ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7176 Хокимият Мирабадского района 30/08/2019 14/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Миробод туманида ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7176

«ЛойиҲа»

Миробод туманида ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 7, 17-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), “Ўзбекистон Респуб-ликасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги (янги тахрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 4-сон 190- модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлишини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарори (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 17 июль), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 11 декабрь) мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг 09.08.2019 йилдаги №26/02-01/06-499-сонли мурожаат-номасини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Миробод туманида ижтимоий муҳофазага мухтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 120 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 4653 та иш ўринлари захирага қўйилсин, бунда:
  • 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари – 424 та;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб хунар таълими муассасаларини тамомлаганидан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари - 3002 та;
  • сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари - 467 та;
  • ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи холатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган холда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари –130 та;
  • пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари – 450 та;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган холда ёки махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари –105 та;
  • одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган холда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари – 68 та;

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Ташкилотлар рахбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ иш ўринлари ташкил этилиши таъминлансин.

Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитлари яратилсин.

Йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай мухтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлиги таъминлансин, шунингдек бу ҳақида йил бошлангунга қадар, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хабардор қилинсин.

Мухтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин ва бу хақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

Ташкилот томонидан мухтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

4. Мухтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мухтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасии Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғриида Низомни тасдиқлаш ҳақида”га(АВ рўйхат рақами №-3163 сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қаталарига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги нормани корхоналарга маьумот берилсин.

6. Мазкур қарорнинг биринчи бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олиниши хамда захирага олинган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олиниши белгилаб қўйилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ч.Азимовга):

беш кун муддатда ушбу қарорни захира ўрни яратаётган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва туман ҳокимининг қарори бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Миробод туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.А.Салайдинов зиммасига юклатилсин.

Миробод туман ҳокими Ш.А.Пулатов

Umumiy takliflar

226