ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7235 Хокимият Дангаринского района 03/09/2019 18/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7235

 

 

 

Данғара тумани ҳокимининг

       қарор лойиҳаси

 

                                              

 

Туманда 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш                             топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда  рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун                      (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

       Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2014 йил,         4-сон,45-модда) 17-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2020 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйхати 1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан               886 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

Жумладан, 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун (96 киши, 1,1 фоиз);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларинининг давлат гранти бўйича таълим олган битирувчилари учун (327 киши, 3,7 фоиз);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (35 киши, 0,4 фоиз);

ногиронлар учун ( 265 киши, 2,9 фоиз);

пенсияга яқин қолган фуқаролар учун (76 киши, 0,8 фоиз); 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун (64 киши, 0,7 фоиз);

одам савдоси қурбонлари учун (15 киши, 0,16 фоиз);

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун (8 киши,0,1 фоиз);

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан уларнинг меҳнат мажбуриятлари тўсиқсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария – гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда ҳодимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ўрта–махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари.

Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

Ўрта-махсус ва касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига  мувофиқ келувчи иш жойлари.

4. Ташкилот рахбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

йил бошлангунгача 10 кун кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонини камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида туман АБКМга биринчи чорак тугагандан          10 кундан кечикмай ахборот берсин.

6. Ташкилотлар ҳар ойда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот тақдим этадилар.

7. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги маълумотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорнинг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

8. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 23-бандига мувофиқ ваколатли органлар томонидан жарима солиниши белгилаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 31 майда 3163-сон билан давлат руйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш амалиётга жорий этилганлиги эслатиб ўтилсин.

 10. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Йулдашев) бир хафта муддатда ушбу қарорнинг ижрочиларга етказилишини таъминласин.

11. Ушбу қарор оммовий ахборот воситаларида расмий эълон қилинсин ва 2020 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  И.Усмонов зиммасига юклатилсин.

 

Тумани ҳокими:                                           С.Аминжонов.

Umumiy takliflar

289