ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7248 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 03/09/2019 18/09/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 29 июлдаги ПҚ–4406-сон қарори)
ID-7248

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 29 июлдаги ПҚ–4406-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

 

                                                               Ўзбекистон Республикасининг

                                                                         Бош вазири                                                      А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___” _________даги ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 5-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисида низомнинг 7-банди “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилувчиларнинг маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича харажатларини қоплайди;”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 143-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида низомнинг 11-банди “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи–ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“қуйидагилар бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари секторида юқори қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш мақсадида экинларни жойлаштириш ва қайта ишлашнинг самарали инфратузилмасини яратиш;

маҳсулотларни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички ва ташқи бозорга етказиб бериш борасида хизмат кўрсатувчи замонавий агрологистика комплекслари ва марказлари тизимини шакллантириш;

агрологистика комплекслари ва марказларини жойлаштириш, қуриш, уларни бошқариш бўйича компанияларни ташкил этиш;

хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда агрологистика комплекслари ва марказларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро талаблар асосида, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовларни ўтказиш имкониятига эга бўлган лабораториялар, божхона терминаллари ва бошқа хизматларни йўлга қўйиш;

кооперация иштирокчилари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини яратилаётган агрологистика комплекслари ва марказлари фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш;”.

Umumiy takliflar

450