ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7462 Хокимият Элликкалинского района 07/09/2019 21/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманнинг “Дўстлик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
ID-7462

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил
15 апрел, 15 сон, 197 модда) 5 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сон Қарорига мувофиқ, туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг 2019 йил 5 сентябрдаги 2574-сонли хатини инобатга олиб туманнинг “Дўстлик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг туман ҳудудидаги эскирган йўл белгиларини янгисига алмаштириш ва янги йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги 2574-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Дўстлик» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, туман халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли, 27-сонли ва 41-сонли умумий ўрта таълим мактаблари олдига “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.24 (50 км/соат) йўл белгиси ўрнатилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Матчанов), туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи (Р.Абдраимов) ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи  (Т.Рахманов) зиммаларига юклатилсин.

4. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

ТУМАН ҲОКИМИ :                                                                  С.АВЕЗОВ

Umumiy takliflar

113