар

LVTO

Low visibility take-off

Чекланган кўриниш шароитида учиш

MAP

Missed approach point

Иккинчи маротаба аэродромда парвоз қилиш доирасига кетиш нуқтаси

MDA

Minimum descent altitude

Минимал абсалют пастлашиш баландлиги

MDH           

Minimum descent height

Минимал нисбий пастлашиш баландлиги (МНПБ)

NDB           

Non-directional radio beacon

Йуналтирилмаган радиомаёқ

NPA           

Non-precision approach

Ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга кириш

NOTAM

A notice distributed by means of telecommunication containing information concerning the establishment, condition or change in any aeronautical facility, service, procedure or hazard, the timely knowledge of which is essential to personnel concerned with flight operations.

 

Парвозларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, электроалоқа тармоқлари орқали жўнатиладиган, аэронавигацион ускуналарининг хусусиятлари ва уларнинг ҳақиқий ҳолати, ҳизмат кўрсатиш қоидалари ёки хавф туғдирувчи маълумотларни ўз вақтида етказиш билан боғлиқ бўлган ва алохида аҳамиятга
эга огоҳлантиришномалар

ОСА           

Obstacle clearance altitude

Тўсиқдан ўтиш абсалют баландлиги

ОСН           

Obstacle clearance height

Тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги

OCL

Obstacle clearance limit

Тўсиқдан ўтиш минимал баландлиги

PAPI           

Precision approach path indicator

Вертикал йўналтирувчи визуал тизим кўрсаткичи

RNAV        

Area navigation

Навигациянинг бир тури, ҳаво кемаларига ҳар қандай траектория бўйича парвозларни амалга ошириш имкониятини беради

RVR

Runway visual range

Учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси

VIS           

Visibility

Метеорологик кўриниш

VOR

VHF omnidirectional radio range

Ҳар томонга йўналтирилган катта частатали радиомаёқ

V1           

Take-off decision speed

Кўтарилишда қабул қилиш тезлиги

ВНГО

Ceiling

Булутлар пастки чегарасининг баландлиги

ВПП           

Runway

Учиш- қўниш йўлаги

ВС

Aircraft

Ҳаво кемаси

ОВИ

High Intensity Runway Lights & High Intensity Approach Lights System (HIRL&HIALS)

Кучли ёруқликдаги учиш- қўниш йулагининг яқинлашиш чироқлари

 

РЛЭ

Aircraft Flight Manual

Ҳаво кемасини учиш бўйича

қўлланмаси

 

2. Мазкур “Ягона методика”да қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

Абсолют баландлик – ўртача денгиз сатҳидан (MSL) маълум бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта сатҳигача бўлган вертикал масофа.

Тўсиқдан ўтиш абсолют/нисбий баландлиги – тўсиқлар устидан ўтиш учун ўрнатилган меъёрларга риоя қилинишида фойдаланиладиган минимал абсолют
ёки минимал нисбий баландлик кўрсаткичи у тегишли ҳолларда, аэродром сатҳи баландлигидан ёки керакли учиш-қўниш йўлаги остонаси баландлигидан юқори кўрсаткич.

Аэродром (гидроаэродром) – тўлиқ ёки қисман ҳаво кемаларининг қабул қилиб олиниши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер ёки сув юзасидаги маълум бир ҳудуд (ҳар қандай бино, иншоот ва жиҳозлари билан биргаликда).

Аэронавигация маълумотлари – аэродромларнинг хусусиятлари ва ҳақиқий ҳолатига, аэродром ҳудуди ва ҳаво трассаларида ҳаракатланиш ҳамда уларни радиотехник воситалар билан жиҳозлаш тартибига тааллуқли бўлган маълумот.

Аэронавигация маълумотлари тўплами – давлат томонидан чиқарилган
ёки санкцияланган, мазкур давлат ҳаво ҳудудидаги аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўзида мужассамлаштирган нашр.

Аэpодpомнинг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда шу аэродромдан мазкур русумли ҳаво камаларига кўтарилиш ва қўнишни бажаришга рухсат этилади.

Аэродромнинг эксплуатацион минимумлари – аэродромдан фойдаланиш чегаралари, улар:

а) учишда, учиш-қўниш йўлагидаги кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлиги кўрсаткичлари ва керак бўлганда булутларнинг параметрлари;

б) қўнишга аниқ киришни бажаргандан кейин қўниш ва қўнишда эксплуатацион қатегорияларга мос ва тўғри келадиган, карор кабул килиш абсолют/нисбий баландликлари ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари;

в) вертикал йўналтирувчи қўнишга киришда қўниш ва қўнишда карор кабул килиш абсолют ва нисбий баландликлари ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси
ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари;

г) ноаниқ қўнишга киришда қўниш ва қўнишда керак бўлганда булутларнинг параметрлари, минимал абсолют/нисбий пастлашиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлагининг кўриш масофаси ёки кўриниш узоқлигининг сонли кўрсаткичлари.

Булутлар қуйи чегарасининг баландлиги – осмоннинг ярмидан зиёд қисмини қоплаб олган ва 6000 метр (20000 футдан) паст бўлмаган баландликда жойлашган,
энг қуйидаги булутлар қатламининг қуйи чегараси билан ер ёки сув юзаси оралиғидаги вертикал масофа. Булутларнинг қуйи чегарасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда вертикал кўриш имкониятларига риоя қилиш керак бўлади.

Мураккаб метео шароит – кўриш имкониятлари 2000 метр ва ундан кам ва (ёки) булутлар пастки баландлиги чегараси 200 метр (660 фут) ва ундан паст, уларнинг умумий миқдори 3-4 - октандан зиёд.

Нисбий баландлик – маълум бир нуқта баландлигидан бошқа бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта баландлигигача бўлган вертикал масофа.

Парвозларни бажариш бўйича қўлланма – эксплуатация ходимлари
ўз вазифаларини бажаришида фойдалниши учун қоида, йўриқнома ва тавсияларни ўзида мужассамлаштирган қўлланма.

Ҳаво кемасининг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда мазкур русумли ҳаво камаларига хавфсиз кўтарилиш ва қўнишни баджаришга рухсат этилади.

Ҳаво кемаси командирининг минимуми – учиш-қўниш йўлагидаги минимал кўриш масофаси, қарор қабул қилиш баландлиги ва (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги, заруратга қараб) ушбу кўрсаткичларда кема сардорига мазкур русумли ҳаво камасида визуал парвоз қоидаларига асосан парвоз қилишга, кўтарилишга ёки қўнишга рухсат этилади.

