ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7254 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 04/09/2019 19/09/2019 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-7254

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, №____) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 172-модда билан тўлдирилсин:

«172-модда. Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳамда божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ҳолатларда шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги

Ушбу Кодекс 22710-моддасининг иккинчи қисмида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22722-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка декларант яъни товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс тортилади.

Ушбу Кодекс 2274-моддасининг бешинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка божхона органи олдида мажбурият олган шахс тортилади.

Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳамда божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ҳолларда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди, ушбу Кодекс 321-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно»;

2) 2274-модданинг бешинчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 22710-модданинг иккинчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 22713-модда:

биринчи қисми диспозициясидаги «ва муддатларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган муддатларига риоя этмаслик, —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

5) 22716-модданинг биринчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

6) 22722-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Божхона юк декларациясида товарларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ коди, миқдори ҳамда ҳисобланган божхона тўловлари миқдорига таъсир этмаган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, –

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

7) 245-модданинг биринчи қисмидаги «2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722» деган сўзлар «2279-моддаларида, 22713-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 22714, 22715-моддаларида, 22716-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмларида, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721-моддаларида, 22722-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 262-модда:

биринчи қисмидаги «22712-моддаларида» деган сўзлар «22712-моддаларида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида, 22722-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекс 2274-моддасининг бешинчи қисмида, 22710-моддасининг иккинчи қисмида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида, 22722-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар божхона органларининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини назорат қилувчи ходимлари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади»;

9) 283-модда:

қўйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишлар юзасидан ушбу Кодекс 2274-моддасининг бешинчи қисмида, 22710-моддасининг иккинчи қисмида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида, 22722-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди»;

бешинчи қисми тегишинча олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

10) 294-модданинг иккинчи қисмидаги «3091-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар «3091-моддасининг биринчи қисмида ва 3092-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) қуйидаги мазмундаги 3092-модда билан тўлдирилсин:

«3092-модда. Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳамда божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ҳолатларда жарима солиш тўғрисидаги қарор 

Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона қонунчилиги бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2274-моддасининг бешинчи қисмида, 22710-моддасининг иккинчи қисмида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида, 22722-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (божхона органларининг ахборот тизими) орқали электрон шаклланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусҳаси электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ва мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ҳуқуқбузарга тақдим этилади ёки буюртма почта тарзида ёҳуд электрон тарзда ҳуқуқбузарга юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) вақт, жой ва ҳолатлар ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби»;

12) 321-модданинг учинчи қисмидаги «йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги» деган сўзлардан кейин «шунингдек Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона қонунчилиги бузилганлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                               Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

327