ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7320 Хокимият Сухского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида.
ID-7320

Лойиха

“__”____2019 yil Сўх тумани

№ __-sonli.

2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 353-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2012 й., 44-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақабатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасини қўллаб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н

1. Сўх туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага 2020 йилга банд қилиб қўйиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан

366 нафарини ташкил этадиган 9,4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0,57 фоиз (22 киши); ‎

‎‎умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек,олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 3,6 фоиз (140 киши); ‎‎

‎‎сафарбарли чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматнидан бўшатилган шахслар 0.10 фоиз (4 киши);

‎‎‎ногиронлар учун 3,57 фоиз (139 киши);

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,87 фоиз (34 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, махсус 0,51 фоиз (20 киши):

‎‎одам савдоси қурбонлари учун 0,18 фоиз (7 киши).

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, мувофиқ бўлиши керак:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари; ‎

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари ;

сафарбарли чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматнидан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари; 3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақабатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйишни ташкил этилишини таъминлаш;

2019 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага мухтож, иш қидиришда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш.

Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиши.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарорлари бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилинмайди.

6.  Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгиланган сонини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига тушади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Муродов томонидан амалга оширилади.

8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Журабоев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ф. Усаров

Туман ҳокимининг

2018 йил “___”_______

___-сонли қарорига

1-илова

2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида комиссия таркиби

Ф.И.Ш

Лавозими

1.

А. Журабоев

Туман ҳокими ўринбосари, комиссия раиси

2.

Т. Муродов

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижитимоий муҳофаза қилиш маркази директори, комиссия раиси ўринбосари

Комиссия аъзолари

1.

И. Тожибоев

Туман Иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлим бошлиғи

2.

Н. Муйдинов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

3.

А. Темиров

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

4.

Н. Иброҳимов

Туман ҳокимлиги қошидаги Ижтимоий кўникма маркази раҳбари

Эслатма: комиссия аъзолари таркибида ўзгаришлар бўлганда янгидан тайинланган раҳбар ўз лавозими бўйича комиссия таркибига киради.

Umumiy takliflar

135