Ҳаво кемасининг учиш бўйича қўлланмаси – ҳаво кемаси, унинг тизимлари ва ва ускуналарининг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма, унда экипаж томонидан парвоз вазифасини бажаришда амалга ошириладиган, двигателларнинг ёқилишидан
то учирилгунигача бўлган ишлар мажмуаси.

Қарор қабул қилиш баландлиги (DA/DH) – қўнишга қатъий кириш ёки, ҳаво кемаси сардори қўнишга киришни давом эттириш учун зарур бўлган ориентирлар билан визуал контактга етишмагани сабабли, ёхуд ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати туфайли унинг ҳаракати параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламаса, иккинчи доирага кетиш учун белгиланган абсолют ёки нисбий баландлик.

ICAO I – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш учун қарор қабул қилиш баландлиги камида 60 метр (200 фут), ва (ёки) кўриш узоқлиги камида  800 метр, ёхуд учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш  узоқлиги камида 550 метр бўлганда.

ICAO II – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 60 метрдан (200 футдан) кам, лекин 30 метрдан (100 футдан)
кўп ва  учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш  узоқлиги камида 300 метр бўлганда.

ICAO IIIА – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 30 метрдан (100 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш  узоқлиги камида 175 метр бўлганда.

ICAO IIIВ – тоифаси – қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 15 метрдан (50 футдан) кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш  узоқлиги камида 175 метр дан кам, лекин 50 метрдан кўп бўлганда.

ICAO IIIС – тоифаси – қарор қабул қилиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриниш масофаси ускуналар бўйича қўнишга аниқ киришни бажаргандан кейин қўниш ва қўнишда чекланмаган.

 

II. Аэродромнинг минимумини ўрнатиш ва аниқлашга

оид умумий талаблар ва жараёнлар

 

§ 1. Аэродромнинг давлат минимумми

3. Аэродромнинг давлат минимуми мураккаб метеорологик шароитларда,Узбекистон Республикаси фукаро аэродромларида ҳаво кемаларининг учиш-кўниш хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган.

4. Аэродромнинг давлат минимуми ушбу “Ягона методика”га асосан аниқланади.

5. Аэродромнинг давлат минимумми бу аэронавигация маълумотлари тўпламида чоп этилган минимал қарор қабул қилиш баландлиги (DH/А), минимал қиёсий пастлашиш баландлиги (MDH/A), учиш ва қўниш йулагидаги метеорологик кўриниш/узоқлик (VIS/RVR/CMV) ва айрим ҳолатларда керак бўлганда булутлар қуйи чегараси баландлигининг (Ceiling) кўрсаткичлари.

6. Аэродромнинг давлат минимуми аэронавигацион маълумотлар тўпламидан (АМТ) ташқари оператив тарзда ўзгартирилиб NOTAM орқали ҳам чоп этилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

7. Ҳар қандай ҳалқаро аэронавигация маълумотлари тўпламида чоп этилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларининг минимумлари ўрнатилган давлат минимумлари кўрсаткичларидан кичик бўлмаслиги керак.

8. Аэродромнинг давлат минимумми тўсиқдан ўтиш абсалют баландлиги
ва тўсиқдан ўтиш нисбий баландликларининг ОСА(Н) минимал кўрсаткичларини ҳисоблаш ва аниқлаш тартибига асосланган ва улар ҳам аэронавигация маълумотлари тўпламида кўрсатилади.

9. Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларига парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ўзларининг эксплуатацион минимумларини ўрнатиш хуқуқига эгалар ва бу минимумлар давлат минимумларидан кичик бўлмаслиги керак.

 

§ 2. Аэродромнинг эксплуатацион минимумми

10. Аэродромнинг эксплуатацион минимуми фуқаро ҳаво кемалари эксплуатантларига мураккаб метеорологик шароитларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси аэродромларига парвозларни амалга оширишлари учун керак.

11. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси эксплуатнтларининг эксплуатацион минимумлари мазкур “Ягона методика” бўйича аниқланади.

12. Аэродромнинг эксплуатацион минимумини аниқлаш давлат томонидан
чоп этилган тўсиқдан ўтиш минмимал баландлиги ОСА(Н). учиш-қўниш йулакларининг радиотехник, чироқлитехник ва метеорологик. ускуналарнинг аэронавигация маълумотлари тўпламида кўрсатилган кўрсаткичларига асосланади.

13. Ўзбекистон Республикасининг аэродромларини эксплуатация қилувчи ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан аэродромнинг эксплуатацион минимумлари аниқланади ва авиакомпанияларнинг “Парвозларни бажариш бўйича қўлланма”сида кўрсатилади

14. Аэродромнинг эксплуатацион минимуми “Ҳаво кемаларининг учиш бўйича қўлланма”сида кўрсатилган минимумлардан ёки авиакомпаниянинг ҳаво кемаси экипажларига берилган минимумларидан кичик бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда экипаж аъзолари, учта қўрсатилган минимумларнинг энг катта кўрсаткичини, агар давлат минимумми ўрнатилган бўлса уни ҳам инобатга олган ҳолда, кўтарилиш ёки қўниш учун қарор қабул қиладилар.

 

§ 3. Учиш ва қўниш йўлагининг радиотехник, чироқлитехник

ва метеорологик ускуналарининг мажмуаси

15. Фуқаро авиациясининг учиш-қўниш йўлаклари “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясининг аэродромларини эксплуатация қилиш нормалари” авиация Қоидаларига (ЎзР АҚ-153) асосан ускуналар билан таминланади
ва эксплуатация қилишга киритилади.

16. Мазкур “Ягона методика” қўнишга кириш бўйича радиотехник тизимларининг, яқинлашиш чироқларининг ва учиш-қўниш йўлагининг, метеорологик датчиклар кўрсаткичларининг ўзига ҳос алоҳида талаблари ва чекловлари ҳақидаги маълумотларни ўзида мужасамлаштиради.

17. Ўзбекистон Республикасининг авиация Қоидалари талабларидан кичик ҳолларда, мазкур “Ягона методика” бўйича ўрнатилган давлат минимумлари, (Downgrade Equipment) ускуналарининг холати ёмонлашганда қайта кўриб чиқилади.

18. Мазкур “Ягона методика” бўйича ўрнатилган эксплуатацион минимумлар, (Downgrade Equipment) ускуналарининг техник холати ёмонлашганда ва ушбу “Ягона методика” талабларидан кичик бўлганда қайта кўриб чиқилади.

