ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7175 Центральная избирательная комиссия Республики Узбекистан 30/08/2019 14/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низом лойиҳаси
ID-7175

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
2019 йил __ сентябрдаги ___-сон қарорига
илова

Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисида
Н И З О М

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 43-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тартибини, уларнинг ҳуқуқий мақомини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафарга қадар;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар;

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар;

Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлиши мумкин.

2. Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

3. Ишончли вакилларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги сайлов билан боғлиқ сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланади.

4. Ишончли вакилга унинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддаси талабларига мувофиқ сайловолди ташвиқоти ўтказиш даврида иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда таътил берилиши мумкин.

II. Ишончли вакилларни рўйхатга олиш

5. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади ва мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда уларга гувоҳнома берилади.

6. Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва уларни рўйхатга олиш учун тегишли округ сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод томонидан Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;

маҳаллий кенгаш депутатлигига номзод томонидан тегишли Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.

Аризага ишончли вакилликка номзоднинг паспорт нусхаси, 2 дона 3 х 4 ҳажмдаги фотосурати илова қилинади.

Тегишли округ сайлов комиссияси аризани қабул қилган кундан бошлаб, 3 кунлик муддатда ишончли вакилларни рўйхатга олади ва уларга мазкур Низомнинг 2–2в-иловаларида белгиланган шаклда гувоҳнома беради.

Гувоҳномада номзод кўрсатган сиёсий партияни бошқа сиёсий партиядан фарқлаш учун алоҳида белгилар (ранги ёки бошқа) акс эттирилиши мумкин.

7. Ишончли вакилнинг гувоҳномаси тегишли сайлов комиссияси раисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.

8. Номзод сайловга қадар ўз ишончли вакилини тегишли сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда исталган вақтда ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. Ишончли вакил исталган вақтда ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.

III. Ишончли вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

9. Ишончли вакил:

номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;

номзод сайланиши учун ташвиқот олиб боради;

давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

10. Ишончли вакил бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.

11. Ишончли вакилга сайловолди ташвиқоти даврида:

ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш;

нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш;

сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

12. Ишончли вакил томонидан сайловга бир кун қолганида ва сайлов кунида ташвиқот олиб бориш таъқиқланади.

IV. Якуний қоидалар

13. Ишончли вакиллар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин.

14. Шикоят берган ишончли вакиллар шикоят кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Umumiy takliflar

767