ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7150 Хокимият Шуманайского района 30/08/2019 14/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шуманай туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7150

Шуманай туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 дакабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом” (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун Шуманай туманида 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилот ва муассасалар учун ишчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 1967 одамни ташкил қиладиган 3,7 фоиз муғдорида, шу ҳисобдан:

а) 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирони фарзандлари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 36,9 фоиз – 27 одам;

б) таълим муассасаларини битирувчи ёшлар учун 45,2 фоиз – 33 одам;

в) мобилизация заҳирага киритилган фуқаролар ва муддатли ҳарбий ҳизматтан озод қилинганлар учун 12,3 фоиз – 9 одам;

г) ногиронлар ва пенсия ёшига келиб қолган шахслар учун 4,1 фоиз – 3 одам;

д) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ижро этаётган ёки суд қарорига мувофиқ тиббий турдаги мажбурлов чоралари кўрилган шахслар учун 1,3 фоиз – 1 одам;

е) одам савдосидан жабрланганлар.

2. Ижтимоий муҳофазага мухтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 1-иловага, ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича тузилган махсус комиссия таркиби 2-иловага асос тасдиқлансин.

3. Корхона ва муассасалар бошлиқларига ижтимоий муҳофазага мухтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутаҳассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона ва муассасалар бошлиқлари ижтимоий муҳофазага мухтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги  965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, белгиланган муддатларда ва тартибда ташкил қилиниши (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилиши) ҳамда иш ўринлари санитария-гигиена талабларига ва ишчи ўз вазифаларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор талаблари бажарилмаган тақдирда корхона ва муассасаларнинг лавозимли шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарийма солиниши белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосланиб ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими тарафидан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил қилган муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир бўлагини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Галиакберов)га ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш бўйича назорат қилиш вазифаси топширилсин.

8. «Шоманай нуры» газетасининг 2018 йил 10 октябр кунги №37 (5375) сонида эълон қилинган Шуманай тумани ҳоқимининг 2018 йил 28 сентябр кунги 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги 798/9 сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қайпназаровга юклатилсин.        

10. Ушбу қарор “Шоманай нуры” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Шоманай районы ҳәкими                                 Б.Янгибаев

 

 

Шуманай тумани ҳокимининг

2019-йил «___»_________ кунги

_____-сонли қарорига

1-илова

 

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйилиши лозим бўлган корхоналар рўйхати

 

 

 

К/с

Корхона ва муассасалар номи

Ишловчилар

Квота ўринлари

Категориялар

А

Б

В

Г

Д

Е

1

Тиббиёт бирлашмаси

875

24

8

13

1

2

 

 

2

Шуманай тумани йўл хўжалигини кесиб олиб ишлаш, таъмирлаш корхонаси

82

6

2

1

2

 

1

 

3

Ободонлаштириш корхонаси

79

3

1

1

 

1

 

 

4

Шуманай ДСЭНМ

71

1

 

1

 

 

 

 

5

3-сонли мактабгача таълим муассаси

30

2

1

1

 

 

 

 

6

4-сонли мактабгача таълим муассасаси

32

2

1

1

 

 

 

 

7

2-сонли умумтаълим мактаби

54

2

1

1

 

 

 

 

8

12-сонли умумтаълим мактаби

69

2

1

1

 

 

 

 

9

5-сонли мактабгача таълим муассасаси

41

2

1

1

 

 

 

 

10

2-сонли мактабгача таълим муассасаси

47

1

 

1

 

 

 

 

11

15-сонли умумтаълим мактаби

53

2

1

1

 

 

 

 

12

7-сонли мактабгача таълим муассасаси

42

2

1

1

 

 

 

 

13

Шуманай тумани Ирригация бўлими

64

4

2

1

1

 

 

 

14

31-сонли умумтаълим мактаби

42

2

1

1

 

 

 

 

15

33-сонли мактаб

42

2

1

1

 

 

 

 

16

4-сонли мактабгача таълим муассасаси

39

2

1

 

1

 

 

 

17

Ўрмон хўжалиги

30

5

2

1

2

 

 

 

18

11-сонли умумтаълим мактаби

28

2

1

1

 

 

 

 

19

9-сонли умумтаълим мактаби

64

2

 

1

1

 

 

 

20

21-сонли умумтаълим мактаби

34

1

 

 

1

 

 

 

21

1-сонли умумтаълим мактаби

107

3

1

2

 

 

 

 

22

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

42

1

 

1

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

1967

73

27

33

9

3

1

0

 

 

*Тушинтириш:

А-14-ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бор ёлғиз бошли      ота-она ва кўп болали ота-оналар

Б- Таълим муассасаларини якунлаётган ёшлар учун;

В- Мобилизация резервга киритилган фуқаролар ва муддатли ҳарбий хизматни якунлаганлар учун;

Г- Ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашган фуқаролар учун;

Д- Жазоны ижро этиш муассасаларидан озод қилнган, жазони ижро этаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун;

Е- Одам савдосидан жабрланганлар.

 

 

Шуманай тумани ҳокимининг

2019-йил «__» _______ кунги

_______-сонли қарорига

2-илова

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйишни ва уларни иш билан таъминлашни ташкиллаштириш бўйича махсус комиссия таркиби

 

 

1.

А.Қайпназаров

-

Туман ҳокими ўринбосари, комиссия бошлиғи

 

2.

Р.Галиакберов

-

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия котиби

 

3.

А.Сейтжанов

-

Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

 

4.

М.Нарбаев

-

Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Шуманай тумани Кенгаши бошлиғи, комиссия аъзоси

 

5.

Н.Жадигеров

-

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Шуманай тумани бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси

 

 

Эслатма: Комиссия аъзоларининг лавозими ўзгарган тақдирда, унинг ўрнида ушбу лавозимга тайинланган ёки вазифасини бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar

132