 

§ 4. Ҳаво кемасининг пилотаж-навигацион мажмуаси

19. Ҳаво кемасининг пилотаж-навигацион ускуналари қуйидагиларга ажратилади:

Парвозларни бошқариш тизими ва зонал навигацияга (RNAV/FMS Navigation);

Маёқларга асосланган консерватив навигацияга (Conventional Navigation).

20. "Conventional Navigation"ускунасили ҳаво кемалари учун минимал
ва максимал DH/MDH ёки VIS/RVR/CMV кўрсаткичларини ушбу “Ягона методика”да инобатга олинган ҳолларда, максимал қўрсаткичли эксплуатацион минимуми ўрнатилади.

 

III. УЧИШ

 

§ 1. Учиш минимумларини аниқлаш учун умумий талаблар

21. Учиш-қўниш йўлагини (RVR) кўриш масофаси кўрсаткичларига асосланиб учиш минимумми ўрнатилади.

22. Метеорологик кўриниш (VIS) кўрсаткичларига асосан учиш минимумми қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:

Учиш-қўниш йўлагида (УҚЙ) бирор-бир чироқлитехник ускуналар йўқ (УҚЙни чироклари);

УҚЙни чироқлитехник ускуналари бузуқ ёки улардан фойдаланишга
рухсат этилмаган;

УҚЙ кўриниш масофасини (RVR) ўлчаш метеорологик датчиклари
билан жихозланмаган.

23. Агар учиш жараёнида тўсиқларни визул кўриш ва визуал равишда ўтиш зурурати туғилганда, булутлар қуйи чегарасининг баландлиги (БҚЧБ) керак бўлса чекланади ва учиш минимумига киритилади. Бундай ҳолларда булутлар баландлиги, ер/сув сатҳига тенг тўсиқларнинг абсолют баланлиги қўшилган 200 фут ва айирилган учиш-қўниш йўлаги остонасининг баландлигига тенг булутлар қуйи чегарасининг баландлиги олинди.

24. ЎзР АҚ-91 Ўзбекистон Республикасининг авиация Қоидалари ёки ҳаво кемаси эксплуатантларининг тартиботи талабларига асосан танланган захира аэродроми мавжуд бўлганда двигателлар сонига қараб учиш минимумми қўлланилиши мумкин. Захира аэродромини танлаш мумкин бўлмаганда аэродромдан кўтарилиш аэродромнинг амалдаги қўниш минимумидан кичик бўлмаган метеорологик шароитларда амалга оширилади.

25. Бундай шароит туғилганда ўрнатилган кўтарилиш минимуми учиш-қўниш йўлагида учувчилар кабинасидан парвозни тўхтатиш ёки уни давом эттиришни ҳисобга олган ҳолда етарли визуал мўлжалга олишни таъминлаши керак.

 

§ 2. Сунъий учиш-қўниш йўлагидан кўтарилиш учун

RVR/VIS кўрсаткичларини аниқлаш

26. Ҳар бир кўтарилишдан олдин V 1 тезлигига қадар кўтарилишни тўхтатиш
ва V 1 тезлигидан кейин кўтарилишни давом эттириш концепциясини ҳисобга олган ҳолда кўп двигателли ҳаво кемалари учун учиш характеристикалари ҳисобланади.
1 – жадвалдан учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси (RVR)/учиш кўриниши
(VIS) аниқланади.

1 – Жадвал. Учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси (RVR)/Учиш кўриниши (VIS).

 

Ускуналар

RVR/VIS, метрда

(Ҳаво кемасининг категорияси )

Илова

Учиш қўниш чироқлари: йўқ ёки ўчирилган; учиш-қўниш йўлагини стандарт маркировкаси мавжуд

VIS 500

фақат кундузи

Учиш қўниш чироқлари: ён томондаги, учиш-қўниш йўлагини ўқ чизиғи чироқларининг стандарт маркировкаси мавжуд

RVR/VIS 250 (А, В, С) RVR/VIS 300 (D)

фақат кундузи

Учиш қўниш чироқлари: ён томондаги, оҳиридаги; учиш-қўниш йўлагини ўқ чизиғи чироқларининг стандарт маркировкаси мавжуд

RVR 250 (А, В, С)

 RVR 300 (D)

кундузи ва кечаси

Учиш- қўниш йулагининг кучли ёруқликдаги чироқлари:

- ён томондаги;

- ўқ чизиғи;

- оҳиридаги.

Учиш- қўниш йулагини кўриш масофасини ўлчаш датчиклари:   

RVR 150 (А, В, С)

RVR 200 (D)

 

кундузи ва кечаси

 

- иккти нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги <2000 метрдан);

- учта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги 2000 метрдан зиёд)

 

 

Учиш- қўниш йулагининг кучли ёруқликдаги чироқлари:

- ён томондаги (60 метр интервалда);

- ўқ чизиғи (15 метр интервалда);

- оҳиридаги.

Учиш- қўниш йулагини кўриш масофасини ўлчаш датчиклари:

- иккта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги ≤2000 метрга);

- учта нуқтада (учиш-қўниш йулагини узунлиги 2000 метрдан зиёд)

RVR 125 (А, В, С)

RVR 150 (D)

кундузи ва кечаси

 

           

            Илова:

            1. Чекланган кўриниш шароитидаги тартиб таомилларга амал қилиш зарур.

            2. RVR кўрсаткичлари ҳамма 3та (2 та) нуқталарда ўлчанган кўрсаткичлардан
кам эмас.

 

§ 3. Тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромларнинг

кўтарилиш минимумлари

            27. Тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромлардан кўтарилиш учун минимал метеорологик кўриниш кўрсаткичи ушбу аэродромга қўниш учун кўриш масофасига тенг қилиб ўрнатилади, лекин 2000 мердан ортиқ эмас.

            28. Кўтарилиш жараёнида тўсиқлар визуал кузатилганда ва улар визуал учиб ўтилганда, тупроқли учиш-қўниш йўлагининг минимуми булутлар қуйи чегараси баландлиги билан чекланади ва ушбу минимумга киритилади. Бундай ҳолларда тўсиқларнинг абсолют баланлиги қўшилган 200 фут ва айирилган учиш-қўниш йўлаги остонасининг абсолют баландлиги, булутлар қуйи чегарасининг баландлиги деб олинади.

            29. Агар тупроқли учиш-қўниш йўлакларининг стандарт маркировкаси
ва ўқ чизиғи бўлса, кўтарилиш минимумми 500 метрга тенг қилиб ўрнатилади.

