ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7423 Хокимият Мирзаабадского района 06/09/2019 21/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қарор
ID-7423

ЛОЙИҲА

МИРЗАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

______________2019 йил.             № _____                          Наврўз  ш.

 

Мирзаобод тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш
чора-тадбирлари тўғрисида

 

Мирзаобод тумани иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3849-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 26 августдаги 215-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддасига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Мирзаобод тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан
буён-Комплекс тадбирлар) 1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ҳамда технологик
асбоб-ускуналарни, 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик
асбоб-ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соха обьектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича
2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун
тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман комиссияси (И.Холқўзиев):

                                                                                                         1

15-кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таьлим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туман ташкилотлари, туман ҳокимлиги томонидан комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни
2019-2020 йилларда
куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлансин.

3. Туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлар (И.Холқўзиев, Э.Маҳманазаров) ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019-2020 йилларда куз-қиш даврига барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

4. Туман ҳокими ўринбосари (Э.Маҳманазаров) туман ижтимоий соҳа обьектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлашган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамлашни ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин.

5. “Мирзаободтумангаз” филиали (А.Абдухолиқов), туман электр тармоқлари корхонаси (Ш.Турдиев)ларга:

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурсларини, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларни барқарор ишлашини таьминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;

“Сирдарё кўмир етказувчи” унитар корхонаси ҳудудий асосий
ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.

6. Туман хокимининг биринчи ўринбосари И.Холқўзиев

а) туман иқтисодиёти ва ҳудудларни комлекс ривожлантириш бўлими (Ж.Нажмуллаев) ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйиладиган камчиликларни таҳлил қилиш асосида ҳудудлар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

                                                                                                         2

Ҳамланадиган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) Туман молия бўлими (И.Сатторов) билан биргаликда туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Туман хокими ўринбосари Э.Маҳманазаров Комплекс тадбирларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

8. Туман ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги “Мирзаобод тумани  иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1862-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Н.Аманов) мазкур нарматив ҳуқуқий хужжат туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар, ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда тегишли ташкилотларга ўз вақтида етказилишини ташкиллаштирсин.

10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосари И.Холқўзиев, Э.Маҳманазаров ҳамда Р.Анорбоевлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман  ҳокими                                                          Х.Абдуллаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

Туман ҳокимининг

2019 йил «____» _______даги

_____-сонли қарорига

1-илова

 

Мирзаобод туман иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларинии 2019/2020 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича белгиланган

 ТАДБИРЛАР

 

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажаришга маъсул

1

Туман бўйича (ҳар бир соҳаларда амалда бажариладиган ишлар тури, масъул раҳбарларни бириктириш ва бажарилиш муддати белгиланган ҳолда) тадбирлар белгилаш, жумладан:

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ҳудудлардаги муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб ускуналар, қозонхоналар, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини барқорор ишлашга тайёрлаш бўйича;

узоқ олис ҳудудларда (қишлоқ жойларда) яшовчи аҳолига узликсиз суюлтирилган балаонли газ етказиб бериш (суюлтирилган газга мўлжаланган аҳоли ҳонадонларига таом тайёрлаш мақсадида) шунингдек кўмир ёқилғиси (6-илова) ҳамда ичимлик сувининг муқобил турлари (ташиб келтириш ҳисобига) билан таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

2019 йил

10 август

 

 

 

Туман ҳокимлиги, туман ҳалқ таълими бўлими, касб-хунар коллежлари рахбарлари, туман соғлиқни сақлаш бўлими, туман газтаъминоти, туман электр тармоғи корхонаси ҳамда вилоят “Сувоқава” ДУК туман филиали

2

Ўтган куз-қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни ҳисобга олган холда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини ишончли тарзда иссиқлик таъминоти, электр энергияси, табиий газ билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

 

2019 йил

10 август

 

