ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7309 Хокимият Заминского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жиззах вилоят хокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарори тўғрисида
ID-7309

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 августдаги ПҚ-4407-сон қарори хамда вилоят хокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қўйидагиларни назарда тутувчи комплекс чор-тадбирлар 1 -иловага мувофик;

туманда иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолияти кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, ахоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энаргияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соха объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 1,1 км ичимлик сув қувури, 5,5 км газ қувури ва 1142,1 км электр тармоқларини, шунингдек, 224 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва теҳнолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-киш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 1 дона қозон, 0,2 км иссиқлик тармоги ва 0,2 км иссиқлик тармокларини изоляция қилиш, 10,6 км ичимлик сув қувури, 9498,1 км электр тармоқлари, шунингдек, 2842 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига

оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва теҳнологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз- қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 28 та мактаб, 31 та болалар богчаси, 1 та болалар уйи, 10 та соглиқни саклаш муассасалари ва амбулатория-поликлиника муассасалари, 5 та мусиқа ва санъат мактабларини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 108 та кўп квартирали уйларда 52,9 минг кв.м том қисмини, 214 дона кириш жойларни, шу жумладан 31 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 117 дона темир эшиклар ўрнатиш, 98 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, 316 п/м ирригация тизимларини таъмирлаш, 57 дона ёритиш нуқталарини таъмирлаш, 301 та ноконуний қурилмаларни бартараф этиш, 197 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, битта лифтни алмаштириш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 29,6 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 30,7 минг. тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 12 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 18,7 минг тонпа кўмир маҳсулотлари гамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари гамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 5983 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига вилоят комиссияси (кейинги ўринларда - вилоят комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-киш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, козонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соглиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз- киш

даврида баркарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга

оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, вилоят иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

Тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-киш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари гамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аникланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли корҳона ва ташкилотлар раҳбарларининг шаҳсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6.“Туман электр тармоқлари корхонаси” (Ж.Ахмедов), “3-туманлараро газ таъминоти участкаси” (Ф.Рахмонов), куз-қиш даврида ёқилги-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боглиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7.Туман электр тармоқлари корхонаси (Ж.Ахмедов), “3-туманлараро газ таъминоти участкаси” (Ф.Рахмонов), асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

8.Туман хокимининг ўринбосари (Ғ.Омонқулов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9.Туман ҳокимининг ўринбосари (Х.Яхшибоев), тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шаҳар ва туманлар бўйича 2019-2020 қиш-баҳор даври учун кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги

ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10. Туман Молия бўлими (Ш.Айбашев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-киш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун кўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

11.Туман хокимининг ўринбосари (Т.Усмонқулов) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йигилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12.Туман “Шарқ тонги” газетаси (Ў.Бердибеков):

мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 543-сонли ва 2018 йил 31 июлдаги 598-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Т.Усмонқулов, Ғ.Омонқулов Х.Яхшибоев зиммаларига юклансин.

                                                                  Туман ҳокими                                                        А.Абдуғаниев

Umumiy takliflar

213