            30. Фақат кундузи тупроқли учиш-қўниш йўлагидан парвозлар амалга оширилади.

            31. Агар тупроқли учиш-қўниш йўлагида Авиация маъмурияти томонидан тасдиқланган чироқлитехник ускуналари бўлса ва улардан фойдаланилса, кундузги
ва кечки парвозлар учун кўтарилиш минимуми 500 метрга тенг қилиб ўрнатилади.

            32. Аэронавигация маълумотлари тўпламига тупроқли учиш-қўниш йўлакли аэродромларнинг кўтарилиш минимумларини киритиш мажбурий эмас.

 

IV. ҚЎНИШ

 

§ 1. Қўниш минимумини аниқлашга бўлган умумий талаблар

            33. Ҳар бир учиш-қўниш йулаги ва ҳар бир мавжуд ускуналар бўйича қўнишга кириш тизимлари учун қўниш минимуммини ўрнатиш учун бирламчи кўрсаткич сифатида давлат томонидан билдирилган ва ҳисобланган тўсиқдан ўтиш абсолют/нисбий баландлиги OCA(H) кўрсаткичи ҳисобланади.

            34. Нисбий қарор қабул қилиш баландлиги/минимал нисбий пастлашиш баландлиги DH/MDH кўрсаткичлари тўсиқдан ўтиш абсолют баландлиги
OCH кўрсаткичидан кичик бўлмаслиги зарур.

            35. Нисбий қарор қабул қилиш баландлиги/минимал нисбий пастлашиш баландлиги/тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги DH/MDH/OCH кўрсаткичлари абсолют қарор қабул қилиш баландлиги/минимал абсолют пастлашиш баландлиги/тўсиқдан ўтиш абсолют баландлиги DA/MDA/OCA кўрсаткичларидан аэродромнинг баландлиги кўрсаткичига фарқ қилади.

            36. Олинган DH/MDH кўрсаткичлари йиғиндиси футнинг яқин сонига умумлаштирилади.

            37. Аэродромнинг эксплуатацион минимумми сифатида қўлланиладиган DH/MDH кўрсаткичлари ҳаво кемасининг учиш бўйича қўлланмасида кўрсатилган кўрсаткичлардан кичик бўлмаслиги зарур.

            38. Учиш-қўниш йўлагини визуал анжомлари ўз ичига кундузги стандарт маркировкани киритади, учиш-қўниш йўлагини чироклари ва яқинлашиш чироқлари
(ён томондаги,  оҳиридаги, қўниш зонасидаги ва ўқ чизиғидаги).

            39. Қўйидаги 2-жадвалда кечаси ёки мураккаб метеорологик шароитларда парвозларни амалга ошириш учун яқинлашиш чироқларининг қўлланиладиган классификация тизими берилган.

2-Жадвал. Учиш-қўниш йўлагини яқинлашиш чироқларининг классификацияси.

 

Яқинлашиш чироқлари мажмуасининг синфи

Яқинлашиш чироқларининг узунлиги, конфигурацияси ва интенсивлиги

FALS (Full Approach Light System)

 

Тўлиқ яқинлашиш чироқларининг тизими

ICAO I – тоифаси бўйича қўнишга киришнинг аниқ системасининг яқинлашиш чироқларини тизими:

■ 720 метрдан кам эмас ОВИ-I тизимини яқинлашиш чироқлари  (HIALS 720 m or more);

■ ўқ чизиғи бор яқинлашиш чироқлари, учиш-қўниш йўлагигача бўлган масофани кўрсатувчи  нурли горизонт (нурли горизонтлар бир-биридан 150 метр масофада жойлашган);

■ ўқ чизиғининг чироқларини кенгайтирилган қатори

(barrette CL).

IALS (Intermediate Approach Light

System)

Яқинлашиш чироқларининг оралиқ тизими

Қисқартирилган яқинлашиш чироқларининг тизими:

■ 420-719 метрли ОВИ тизимини яқинлашиш чироқлари  (HIALS 420-719 m or more);

■ чироқларни кенгайтирилган қатори (barrette).

BALS (Basic Approach Light System)

Соддалаштирилган яқинлашиш чироқларининг тизими

■ 210-419 метрли ҳар қандай яқинлашиш чироқ-ларининг тизими (HIALS/MIALS/ALS 210-419 m).

NALS (No Approach Light System)

Яқинлашиш чироқларини тизими йўқ

■ 210-419 метрли ҳар қандай яқинлашиш чироқ-ларининг тизими (HIALS/MIALS/ALS 210-419 m).m).

           

            40. Қўниш минимуммини ўрнатиш учун 3-жадвалдан учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси/қайта ҳисобланган метеорологик кўринишни RVR/CMV минимал кўрсаткичи қуйидагича аниқланади: яқинлашиш чироқлари тизимининг мавжуд белгиланган синфига биноан DH/MDH кўрсаткичи қаршисида RVR/CMV кўрсаткичи аниқланади.

 

3-Жадвал. RVR/CMV минимал кўрсаткичини DH/MDH кўрсаткичига асосан аниқлаш.

 

 

DH/MDH,

футда

Яқинлашиш чироқлари тизимининг синфи

FALS

IALS

BALS

NALS

RVR/CMV, метрда

200-210

550*

750

1000

1200

211-220

550*

800

1000

1200

221-230

550*

800

1000

1200

231-240

550*

800

1000

1200

241-250

550*

800

1000

1300

251-260

600*

800

1000

1300

261-280

600*

900

1100

1300

281-300

650*

900

1200

1400

301-320

700*

1000

1200

1400

321-340

800

1100

1300

1500

341-360

900

1200

1400

1600

361-380

1000

1300

1500

1700

381-400

1100

1400

1600

1800

401-420

1200

1500

1700

1900

421-440

1300

1600

1800

2000

441-460

1400

1700

1900

2100

461-480

1500

1800

2000

2200

481-500

1500

1800

2100

2300

501-520

1600

1900

2100

2400

521-540

1700

2000

2200

2400

541-560

1800

2100

2300

2500

561-580

1900

2200

2400

2600

581-600

2000

2300

2500

2700

601-620

2100

2400

2600

2800

621-640

2200

2500

2700

2900

641-660

2300

2600

2800

3000

661-680

2400

2700

2900

3100

681-700

2500

2800

3000

3200

701-720

2600

2900

3100

3300

721-740

2700

3000

3200

3400

741-760

2700

3000

3300

3500

761-800

2900

3200

3400

3600

801-850

3100

3400

3600

3800

851-900

3300

3600

3800

4000

901-950

3600

3900

4100

4300

951-1000

3800

4100

4300

4500

1001-1100

4100

4400

4600

4900

1101-1200

4600

4900

5000

5000

1201 ва ундан ортиқ

5000

5000

5000

5000

           

            * Фақат DH/MDH кўрсаткичи 320 футдан ортиқ бўлмаганда RVR кўрсаткичи
750 метрдан кичик бўлган минимум FALS синфли қўниш зонаси чироклари, учиш-қўниш йулагини ўқ чироқлари ва яқинлашиш чироқлари мавжуд бўлган ҳоллларда ўрнатилади.

