ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7112 Хокимият Олотского района 29/08/2019 18/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) белгилаш тўғрисида
ID-7112

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

7 июндаги 469-сонли қарори талабларини тўлақонли бажарилишини таъминлаш, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) белгилаш ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 16 июлдаги 1643-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида мактаб ёшидаги болаларни таълимга тортилиш ҳолати умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.

3. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,,халқ таълими бўлими (Қ.Хўжаев)га:

мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

таълим муассасалари маъсулларига мактаб ёшидаги болаларни рўйхатга олиш ишларига услубий ёрдам кўрсатиш, таълим муассасалари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни назорат қилиш, сифатли амалга оширилиши юзасидан туман халқ таълими бўлимида тажрибали мутахассислардан иборат эксперт гуруҳ тузиш;

мазкур қарорни 2 кун муддатда барча умумтаълим муассасаларига етказиш ва ижросини таъминлаш вазифалари топширилсин.

4. Барча умумтаълим муассасалари директорларига:

бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд)ларидаги 0-17 ёшдаги болаларни сонини доимий назоратга олиш;

мактаб ёшидаги 6-17 ёшли болаларни рўйхатга олиш ишларини ўз муддатларида (январ-май ойларида) сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

белгиланган муддатларда ҳудуд (микроҳудуд)даги 0-17 ёшли болаларни аниқ сони ва рўйхатини халқ таълими бўлимига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун умумтаълим муассасаси раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.

6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                                           Ш.Саломов

 

Umumiy takliflar

269