ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7240 Хокимият Пастдаргомского района 03/09/2019 19/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисидаги қарори
ID-7240

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ва бу борадаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар             куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда бу борадаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-қ-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Қуйидагилар:

     а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

 туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

 ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлиқ энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

       б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

       в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологикасбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

        г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

        д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

        е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

        ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комисияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       Туман комиссияси:

       а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини               2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

       б) ўрганиш натижалари бўйича:

 тегишли корхона ва ташкилотлар бўйича - туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3.Туман ташкилотлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

4.Туман  ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Сулаймонов,О.Аблақулов, Э.Бердиев), тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5.Туман ҳокимининг ўринбосари (О.Аблақулов): туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлиқ, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилинишини;

       назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шаҳсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

6.Пастдарғомтуман” электр корхонаси (Х.Хайитов) ва “Гузалкент” электр корхонаси (А.Дониёров), Самарқанд ВБГТХФ Пастдарғом 3-сон туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Худойқулов) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7.“Пастдарғомтуман” электр корхонаси (Х.Хайитов) ва “Гузалкент” электр корхонаси (А.Дониёров), Самарқанд ВБГТХФ Пастдарғом 3-сон туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Худойқулов) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул экаликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

8.Туман ҳокимининг ўринбосари (О.Аблақулов) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

 9.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Сулаймонов), иқтисодиёт ва саноат бўлими (Т.Қосимов) биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

      2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгилансин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор каратилсин;

       ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шаҳсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни вилоят ҳокимлигига белгиланган тартибда киритсин.

10.Туман ҳокимининг ўринбосари (О.Аблақулов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (В.Нормуродоа) жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишга тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлиқ, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла худудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

11.Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

12.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг  2018 йил 1августдаги 2962-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Сулаймонов,О.Аблақулов, Э.Бердиев) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар.

14.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кунда бошлаб кучга киради.

15.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                    Ш.Худайбердиев

 

Umumiy takliflar

278