ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7245 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 03/09/2019 18/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-7245

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил

15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон,

56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ____ ________ даги

_____ - сон қарорига ИЛОВА

 

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 6-банднинг иккинчи хатбошидаги “дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари” сўзлар чиқариб ташлансин;

2. 13-бандда:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар”;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари;”.

Umumiy takliflar

182