ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
737 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/09/2018 12/10/2018 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-737

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда,
шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича
ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 апрелдан автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Бош вазири                                                         А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “
___ _______даги
____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича
ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқларнинг ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан кам бўлса, лицензия карточкасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Ижара шартномаси ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи томонидан янги муддатга узайтирилган ҳолда, лицензия карточкасининг амал қилиш муддати ҳам ижара шартномаси муддатига мос равишда узайтирилади. Лицензия карточкасининг амал қилиши лицензия карточкаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади”.

2. 8-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (лицензия талабгори ёки лицензиат) автотранспорт воситаларининг рўйхатини тақдим этади, дубликат бериш ҳолати бундан мустасно”.

3. 9-банднинг “б” кичик банди ва 10-банднинг “в” кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:

“101. Лицензияловчи орган манфаатдор вазирлик ва идоралардан идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали лицензия талабгори томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаларининг рўйхатидаги мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномаси тўғрисидаги маълумотларни олади”.

5. 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида “ўн” ва “уч” деган сўзлар мос равишда “беш” ва “бир” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 161-банднинг иккинчи хатбошисидаги “беш” деган сўз “икки” деган сўз билан алмаштирилсин.

7. 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги “икки кун муддатда” деган сўзлар “бир иш куни мобайнида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

1253