ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
727 Хокимият Берунийского района 27/09/2018 12/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиш ҳақида
ID-727

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6 сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30 сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун ўринларни банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 300 нафар кишидан иборат, шу ҳисобдан:

а) ногиронлар учун 16 киши

б) 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 107 киши

в) таълим муассасаларини битирувчи ёшлар учун  94 киши

г) жазони ўташ жойларида озод этилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий турдаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 25 киши

д) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 49 киши

е) туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш изловчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 9 киши

2. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофаза ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олин квота иш ўринлари умумий миқдорнинг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган қисми, 75 фоизини ташкил қилиши (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) ҳақидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиш касб ва лавозимлар, мутахассислар кесимидаги маълумотларни ҳамда қарор асосида чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига топшириш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида» Низомга мувофиқ белгиланган муддатда ва тартиб билан яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринлари санитария-гигиена қоидаларига ва ишчилар ўз вазифаларини қийинчиликларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлансин.

5.Ушбу қарорнинг талабларини бажармаган корхона, ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида» Низомнинг 21-бандига мувофиқ уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида» Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш излаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳоким томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирилган ташкилотлар шу иш ўринларини ташкиллаштиришга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази фонди маблағи ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (С.Атамурадов)га ушбу қарорни тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминлансин.

8. Беруний тумани ҳокимининг 2017 йил 30 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларин 2018 йил учун банд қилиш тўғрисида»ги №1437-сонли қарори 2018 йил 31 декабрь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман «Халқ Минбари» газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари И.Маткаримовга юклатилсин.

 

Беруний тумани ҳокими                                      А.Сапарбаев

Umumiy takliflar

668