ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7285 Национальная гвардия Республики Узбекистан 06/09/2019 19/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-7285

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил
23 февралдаги 11-87, 20-сон “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

“Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини
таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги
қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарор номи ва 1-банддаги “Судлар” деган сўз “Суд бинолари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Йўриқнома:

а) номи ва муқаддимадаги “Судлар” деган сўз “Суд бинолари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

б) 1-бандидаги “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади” деган сўзлар “Суд биноларининг қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

в) қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Суд процесси иштирокчилари ҳамда судланувчиларнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари томонидан таъминланади”.

г) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи олтинчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

“суд процесслари – суд мажлиси бошланган вақтдан тугагунга қадар давом этган жараён;

қўриқлаш хизмати – бевосита суд биносини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган қўриқлаш наряди;

конвой хизмати – судланувчиларни белгиланган манзилга кузатиб, қўриқлаб боришни амалга оширувчи ички ишлар органлари наряди;

камера – суд биносида жойлашган судланувчиларни вақтинча ушлаб туриш учун мўлжалланган хона”.

д) 2-боб номидаги “Судлар” деган сўз “Суд бинолари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

е) 6-банддаги “Судлар хавфсизлигини таъминлаш суд биноларини қўриқлашдан иборат. Суд биноларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сон “Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади” деган сўзлар “Суд биноларининг хавфсизлигини таъминлаш суд биноларини қўриқлашдан иборат. Суд биноларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матда – Қўриқлаш хизмати деб юритилади) томонидан амалга оширилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

ж) қуйидаги мазмундаги 71-банд қўшилсин:

“71.Суд биноларини қўриқлашга қабул қилишда ҳудудий қўриқлаш бошқармаси ва Департамент томонидан суд бинолари, худуди ва назорат ўтказиш пунктлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Суд биноларини қуриш учун ягоналаштирилган қоидалар” (ИКН 01-17* ўзгартирилган) талаблари асосида жиҳозланганлигини текшириш мақсадида, муҳандислик-техник мустаҳкамлик ҳолатини ўрганиб чиқилади. Текширув натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланиб далолатнома расмийлаштирилади”. 

з) 8-банддаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари” деган сўзларЎзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 10-банддаги суд биноларини қўриқлаш кеча-кундуз” деган сўзлардан кейин
(24 соат) доимий равишда дам олиш ва байрам кунлари ҳам» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

й) 11-банддаги аниқланган барча камчиликлар бўйича дарҳол суд раисига” деган сўзлардан кейин “ва тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

к) қуйидаги мазмундаги 111-банд қўшилсин:

“111. Суд биноларини ишончли қўриқланишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда бир маротаба ҳудудий Қўриқлаш бошқармаси, Ички ишлар органлари ва Департамент масъуллари томонидан суд биноларининг муҳандислик-техник мустахкамлиги ўрганиб чиқилади. Текширув натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланиб далолатнома расмийлаштирилади”. 

л) 13-банд 271-банд деб ҳисоблансин.

м) қуйидаги мазмундаги 181-банд қўшилсин:

“181. Суд биносига вақтинча ишловчи ва амалиёт ўташ учун келган (талаба, ўқувчи, тингловчи, курсант) шахслар вақтинчалик рухсатнома асосида кириб-чиқиши амалга оширилади.

вақтинчалик рухсатномалар 6 ой муддатга мўлжалланган фотосуратли (3х4) бўлиб, судга вақтинча ишловчи ва малака оширишга келган шахсларга берилади;

вақтинчалик рухсатнома белгиланган тартибда ёзилади ва расмийлаштирилади. Уларнинг муддати узайтирилганда суд раиси имзоси билан тасдиқланади ва унга мухр босилади;

вақтинчалик рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг суд девонхонасига топширилади ва 1 йил давомида сақланади”.

н) 25-банддаги Қуйидаги шахслар суд биносига” деган сўзлардан кейин “хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириб-чиқишни қайд этиш китобидан рўйхатдан ўтиб” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

тўртинчи хатбоши масъул ходимлари” деган сўз “судьялари” деган сўз билан алмаштирилсин.

бешинчи хатбоши Олий судининг” деган сўзлардан кейин “судьялари ва” деган сўзлар билан тўлдирилсин

олтинчи хатбоши масъул ходимлари” деган сўзлар “аъзолари” деган сўз билан алмаштирилсин.

саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари” деган сўз билан алмаштирилсин.

ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказининг масъул ходимлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг масъул ходимлари” деган сўз билан алмаштирилсин.

уч ва ўн иккинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

о) 26-банд биринчи хатбоши “катта ҳажмли сумка, чемодан, қути,” деган сўзлардан кейин “тугунларни махсус ажратилган жойларда қолдиришдан бош тортган” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

иккинчи хатбоши “қўл юкини кўрикдан ўтказиш, шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишдан бош тортган” деган сўзлардан кейин “ёки унинг нусхаси билан киришга уринган” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

п) 27-банддаги “Суд” деган сўздан кейин “процесслари ва улар иштирокчиларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

р) 29-банддаги “ички ишлар бўлимлари” деган сўзлардан кейин “(бошқармалари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

с) 30-банд учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб топилсин.

т) қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:

301. Судланувчилар томонидан суд процессининг бошқа иштирокчиларига нисбатан тажовуз қилиши ёки аксинча, шунингдек судланувчиларнинг суд процессидан қочишга уриниши каби (фавқулодда) ҳолатлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган судланувчилар суд процесси давомида ички ишлар органларининг конвой хизмати томонидан қўриқланади”.

302. Судланувчиларни суд мажлисига қўриқлаб келиш учун суднинг талабномаси ички ишлар органлари бошлиғи номига суд процесси бошланишидан камида 24 соат олдин юборилиши шарт”.

303. Талабнома асосида судланувчиларни суд биносига қўриқлаб келиш учун суд процесси ўтказиладиган бино қуйидаги талабларга жавоб берадиган даражада жиҳозланган ва мустаҳкамланган бўлиши шарт:

суд процесси ўтказиладиган бино ҳовлиси баландлиги 2,5 м.дан кам бўлмаган деворлар билан ўралиши;

судланувчиларни махсус автоуловдан тушириш учун махсус (темир панжара билан ўралган) жой ва фавқулодда ҳолатлар юз берганда махсус автоуловнинг суд биноси ҳовлисидан чиқиши учун заҳира дарвоза;

икки ёки ундан ортиқ камералар ҳамда ҳожатхона билан жиҳозланган, конвой хизмати ходимлари учун етарли шароитлар (стол-стул ва суд раиси билан боғланиш учун телефон алоқаси) мавжуд бўлган судланувчиларни вақтинча ушлаб туриш жойи;

суд процесси ўтказиладиган заллар қайси қаватда жойлашганидан қатъи назар деразалари, ён атрофи ва тепа қисми ички томондан темир панжаралар билан ўралган, ўриндиқлари полга мустаҳкамланган ҳамда кириб-чиқиш эшиги қулфланадиган судланувчиларни ушлаб туриш жойи бўлиши лозим”.

 “304. Суд биноларидаги судланувчиларни вақтинча ушлаб туриш жойи суд биносининг биринчи қаватида жойлаштирилади ва ҳовлидан темир эшик орқали кирилиб, судланувчиларни камераларга жойлаштириш ва уларни назорат қилиб туриш имконияти яратилади, шунингдек вақтинча ушлаб туриш жойидан судланувчиларни суд залларига алоҳида йўлаклар орқали чиқарилиши ҳамда ушбу йўлак деразалардан ҳоли бўлиб, тўғридан-тўғри суд залидаги темир панжарали жойга кириб борилишини назарда тутувчи шароитлар яратилади”.

“305. Суд процесси ўтказиладиган бино талабга жавоб берадиган даражада жиҳозланмаган ва мустаҳкамланмаган тақдирда, ички ишлар органлари томонидан далолатнома тузилиб, камчиликлар бартараф этилгунига қадар судланувчиларни суд процессига қўриқлаб келиш тўхтатилади”.

“306. Сайёр суд мажлислари ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, судда иштирок этувчи яъни судланувчиларга нисбатан ички ишлар органлари соҳавий хизматлари томонидан йиғма жилд (материал) тайёрлаган ходимлар ва ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилади”.

у) 34-банддаги “Зарур ҳолларда, ички ишлар органи ходимлари раислик қилувчи ёки суд раисининг фармойишига асосан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судья хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланишини таъминлайди” деган сўзлар “Зарур ҳолларда, раислик қилувчи ёки суд раисининг қарорига асосан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судья хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланиши тегишли хуқуқ-тартибот оргинлари томонидан амалга оширилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

ф) 36-банд қуйидаги хатбоши билан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ” деган сўзлардан кейин “Суд процесси иштирокчилари” билан давом этирилсин.

Umumiy takliflar

136