 

§ 2. (ILS CAT- I Precision) ILS биринчи тоифа тизимини қўллаб

қўнишга аниқ кириш

            41. ILS қўниш тизими учун биринчи тоифа минимумми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.

            42. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар биринчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-I ILS қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тупламида албатта кўрсатилиши шарт.

            43. Агар ускуналар таркиби бўйича ёки бошқа ҳоллатларда, учиш-қўниш йўлаги категорияланган бўлмаса, қўнишга кириш минимуми ILS қўниш тизими учун RVR/VIS 900 метр ва DH 230 футдан кичик бўлиши мумкин эмас.

            44. 4-Жадвалдан биринчи тоифа минимуми учун RVR/CMV максимал кўрсаткичлари олинади.

4-Жадвал. Биринчи тоифа учун RVR/CMV кўрсаткичларини ўрнатиш.

 

 

RVR/CMV ҳаво кемаси категорияси қараб, метрда

 

А

В

С

D

Минимал

3-жадвалга асосан

Максимал

1500

1500

2400

2400

 

            45. Биринчи тоифа минимуммини ўрнатиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши шарт:

            агар Авиация маъмурияти томонидан бошқа чекловлар ўрнатилмаган бўлса, глиссаданнинг оғиш бурчаги А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 4.5°, С ва D категорияли ҳаво кемалари учун  3.77° дан ошмаслиги;

            А ва В категорияли ҳаво кемалари учун горизонтал сатхда ILS тизимини йўналиш маёқининг шуласини ўрнатиш оғиш бурчаги учиш-қўниш йўлагини азимутидан  15° ошиқ бўлмаслиги шарт ва С ва D категорияли ҳаво кемалари учун  5° бўлиши;

            фақат учиш-қўниш йулагини қўниш зонаси чироқлари, ўқ чироқлари ҳамда FALS синфига таълуқли яқинлашиш чироқлари мавжуд бўлганда биринчи тоифа минимумми сифатида, RVR кўрсаткичи 750 метрдан кичик ўрнатилиши мумкин, бунда DH кўрсаткичи 200 футдан ортиқ бўлмаслиги керак.         

            46. DH кўрсаткичи кичик бўлмаслиги шарт:

            яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги чироқлари билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси пастлаши керак бўлган минимал баландлик;

            керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;

            давлат минимуми сифатида DH кўрсаткичи чоп этилган;

            ILS биринчи тоифасини  қўллаб қўнишга кирганда 200 фут;

            ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида минимал DH кўрсаткичи кўрсатилган.

            47. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS биринчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.

 

§ 3. Ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга кириш

            48. Хамма ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга киришлар аниқ ҳаво кемаси учун мўлжалланган CDFA (continuous descent final approach technique) оҳирги босқичда қўнишга кириш учун тўхтовсиз пастлаш методикасини қўллаб бажарилиши керак.

            49. CDFA (continuous descent final approach technique) методикаси қўлланган ҳолларда, иккинчи доирага кетиш DH ёки МАР нуқтасига етган пайтда бажарилади, қайси бир нуқта биринчи келганда. Горизонтал сатхда ҳар қандай бурилиш МАР нуқтасидан ўтмагунча бажарилади, агар бошқа ҳоллатлар кўрсатилмаган бўлса.

            50. Ҳамма қуйида кўрсатилган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ноаниқ тизимлар буйича қўнишга киришда RVR/CMV минимуммининг кўрсаткичи 3-жадвал бўйича ўрнатилади. RVR/CMV минимал ва максимал кўрсаткичлари 5-жадвалдан текширилади:

            CDFA методикаси бўйича қўнишга киришда;

            қўнишга киришнинг оҳирга босқичида пастлашиш бурчаги агар Авиация маъмурияти томонидан бошқа чекловлар ўрнатилмаган бўлса, А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 4.5° ошмаслиги, С ва D категорияли ҳаво кемалари учун  3.77° га тенг бўлиши керак;

            А ва В категорияли ҳаво кемалари учун қўнишга киришнинг оҳирга манзилини йўл бурчаги учиш-қўниш йўлагини азимутидан  15° ошиқ бўлмаслиги шарт ва  С ва D категорияли ҳаво кемалари учун  5° бўлиши керак;

            қўнишга киришнинг оҳирги босқичини масофаси 5 км (3 денгиз  милидан) кам бўлмаслиги шарт;

            RNAV навигацион тизими ёки  FMS маълумотлари, DME маёқи масофаси,
ОПРС (якка тартибдаги радиостанция) маркери билан қўнишга киришни оҳирги босқичининг пастлашиш нуқтасини бошланиши FAF белгиланган нуқтаси билан чегараланган;

            агар МАР нуқтаси вақт орқали ифодаланган бўлса, FAF ва учиш-қўниш йўлаги остонаси орасидаги масофа 15 км (8 денгиз милидан) ошмаслиги керак.

                5-Жадвал. 50-банднинг ҳамма талабларини ҳисобга олган ҳолда ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш минимумларини ўрнатиш учун RVR/CMV кўрсаткичлари.

 

 

RVR/CMV ҳаво кемаси категорияси қараб, метрда

 

А

В

С

D

Минимал

750

750

750

750

Максимал

1500

1500

2400

2400

 

            51. Агар 50-бандда кўрсатилган талабларнинг бир талаби ҳам бажарилмаса
ёки ҳисобланган DH/MDH кўрсаткичи 1200 футдан юқори бўлса, RVR/CMV минимуми
3 ва 6 жадвал бўйича энг катта кўрсаткичга тенг деб олинади, лекин  6-жадвалнинг “Максимал” қаторидаги энг катта кўрсаткичдан юқори бўлмаслиги керак. 

