ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7372 Хокимият Хаваского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ховос тумани иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7372

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар-жой фонди ва ижтимоий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ва Сирдарё вилоят хокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 6,14-моддалари, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қаpop қиламан:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш                   чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли, Сирдарё вилоят хокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Туман иқтисодиёт тармоқларини, кўп қаватли турар-жой фонди ва ижтимий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича белгиланган тадбирлар бундан буён –Комлекс тадбирлар) 1-иловага мувофиқ;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соха объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш хамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар-жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш хамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини худудлар бўйича 2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён-туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Туман комиссияси (Ф.Эралиев):

ўн беш кунлик муддатда коммунаол соха ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалали хамда ижтимоий соханинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг холати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича тегишли ташкилот, корхона муассасалар томонидан комлекс тадбирларни амалга оширишнинг ьармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар-жой фонди ва ижтимоий сохаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажрилишини таъминлаши;     

жойларда иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар-жой фонди ва ижтимоий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этсин;

туман хокимининг соха бўйича ўринборлари, тегишли ташкилот корхона ва муассаса рахбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар хамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун учун шахсан маъсулдир.

4.Туман хокимининг ўринбосарлари Д.Азимов, Ф.Эралиев ва О.Донабоев худудларда ижтимоий соха объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар, ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, махаллий қозонхоналар, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлга барча тузилмларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни хал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, махаллий хокимият органлари рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чор-тадбирлар ишлаб чиқсин.

5.“Ховостумангаз” участкаси (Н.Убайтов), туман “Электртармоқлар” корхонаси (З.Саидов) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансфарматорларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор  ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилга газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

6.Туман хокимининг биринчи ўринбосари И.Махмудов:

а) туман иқтисодиёт ва санот бўлими (О.Ғайбуллаев), тегишли ташкилот ва корхона, муассаса рахбарлари билан биргаликда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни тахлил қилиш асосида худудлар бўйича ахолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-бахор даври учун ахоли истеъмолига ва ижтимоий сохалар таъминотига қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби махсулотларни ғамлашга алохида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман молия бўлими (Ш.Худойбердиев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарура юзасидан худудларда Комлекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшича захираларни аниқлаш чораларни кўрсин.

7.Туман хокимининг ўринбосари в.б Ф.Эралиев Комлекс тадбирларни бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

8.Туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги  “Ховос тумани иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар             куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2964-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9.Туман хокимлиги девонхонаси (У.Хўжамуродов) мазкур норматив-хуқуқий хужжат “Ховос овози” газетасида чоп этилишини ва туман хокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

10 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Махмудов, Д.Азимов, Ф.Эралиев ва О.Донабоевлар зиммасига юклатилсин.

Umumiy takliflar

238