Туман ҳокимлиги, туман газтаъминоти, туман электр тармоғи корхонаси

туман маҳалла жамоат фонди

3

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида табий газ таъминоти танқис бўлиши кутилаётган аҳоли яшаш пункитларини аниқлаш ва шу асосда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 2019 йил учун тақсимланган кўмир ва кўмир брикети етказиб бериш графикаларини тасдиқлаш (6 илова)

 

2019 йил

10 август

 

туман Газтаъминоти корхонаси, “Маҳалла” ХЖФ

4

Иқтисодиёт тармоқларини техник туз билан таъминлаш бўйича график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2019 йил 1 октябргача иқтисодиёт тармоқларини техник туз билан таъминланишини амалга ошириш

        2019 йил

10 август

 

2019 йил     

1 октябр

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Вилоят кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси

5

Табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пункитларидаги газ қувирлари ва газ тақсимлаш қурилмаларидан табиий газ етиб борувчи ҳудудларнинг газ таминотини яхшилаш учун манзилли фойдаланиш бўйича тегтшли қарорларни қабул қилиш

 

2019 йил

10 август

 

Туман ҳокимлиги, туман Газтаъминоти корхонаси ҚФЙ ва МФЙ раислари

6

Маиший газдан фойдаланишда фавқулотда ҳолатлар бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2019 йил

10 август

Туман ҳокимлиги, туман газтаъминоти корхонаси ҳамда туман ИИБ ЁҲБ

7

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсуми хаво хароратининг кескин пасайиши кунларида газ таминоти қисқарадиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва тасдиққа киритиш

2019 йил

10 август

 

Туман газтаъминоти корхонаси

8

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсуми давомида энерготизимнинг максимум юкланиш вақтларида электрэнергиясидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш

 

2019 йил

15 сентябр

 

Туман ҳокимлиги, электр тармоғи корхонаси

9

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсуми давомида электр ва газ тармоқларидан ўчирилмайдиган ўта муҳим ва тоифаланган объектлар рўйхатини тузиш ва тасдиққа киритиш

 

2019 йил

5 сентябр

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман электр тармоғи корхонаси ҳамда туман газтаъминоти корхонаси

10

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсуми давомида табиий газ этиб бормайдиган ва газ танқислиги кутилаётган ҳудудларга суюлтирилган газ ёқилгисини шаклланган баланс ресурслари ва тақсимотга асосан ажратиш

 

2019 йил

1 октябр

 

Туман газтаъминоти корхонаси

11

2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойига қадар туман аҳоли истеъмолчиларига табиий газ етказиб беришнинг ойма – ой графигини ишлаб чиқиш.

 

2019 йил

1 октябр

 

Туман газтаъминоти корхонаси

12

Брикет ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этган ҳолда аҳолини ушбу ёқилғи билан таъминлаш

2019 йил

1 октябр

Туман ҳокимлиги

13

Куз-қиш мавсумида корхона ва ташкилотларнинг иситиш қозонхоналарини узликсиз ишлашни таъминлаш мақсадида суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини яратиш ҳамда орттирилган табиий газ фондини аҳоли эҳтиёжи учун етказиб бериш

 

2019 йил

1 ноябр

 

Корхона ва ташкилотлар

14

Идоралар манзилий дастурга асосан ижтимоий соҳа муассасаларидаги фойдаланишдаги иситиш қозонларини белгиланган муддатларда кўмирга мослаштириш

2019 йил

1 ноябр

Туман ҳалқ таълими бўлими,
касб-хунар коллежлари рахбарлари, туман соғлиқни сақлаш бўлими

15

Хар бир ширкатларга ва маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари, ДСЭНМ ходимлари, солиқ инспекторлари, участка нозирлари иштирокида барча ширкатлар ҳудудларини ободонлаштириш, қиш мавсумига тайёрганрлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурнинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича:

Кўп қаватли уй-жой фондини белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқ техник эксплуатация қилиш, уларни техник соз ҳолатда сақлаш;

Кўп қаватли уйларда санитар-техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини, қурилма ва жихозларни узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш;

Кўп қаватли уйларда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича мунтазам кўрик роиб бориш, кўп қаватли уйларни ички тузилмаларида юзага келиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларни бартараф этиб бориш

 

Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги ҳамда туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

16

Ички йўлларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ва музламаларни ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида ободонлаштириш бошқармасида материал техник ресусларни жамғариш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.

