ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7241 Хокимият Иштыханского района 03/09/2019 19/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7241

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика Иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика Иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида ҳамда шу мазмундаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 08 августдаги 210-Қ сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тегишли корхона ва ташкилотлар бўйича-туман ҳокимининг ўринбосари томонидан:

ҳар бир корхона ва ташкилотлар бўйича тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

3. Туман ҳокими раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Ибрагимов, У.Исламов, А.Ҳасанов) тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокими зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклатилсин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Исламов), корхона ва ташкилотлари: тумандаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилинишини;

6. Туман электр тармоқлари корхонаси (У.Жураев) 5-сон туманлараро газ таъминоти Иштихон ҳудуди участкаси (Ш.Шакаров) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари. Электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъмирлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман электр тармоқлари корхонаси (У.Жураев) 5-сон туманлараро газ таъминоти Иштихон ҳудуди участкаси (Ш.Шакаров), “Темирйўлёнилғитаъмин” Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги (Ф.Хусаинов) билан келишилган ҳолда асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Ҳасанов) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Ибрагимов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (З.Баитов) корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2019/2020 йиллар қиш-баҳор даврида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашга йўл қўйилган камчиликларни таҳлил асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб шаҳар ва туманлар бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч, дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни вилоят ҳокимлигига белгиланган тартибда киритсин.

10. Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Исламов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Қиличев) жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштиришган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳаллий ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

11. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин

12. Туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 24 августдаги 2424-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Ибрагимов, У.Исламов, А.Ҳасанов) иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар.

14. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                          Ш.Негматов

                          Иштихон тумани ҳокимининг 
                           қарорига 2-илова
                           
                                   
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида
барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                   
Туман (шаҳар)лар номи Марказий қозонхоналар (дона) Локал қозонхоналар (дона) Қозонлар
(дона)
Иссиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тармоқлари (км) Электр тармоқлари (км) Трансформатор пунктлари (дона)
Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
1 Иштихон тумани 0 0 0 0 0 0 0 0 122,95 2,0 396,3 0,0 1350 126,9 658 51
                            Иштихон тумани ҳокимининг 
                             қарорига 3-илова
                             
                                     
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида
барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                     
Туман (шаҳар)лар номи Марказий қозонхоналар (дона) Локал қозонхоналар (дона) Қозонлар
(дона)
Иссиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тақсимлаш қутилари (дона) Электр тармоқлари (км) Трансформатор пунктлари (дона)
Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир.
жорий таъмир. изоля-циялаш
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
1 Иштихон тумани 0 0 0 0 0 0 0 0 0 122,95 3,4 337 337 1350 945,6 658 452
                    Иштихон тумани ҳокимининг 
                     қарорига 4-илова
                     
                             
Ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                             
Туман (шаҳар)лар номи Маукаммал таъмир* Жорий таъмир
Умумтаълим мактаблари (дона) Мехрибонлик уйлари ва махсус интернатлар (дона) Болалар боғчаси
(дона)
Касалхоналар ва поликлиникалар (дона) Умумтаълим мактаблари (дона) Мактаблар дераза ойналарини алмайтириш (дона) Мусиқа санъат мактаблари (дона) Болалар боғчаси (дона) Касалхона ва поликлиникалар (дона)
Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами изоля-циялаш
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
1 Иштихон тумани 93 0 1 0 25 0 14 0 3 0 0 13 0
                           қарорига 5-илова
                           
                                   
Кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                   
Туман (шаҳар)лар номи Таъмирла-надиган кўп қаватли уй-жойлар (дона) шу жумладан, иш турлари кесимида Ноқонуний қурилма-ларни бузиш (дона) Лифт ускунала-рини таъмирлаш (дона) шундан
Том қисмини таъмирлаш (минг.кв.м) йўлакларни таъмирлаш Ички мухандис-лик тармоқла-рини  таъмирлаш (дона) Кўп уй-жойларни фасад қисмини таъмир-лаш (дона) Жами қурилади-ган ва таъмир-ланади-ган болалар майдон-часи сони шундан Иррига-ция тармоқ-ларини таъмир-лаш (п.метр) Кўп қаватли уй-жойлар олдидаги тратуар-ларни бетон қоплама-си билан таъмир-лаш (минг.м.кв) Уй-жой худудида-ги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш (Ёритиш нуқталари сони)
(дона)
таъмир-лаш алмаш-тириш
Йўлак (дона) темир эшик ўрнатиш (дона) Қуриш
(дона)
Таъмир-лаш
(дона)
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
1 Иштихон тумани 7 200 13 25 8 1 6 6 0 0 2 740 52 0 0 0 0
                                Иштихон тумани ҳокимининг 
                                 қарорига 6-илова
                                 
                                         
                                         
2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек,
суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                         
Туман (шаҳар)лар номи Кўмир (тонна)* Аҳоли учун суюлти-рилган газ (тонна) Техник туз (тонна)
Жами, кўмирга талаб Бюджет ташкилотлари шундан Аҳоли шундан Биржа орқали Кўмир брикети ишлаб чиқарув-чилар учун
Халқ таълими бошқармаси Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ўрта махсус касб -ҳунар таълими бошқармаси Мактабгача таълим бошқармаси Маданият бошқармаси кўмир  брикет
кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
1 Иштихон тумани 5 920 2 420 759 1 105 65 160 56 155 50 70 0 0 3 500 2 000 1 500 0 0 1 903 0
                                         
  * Иқтисодиёт тармоқлари 2019/2020 йиллар куз қиш даврида барқарор ишлаши учун белгиланган кўмир тақсимотларига вилоят комиссияси томонидан туман (шаҳар)лар кесимида ўзгартириш (тақсимлаш) киритилиши мумкин.
                                         

Umumiy takliflar

172