ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7238 Министерство юстиции Республики Узбекистан 03/09/2019 18/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
ID-7238

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова;

2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил,

№ 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар; № ___, ____-модда) қуйидаги қўшимча

ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 71-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:

“71) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур харажатлари”;

2) 82-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“давлат ижтимоий буюртмасини бериш”;

биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Бунда, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳар йили бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасида давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун харажатлар ажратиш мажбурий тартибда назарда тутилади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрда

қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ–376-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й.,

39-сон, 488-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; 2018 й., 1-сон, 8-модда)

21-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:

111-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги иштироки

Тадбиркорлик субъектлари ижтимоий шериклик соҳасида ижтимоий шериклик субъектларини мулкий, молиявий, моддий-техник, ахборот, маслаҳат, ташкилий ва бошқа шаклда қўллаб-қувватлаши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари ижтимоий шериклик соҳасида ижтимоий шериклик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклдаги иштироки томонлар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Мазкур шартномада томонларнинг мақсадлари ва вазифалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда тегишли турдаги шартномалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар назарда тутилиши лозим”;

2) 18-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари томонидан ўз уставларига мувофиқ молиявий имкониятлари доирасида Жамоат комиссияларининг аъзоларига ҳақ тўланади ва уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлари компенсация қилинади”.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган

ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари

ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан

кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

200