 

2019 йил

10 августга қадар

      

Туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси

 

17

Ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун тижорат банклари кридит маблағларини ажратилиши бўйича зарурий тадбирларни белгилаш.

2019 йил

17 октябргача

Туман тижорат банклари

18

Кўп қаватли уйларни том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими

19

Кўп қаватли уй–жой фонди, бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги техник талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш

2019 йил

1 октябргача

Туман ИИБ ЁҲБ

20

Иссиқлик билан таъминланмайдиган кўп қаватли уй-жойларни аниқлаш;

Мазкур кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш учун тегишли чораларни кўриш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими

21

Амалдаги норма ва қоидаларга мувофиқлик муддатлари ўтган кўп қаватли уйларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун маҳаллий бюджет, тижорат банклар кредит маблағлари ва ширкатлар маблағларини ажратилишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябр

Туман ҳокимлиги, туман тижорат банклари, туман молия бўлими

22

Тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳамда имтиёзли равишда ажратиладиган қурилиш материаллари ҳисобига кўп қаватли уйлар оралиғидаги тротуарлар ва кириш қисмини бетон қопламаси билан қоплаш ишларини амалга ошириш.

2019 йил

1 октябр

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими

23

Кўп қаватли уй-жойлар иситиш мавсумига тайёрлашни якунига етгазиш, бунда иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш бўйича режалаштирилган ишларни бажарилишини таъминлаш, уй-жойларни иссиқлик таъминотини яҳшилаш учун тадбирларни амалга ошириш, инженерлик коммунникациялари жойлашган кўп қаватли уйларнинг чордоқ, ертўла ва кириш қисимларини ёпилишини таъминлаш.

 

2019 йил

1 октябр

 

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими

24

Болалар масканлари, мактаблар, болалар уйи, ўқув муассасалари, поликилиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, “Мурувват” ва “Саховат” уйлари реаблитация марказларини қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

2019 йил

1 сентябрь

 

Туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими

25

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш бўйича мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича ўрнатилган режаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

 

2019 йил

1 сентябрь

 

Туман ҳалқ таълими бўлими, касб-хунар коллежлари рахбарлари, туман соғлиқни сақлаш бўлими

26

“Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, реаблитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари объектларида иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш ва тиклаш.

2019 йил

1 сентябрь

Туман ҳокимлиги

27

Ижтимоий соҳа муассасалари талаби асосида сертификатга эга иситиш қозонларини ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2019 йил   

 1 сентябрь

Туман Соғлиқни сақлаш бўлими,

касб-ҳунар коллежлари

28

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳудудий комиссия томонидан муҳокама этиб бориш.

Ҳар

15 кунда

Ҳудудий комиссия

29

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Доимий

Мирзаобод туман газетаси

          Туман хокимининг    
          2019 йил ___ ________даги    
          ___-сонли карорига    
          2-илова    
                   
Мирзаобод туманидаги асосий муҳандислик комуникацияларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида мукаммал таъмирлаш
ПАРАМЕТРЛАР
                   
Ҳудудлар Сув тармоқлари,                    (км) Газ тармоқлари, (км) Электр тармоқлари,               (км) ТП (дона)
жами шундан мук. Таъмир жами шундан мук. Таъмир жами шундан мук. Таъмир жами шундан мук. Таъмир
1 Мирзаобод туман 229,5 0,6 149,9   633,1 54 231 20
          Туман хокимининг    
          2019 йил ___  ______даги    
          ______-сонли карорига    
          3-илова    
                   
Мирзаобод туманидаги асосий муҳандислик комуникациялари ҳамда технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
                   
