Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7294 Самарқанд вилояти ҳокимияти 04/09/2019 19/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Самарқанд шаҳарда йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-7294

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги (04/15-03-32/2608-сон) хати ва “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосланиб,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (автобус) йўловчилар ташиш тарифи 1400 (бир минг тўрт юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят хокимининг 2018 йил 19 апрелдаги 251-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Мирзаев) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” ҳамда “Овози Самарқанд” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                             Э.Турдимов

Umumiy takliflar: 0

643