            52. Агар ноаниқ тизим бўйича қўнишга киришда  вертикал йўналтирувчи визуал тизим чироқлари (PAPI, VASI ёки бошқалар) қўлланилмаса, RVR/CMV минимуми ҳар
бир ҳаво кема категорияси учун 5-жадвалда берилган энг катта кўрсаткичдан кичик бўлмаган кўрсаткич бўйича ўрнатилади.

Агар IACда FAF белгиланган нуқтаси бўлса, қўнишга кириш давлат минимумлари, FAF белгиланган нуқтаси йўқлиги ҳисобига аэронавигация маълумотлари тўпламида алоҳида кўрсатилмайди.

            Агар IACда FAF белгиланган нуқтаси кўрсатилмаган бўлса, қўнишга кириш минимумми, FAF нуқтасисиз ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш учун OCA/H кўрсаткичларига асосан ҳисобланади.

6-Жадвал. 50-банднинг ҳамма талабларини ҳисобга олган ҳолда ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш минимумларини ўрнатиш учун RVR/CMV кўрсаткичлари.

 

 

RVR/CMV ҳаво кемаси категориясига қараб, метрда

 

А

В

С

D

Минимал

1000

1000

1200

1200

Максимал

   CDFAни қўллаб 3-жадвал бўйича ёки CDFAсиз, лекин 3-жадвал кўрсаткичлари А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 200 метрга қўпаяди,
С ва D категорияли ҳаво кемалари учун  400 метр лекин 5000 метрдан кўп эмас.

 

            53. DH/MDH кўрсаткичи кичик бўлмаслиги шарт:

            яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси пастлаши керак бўлган минимал баландлик; 

            керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;

            давлат минимуми сифатида DH/MDH кўрсаткичи чоп этилган;

            ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида минимал DH кўрсаткичи кўрсатилган;

            7-жадвал кўрсаткичлари.

7- Жадвал. Ноаниқ тизим бўйича қўнишга кириш  минимумини ўрнатиш учун

DH/MDH минимал кўрсаткичлари.

 

Ускуналар

 

DH/MDH минимал кўрсаткичлари, футда

LOC, LOC/DME, VOR/DME

CDFA: 250; без CDFA: 330

VOR, NDB/DME, RNAV (LNAV)    

CDFA: 300; без CDFA: 330

2 NDB (ОСП)

CDFA: 330; без CDFA: 350

NDB (ОПРС

CDFA: 350; без CDFA: 820

 

            54. Визуал мўлжалга олиш.

            Қуйида пастда кўрсатилган ҳар бир визуал оринтирлар ҳаво кемаси учувчиси томонидан барқарор визуал мўлжалга олинмаган бўлса, қўнишга киришни DH/MDH кўрсаткичидан кичик бўлган ҳолларда бажариш мумкин эмас:

            яқинлашиш чироқларининг элементлари билан;

            қўниш зонасини чироқлари ёки учиш-қўниш йўлагининг остонаси, ҳамда унинг кириш чироқлари билан;

            вертикал йўналтирувчи визуал тизим чироқлари (PAPI, VASI ёки бошқалар) билан;

            учиш-қўниш йўлагининг ён чироқлари билан;

            Авиация маъмурияти томонидан мақулланган бошқа визуал ориентирлар билан.

 

§ 4. (ILS CAT- II) ILS иккинчи тоифа тизимини қўллаб

қўнишга аниқ кириш

            55. ILS қўниш тизими учун иккинчи тоифа минимуми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.

            56. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар иккинчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-II ILS қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тўпламида албатта кўрсатилиши шарт.

            57. DH курсаткичи қуйида санаб ўтилган кўрсаткичлар асосида иккинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш минимумми аниқланади:

            ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган минимал DH кўрсаткичи;

            яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси автомат режимида пастлаши керак бўлган минимал баландлик;

            керакли категорияга эга ҳаво кемаси учун ОСН кўрсаткичи;

            ҳаво кемаси экиажининг DH минимуми;

            100 фут.

            58. 8-жадвал асосида иккинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш минимуммини RVR кўрсаткичи ўрнатилади.

8-Жадвал. CAT II минимумини ўрнатиш учун RVR кўрсаткичи.

 

DH, футда

А, В, С категорияли ҳаво кемалари учун RVR кўрсаткичи, метрда

D категорияли ҳаво кемалари учун RVR кўрсаткичи, метрда

 

100-120

300

 

300*/350

121-140

400

 

141 ва ундан юқори

450

           

            * Ҳаво кемалари фақат автомат режимида қўнгада.

 

            59. Визуал мўлжалга олиш.

            Қуйида кўрсатилган оринтирлар учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса,
DH кўрсаткичидан кичик бўлган холларда қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:

            яқинлашиш чироқлари тизимини 3 та кетма-кет ўқ чироқлари билан;

            учиш-қўниш чироқлари ёки ўқ чироқлари, қўниш зонасини чироқлари билан;

            юқорида кўрсатилганларнинг комбинацияси.

            60. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS иккинчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.

 

§ 5. (ILS CAT- III) ILS учинчи тоифа тизимини қўллаб

қўнишга аниқ кириш

            61. ILS қўниш тизими учун учинчи тоифа минимуми фақат учиш-қўниш йулаги Авиация Қоидаларига асосан категорияланган аэродромларда ўрнатилади.

            62. DH ва RVR кўрсаткичидан қатъий назар учинчи тоифа минимуми ўрнатилганда, CAT-IIIA ILS ёки CAT-IIIB ILS. қисқартмаси аэронавигация маълумотлари тупламида албатта кўрсатилиши шарт.

            63. ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга аниқ кириш қуйидаги тоифага ажратилади.

            CAT III A: DH кўрсаткичи 100 футдан кичик ва RVR кўрсаткичи 200 метдан кичик эмас;

            CAT IIIB: DH кўрсаткичи 100 футдан кичик ёки DHсиз ва RVR 200 метрдан кичик, 75 метрдан кичик эмас.

            64. DECISION HEIGHT (DH). Агар ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш учун DH кўрсаткичи ўрнатилган бўлса унинг кўрсаткичлари қуйида берилганлардан кичик бўлмаслиги керак:

            ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган минимал DHдан;

            яқинлашиш чироқлари ёки учиш-қўниш йулаги билан керакли визуал контакт ўрнатилгунга қадар ускуналар бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси автомат режимида пастлаши керак бўлган минимал баландликдан; 

            ҳаво кемаси экиажининг DH минимумидан.