Ҳудудлар Сув тармоқлари,                    (км) Газ тармоқлари,                    (км) ГТКларни тафтишдан ўтказиш (дона) Электр тармоқлари,               (км) ТП (дона)
жами шундан жорий таъмир жами жами жами шундан жорий таъмир жами шундан жорий таъмир
1 Мирзаобод туман 229,5 0,9 1,5 78 633,1 491,6 231 167
                      Туман хокимининг  
                    2019 йил ___  ______даги  
                      ______-сонли карорига  
                    4-илова  
Мирзаобод туманидаги ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
                           
Ҳудуд номи Мукаммал таъмирлаш Жорий таъмирлаш
Мактаблар                                   (дона) Болалар боғчалари (дона) Шифохона ва амбулатория поликилиника муассасаси (дона) Мактаблар                                 (дона) Мактаб ойналарини алмаштириш (кв.м) Болалар боғчалари (дона) Болалар боғчалари ойналарини алмаштириш (кв.м) Шифохона ва амбулатория поликилиника муассасаси (дона) Мусиқа ва санъат мактаби    (дона)
жами шундан мук. Таъмир жами шундан мук. Таъмир жами шундан мук. Таъмир
1 Мирзаобод туман 35   16 1 12   5 10 9 76 1 1

 

                  Туман хокимининг    
                2019 йил ___  ______даги    
                  ______-сонли карорига    
                    5-илова        
Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уй-жойларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида жорий ва капитал таъмирлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
                             
т/р Худуд номи Таъмирталаб кўп қаватли уйлар сони Шу жумладан, иш турига қараб:
Том қисми таъмирлаш (минг кв.м) кириш йўлаги Ички муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва жихозлаш (дона) Уйларни фасад қисмини таъмирлаш (дона) болалар майдончасини янгидан қуриш ва таъмирлаш (дона) Шу жумладан: Ирригация тизимини таъмирлаш (пог.м) Тратуарларни бетон қопламаси билапн таъмирлаш (минг. Кв.м) Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш (дона) Ноқонуний қурилмаларни бузиш (дона)
Кириш йўлаклари (дона) Темир эшикларни ўрнатиш (кодли қулф билан) (дона) таъмирлаш (дона) янги қуриш (дона)
1 Мирзаобод туман 8 4,6 16 12   8 1   1   0,7 8 15

Туман ҳокимининг

2019 йил «___» ______даги

-сонли қарорига

7-илова

 

Мирзаобод туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

Х.Абдуллаев

Туман ҳокими, комиссия раиси

 

И.Холқўзиев

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

комиссия раиси ўринбосари

 

Э.Маҳманазаров

Туман ҳокимининг ўринбосари

комиссия раиси ўринбосари

 

Комиссия аъзолари:

 

И.Абдуқодиров

Туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи

 

У.Нушаров

Туман ҳалқ таълими бўлими бошлиғи

 

И.Сатторов

Туман молия бўлими бошлиғи

 

Ж.Нажмуллаев

Туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комлекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

 

Р.Ҳайдаров

Туман ИИБ ЁХХБ бошлиғи

 

О.Қурбонов

Туман ДСЭНМ раҳбари

 

Ў.Тошмуродов

Туман «Маҳалла» жамғармаси раиси

 

 

«Гулистон нефт базаси» УК туман вакили

 

Ш.Турдиев

Туман электр тармоқлари бўлими бошлиғи

 

А.Абдухолиқов

Туман газ тармоқлари бўлими бошлиғи

 

Ш.Шойимов

Вилоят “Сувоқова” ДУК туман филиали бошлиғи

 

 

Т.Ходжанов          

Туман хокимлиги бош мутахассиси, комиссия котиби

Изоҳ: Туман ҳокимининг комунал хўжалик масалалар бўйича ўринбосари комиссия аъзолари ҳисобланади. Комиссия аъзоси бошқа ишга ўтганда комиссия таркибига уларнинг ўргнига тайинланган раҳбар киритилади.

 

Umumiy takliflar

246