ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7338 Хокимият города Янгиер 05/09/2019 20/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Янгиер шаҳрида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-7338

            ЛОЙИҲА

 

ЯНГИЕР  ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2019 йил “ ___ ” ________              ___ – сон                       Янгиер шаҳри

 

Янгиер шаҳрида 2020 йилда  ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,            1993 й, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон билан тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага  қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Янгиер шаҳрида              2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага  қўйиш мақсадида 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Янгиер шаҳар ҳокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан (2159 нафардан) 142 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдоридаги, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,5 фоиз (8 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 1,5 фоиз (45 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  0,5 фоиз (7 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (65 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,5 фоиз (7 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,5 фоиз  (10 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари, одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,5 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринларининг заҳираси белгилансин.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ёлғиз ота-она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича

таълим олган битирувчилар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун- уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун - махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш уринлари ҳарактерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

4. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25 санасига қадар шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига топширсинлар.

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги шахсларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилсин.

5.  Иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

6. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон билан тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага  қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг  2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №3163, 31 май          2019 йил) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” белгиланган тартибда берилиши мумкинлиги белгилансин.

9. Ушбу қарорда белгиланган муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва  меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга:

муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш;

маҳаллий давлат ҳокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белгиланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

10. Янгиер шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кунлик муддат ичида мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

11. Қарор матни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

12. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг                2018 йил 28 сентябрдаги 1081-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни шаҳар ҳокимининг биринчи  ўринбосари (И.Нурматов) ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари (М.Хидиров) зиммасига юклатилсин.

14. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 

 

Шаҳар ҳокими                                                                   И.Хужаев

 

Umumiy takliflar

106