ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
746 Хокимият Каттакурганского города 27/09/2018 13/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шахарда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўшиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-746

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги  965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўшиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш мақсадида шахар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган шахардаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун  35.7% (95 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 46.9% (125 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3.7% (10 киши);

ногиронлар учун 3,7% (10 киши);

шахар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия олди ёшидаги шахслар учун 5.2 % (14 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган  ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 3.0% (8 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1.5% (4 киши);

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўшиш тартибини янада такомиллаштириш учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шахар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини шахар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

5. Шахар Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Назаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратини таъминласин.

6. Шахар ҳокимининг 2017 йил 4 ноябрдаги “Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда  қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1571-Қ-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг ижросини бажарилишини назорат қилиш шахар ҳокимининг биринчи  ўринбосари И.Маматов зиммасига юклатилсин.