ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7091 Хокимият Караулбазарского района 13/09/2019 28/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2020 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7091

2019 йил “____” _____ Қоровулбозор тумани №______

2020 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қоровулбозор тумани Ахоли Бандлигига кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 264 кишини ташкил этадиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 2,9 фоиз (99 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 2,6 фоиз (88 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,5 фоиз (19киши);

ногиронлар учун 0,2 фоиз (8 киши);

туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,6 фоиз (23 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун

0,6 фоиз (21 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (6 киши);

миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлш топширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгилаб қўйилсин.

6. Туман корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари огоҳлантирилсин.

7. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Эргашов) қарор тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Қоровулбозор тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Ниёзов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Остонов

Umumiy takliflar

158