            65. DECISION HEIGHT (DH) йўқ. Агар ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш учун DH кўрсаткичи ўрнатилган бўлмаса унда:

            ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида DH кўрсаткичисиз қўнишга киришга рухсат берилган ва кўрсатилган;

            (Авиация маъмурияти томонидан мақулланган) учиш-қўниш йулагини
ва аэродромнинг ускуналари  DH кўрсаткичисиз қўнишга кириш учун мўлжалланган;

            Эксплуатанлар Авиация маъмурияти томонидан DH кўрсаткичисиз ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга киришга рухсат олганлар.

            66. 9-жадвалдан ILS учинчи тоифа тизими бўйича қўнишга кириш  учун RVR кўрсаткичи аниқланади.

9-Жадвал.  CAT III минимумини ўрнатиш учун RVR кўрсаткичи

 

CAT

DH *, футда

Roll-out Control/Guidance System

RVR *, метрда

IIIA

100дан паст

Керак эмас

200

CAT

DH *, футда

Roll-out Control/Guidance System

RVR *, метрда

IIIB

100дан паст

Fail-passive

150

IIIB

50дан паст

Fail-passive

125

IIIB

50дан паст ёки DHсиз

Fail-operational

75

 

            * (Эксплуатантлар сертификатига Илова (АОС)) DH/RVR кўрсаткичлари ҳаво кемасининг учиш қўлланмасида кўрсатилган кўрсаткичлардан кичик ва Авиация маъмурияти томонидан мақулланган бўлиши шарт.

           

            67. (CAT III A, CAT IIIB + fail-passive flight control system ёки HUDLS). Визуал мўлжалга олиш.

            Қуйида кўрсатилган оринтирлар учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса,
DH кўрсаткичидан паст бўлган холларда қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:

            яқинлашиш чироқлари тизимини 3 та кетма-кет ўқ чироқлари билан;

            учиш-қўниш чироқлари ёки ўқ чироқлари, қўниш зонасини чироқлари билан;

            юқорида кўрсатилганларнинг комбинацияси.

            68. (CAT IIIB + fail-operational flight control system ёки fail-operational hybrid landing system). Визуал мўлжалга олиш.

            Учиш-қўниш йўлагининг бирор бир ўқ чироқлари учувчи томонидан барқарор танилмаган бўлса, DH  кўрсаткичидан паст ҳолларда (агар DH кўрсаткичидан фойдаланилганда) қўнишга киришни амалга ошириш мумкин эмас:

            69. Парвозларни бажариш чоғида ёки керакли минимум кўрсаткичини ўрнатиш олдидан учиш-қўниш йулаги ускуналарини яроқлилигини ва ILS учинчи тоифасини қўллаб қўнишга кириш бўйича чекловларни аниқлаш мақсадида аэродромларнинг
(учиш-қўниш йулагини) аэронавигация маълумотлари керакли даражада тахлил қилиниши шарт.

 

§ 6.  (CIRCLE-TO-LAND). Доира бўйича қўнишга кириш

            70. Бошқа учиш-қўниш йўлагининг қўнишга кириш ускуналарини тизимини қўллаш керак бўлган шароитларда ва ишлаб турган учиш-қўниш йўлагига ускуналар бўйича кириш шароити бўлмаган вақтда доира бўйича қўнишга киришиш амалга оширилади. 

            71. Доира бўйича қўнишга киришиш фақат кундузги вақтларда амалга оширилади. Парвозларни кечаси бажариш учун, узунлиги 720 метрдан кам бўлмаган яқинлашиш чироқлари ва чироқлитехника  ускуналари ишга ярокли учиш-қўниш йўлаги бўлган аэродромларда амалга оширилади.

            72. Доира бўйича қўнишга киришиш учун минимал нисбий пастлашиш баландлиги (MDH) қўйида кўрсатилганлардан кичик бўлиши мумкин эмас:

            (С ва D категорияли хаво кемалари учун 400 фут ва А ва В категорияли ҳаво кемалари учун 300 футга тенг ёки ундан катта, тўсиқ тепасидан ўтиш баландлигини заҳираси) доира бўйича парвозларни бажариш учун керакли ҳаво кемалари категорияларига тўсиқдан ўтиш нисбий баландлиги чоп этилади.

            73. Доира бўйича қўнишга кириш учун кўриш масофаси қўйида кўрсатилгандардан кичик бўлиши мумкин эмас:

            давлат томонидан парвоз қоидаларида ўрнатилган визуал бошқарувни бажариш учун кўриш масофасини минимал кўрсаткичидан;

            10- жадвалда берилган (VIS) кўрсаткичидан;

            ускуналар бўйича қўнишга кириш тартиби бўйича ўрнатилган учиш-қўниш йўлагини кўриш масофаси (RVR/CMV) кўрсаткичидан.

10-Жадвал. Ҳаво кемасининг категориясини ҳисобга олган ҳолда доира бўйича қўнишга кириш учун MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.

 

 

Минимал кўрсаткич

Ҳаво кемасини категорияси

А

В

С

D

MDH, футда

400

500

600

700

Метеорологик кўриниш VIS, метрда

 

1500

 

1600

 

2400

 

3600

           

            Ушбу бўлимнинг шартлари доира бўйича белгилаб берилган траекторияга амал қилиб қўнишга кириш тартиботларига ҳам таълуқлидир.

 

§ 7. Визуал қўнишга кириш

            74. Визуал қўнишга кириш учун тўсиқларни хисобга олиш мақсадида 11-жадвалга асосан визуал маневр қилиш зонаси (ВМҚЗ) ва унинг радиуси аниқланади..

            75. Визуал қўнишга кириш кундузи ва кечаси амалга оширилиши мумкин.

            76. 11-жадвалдан визуал маневр қилиш баландигининг MDH ва VIS кўрсаткичининг минимал кўрсаткичи аниқланади. 

11-Жадвал. Ҳаво кемасининг категориясини ҳисобга олган ҳолда визуал маневр қилиб қўнишга кириш учун MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.  

 

Хаво кемасини категорияси

ВМҚЗ,

радиусининг минимал кўрсаткичи денгиз милида

Тўсиқ тепасидан ўтиш баландлигини заҳираси

Визуал маневр қилишнинг минимал баландлиги, футда AGL

MDH, футда

VIS кундузи/кечаси,

метрда

 

А

2

300

1200

400

2000/3000

В

2,7

300

1200

500

2500/3500

С

4,2

400

1500

600

3000/5000

D

5,3

400

1500

700

4000/5000

           

            77.  Вертикал бўйича йўналтирувчи чироқлари мавжуд (PAPI, VASI ёки бошқалар), фақат яроқли FALS ёки IALS синфига таълуқли чироқлитехника ускуналари  мавжуд бўлган учиш-қўниш йўлагига кечаси визуал маневр қилишга рухсат берилади..

            78. Агар кундузи визуал маневр қилиш шароитида (PAPI, VASI ёки бошқалар) вертикал бўйича йўналтирувчи чироқлар қўлланилмаса ҳар бир категорияли ҳаво кемаси учун MDH минимумми 100 футга, VIS минимумми эса 500 метрга ошади.

            79. Визуал маневрни бажариш учун белгилаб берилган траекторияларни ўрнатиш шарт эмас.

            80. Айрим ҳолларда визуал маневр қилиш учун белгиланган траекторияни ўрнатиш керак бўлиб қолса, аэронавигация тўпламида чоп этилган визуал қўнишга кириш схемасининг асосий нуқталарининг (AIP тўпламидаги визуал қўнишга кириш харитаси) ердаги визуал ориентирлари яққол ва кўринарли даржада бўлиши шарт.

            81. Визуал маневр килиш учун белгиланган траекториялар аэронавигация тўпламларида (AIP тўпламидаги визуал қўнишга кириш харитаси) географик нуқталарга таянган ҳаво кемасининг RNAV/FMS навигацион ускуналари ёрдамида аниқланадиган схема кўринишда чоп этилиши мумкин.

 

§ 8. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумлари

                82. 12-жадвалга асосан тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумлари аниқланади.

12-Жадвал. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш учун ҳаво кемаси категориясини хисобга олган ҳолда MDH/VIS кўрсаткичларини минимал кўрсаткичи.

 

Ҳаво кемаси категорияси

Учиш-қўниш йулагини ускуналари

MDH, футда

VIS, метрда

Кундузи/кечаси

А, В

Учиш-қўниш йулагини чироқлари ва стандарт маркировкаси

330

1500

 

Кундузи ва кечаси

С, D

350

2400

А, В

Стандарт маркировка

500

2000

Фақат кундузи

С, D

660

3000

А, В

Йўқ

660

3000

Фақат кундузи

С, D

990

5000

           

            83. Тупроқли учиш-қўниш йўлагига қўниш минимумларини аэронавигация маълумотлари тўпламига киритиш шарт эмас.

 

V. УЧИШ-ҚЎНИШ ЙЎЛАГИНИНГ УСКУНАЛАРИНИ ЎЧИРИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИДАН ИШЛАМАЙ ҚОЛИШИ

            84. Аэродромнинг минимумига тасир кўрсатувчи асосий омиллар ўрнида учиш-қўниш йўлагининг чироқлитехник, радиотехник ва метеорологик ускуналарининг бирикмасини (мажмуасини) қўриш керак.

            85 Ускуналарнинг ишламай қолиши мумкин бўлган  шароитларда, учиш-қўниш йўлагини  режали ёки режадан ташқари у ёки бу ускуналарини  учирилиши, олдинги ўрнатилган минимум кўрсаткичини бошқатдан кўриб чиқиш керак.

            86. Учиш-қўниш йўлагининг ускуналарини ишлаш тизимлари бузилганда, ўрнатилган минимум ва DH/MDH/VIS/RVR/CMV кўрсаткичларини қайтадан кўриб чиқиш учун 13-жадвалдан фойдаланилади.

13-Жадвал. Учиш-қўниш йўлагининг ускуналарини ишлаш шароитлари бузилганда ўрнатилган минимумга таъсири.

 

Failed or Downgraded Equipment

Effect on Landing Minimums

 

CAT IIIB

 

CAT IIIA

 

САТ II

CAT I or ILS w/o CAT

Non-

precision

ILS stand-by transmitter

 

Not allowed

 

No effect

Middle

Marker

 

No effect

No effect unless used as MAP

TDZ RVR assessment System

 

Not allowed

 

No effect

Midpoint or Rollout RVR

 

Not allowed

Any two RVR sensors must be serviceable

Anemometer for runway in Use

 

No effect if other ground source available

 

Ceilometer

 

No effect

MDH≥660 ft VIS or CMV ≥2500 m

Approach

Lights

Not allowed for operations with DH > 50 ft

 

Not allowed

 

Minimums as for NALS

Approach lights except the last 210 m

 

No effect

 

Not allowed

 

Minimums as for BALS

Approach lights except the last 420m

 

No effect

 

Minimums as for IALS

PAPI

VASI

 

No effect

CMV for ACFT CAT: A/В- 1500 m C/D - 2400 m

Standby power for

 

No effect

Аpproach

lights

 

Whole runway light system

 

Not allowed

Day: Minimums as for NALS Night: Not allowed

 

Edge lights

 

Day - RVR 200m; Night: Not allowed

Day - RVR 550m; Night: not allowed

 

Day only Night: Not allowed

 

Centerline

lights

Day - RVR 200m;

Night: Not allowed

Day: RVR 300m

 Night: Not allowed

Day: RVR 400m

Night: RVR 550m

 

RVR≥ 750m VIS≥ 800m

 

No effect

CL lights spacing increased to 30m

 

RVR 150m

 

No effect

TDZ lights

Day: RVR 200m

Night: RVR 300m

Day: RVR 300m Night: RVR 550m

 

RVR≥ 750m

 

No effect

Standby power for runway lights

 

Not allowed

 

No effect

           

            87. Учувчилар томонидан минимумларни қайтадан ҳисоблаш ва NOTAM огоҳлантиришномаларига таъсирини аниқлаш мақсадида эксплуатантларнинг “Парвозларни бажариш бўйича қўлланмаси”га 13-жадвал киритилиши керак.

88. 13-жадвалдан фойдаланилганда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

жадвалда кўрсатилган ҳар-бир учиш-қўниш йўлагини чироқларининг элементи ўрнатилган минимумга индивидуал равишда таъсир қилади ва бошқа элементлар билан бирга кўриб чиқилиши мумкин эмас;

яқинлашиш чироқлари ва учиш-қўниш йўлагининг чироқларини камчилиги бир-биридан алоҳида кўриб чиқилади;

CAT II/III бўйича парвозларни амалга оширилганда RVR датчиклари ва чироқлитехника ускуналарининг элементларини биргаликдаги камчиликларини кўриб чиқиш мумкин эмас;

ускуналарнинг  ҳар қандай элементларининг йўқлиги, фақат ILS тизими элементларидан ташқари CAT II/III бўйича парвозларни амалга оширилганда фақат RVR кўрсатичига таъсир қилади лекин DH кўрсаткичига эмас.

Umumiy takliflar

879