ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7071 Хокимият Камашинского района 28/08/2019 12/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-7071

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й..., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 116 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 15 фоиз (18 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 73 фоиз (86 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2 фоиз (2 киши);

-ногиронлар учун 3 фоиз (3 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 2 фоиз (2 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 3 фоиз (3 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 2 фоиз (2 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

9. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Маҳматқулов)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Туман ҳокимининг 2018 йил 09-октябрдаги Х-1235/10-сонли қарори 2019 йил 31-декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ғофуров зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимининг 2019 йил ______
________даги _______ -сонли қарорига
1-илова

Қамаши туманида ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун  белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни
аниқлаш учун махсус комиссияси
Т А Р К И Б И

Т/р Ф. И. Ш Лавозими
1 Р.Ғофуров Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Ишчи комиссия раиси
А Ъ З О Л А Р И 
2 Б.Маҳматқулов Туман  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори,                Ишчи комиссия раиси котиби
3 Н.Мейлиев Туман  ИИБ бошлиғи
4 В.Деҳқонов Туман  мудофаа ишлари бўлими бошлиғи
5 Б.Исматов Туман  ТМЭК раиси

Туман ҳокимининг 2019 йил "_____"
_____________даги ______ -сонли қарорига 2-илова

Қамаши тумани бўйича  2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
М А Ъ Л У М О Т

Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини  белгилаш  таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи) Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони Келгуси йилга заҳирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони Шу жумладан
14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони Умумий урта махсус ,  касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари  буйича таълим олган битирувчилари  учун банд килинган иш уринлари сони Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Пенсия олди ёшидаги  шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари  кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари  сони
1 Туман Тиббиёт бирлашмаси 3162 55 8 41 0 3 1 1 1
2 Юқумли касалликлар шифохонаси 214 4 1 3 0 0 0 0 0
3 Сил касалликларига қарши кураш диспансери 50 2 0 2 0 0 0 0 0
4 Давлат санитария эпидемиология назорат маркази 150 3 1 2 0 0 0 0 0
5 Туман Маданият бўлими 61 2 0 2 0 0 0 0 0
6 4-сонли Меҳрибонлик уйи  66 2 0 2 0 0 0 0 0
7 Ветеринария бўлими 43 2 0 2 0 0 0 0 0
8 Қамаши Давлат Ўрмон хўжалиги 110 11 2 5 1 0 1 1 1
9 "Қамаши Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси 91 2 0 2 0 0 0 0 0
10 Ободонлаштириш бошқармаси 231 8 2 5 0 0 0 1 0
11 Тоза худуд ДУК Қамаши туман филиали 43 3 1 2 0 0 0 0 0
12 Қамаши туман Ирригация бўлими 62 2 0 2 0 0 0 0 0
13 Қашқадарё вилояти Сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси 172 4 1 2 1 0 0 0 0
14 Қамаши-11 МЧЖ 33 3 2 1 0 0 0 0 0
15 "Қамаши ишлаб чиқариш" МЧЖ шаклидаги ТХЖ 51 2 0 2 0 0 0 0 0
16 Чимкургон Сувдан фойдаланиш бошкармаси  48 2 0 2 0 0 0 0 0
17 Ҳалқ таълим бўлими 82 3 0 3 0 0 0 0 0
18 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 44 2 0 2 0 0 0 0 0
19 "Баркамол авлод" болалар маркази 41 2 0 2 0 0 0 0 0
20 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 54 2 0 2 0 0 0 0 0
    4808 116 18 86 2 3 2 3 2

Туман ҳокимининг 2019 йил "_____"
____________даги _______ -сонли қарорига 3-илова

          Ташкилотнинг номи ____________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.
          ____________________________________
          ____________________________________      
          Юридик манзили: Ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5 кунигача
          ____________________________________
          ____________________________________      
       
2020 йил "___" _______ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун
иш ўринларини заҳирага қўйиш тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
       1. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони. 
        2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
 
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши) Улардан, ишга жойлаштирилганлар
ҳисобот
ойида
йил бошидан бошлаб
Жами:      
Шу жумладан:      
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар      
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари      
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар      
ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар      
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар      
одам савдоси қурбонлари      
       
     3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.
       
               Ташкилотнинг раҳабри                                        __________________________
                                                                                                    (имзо)
       
               Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектори)        __________________________
                                                                                                    (имзо)
               М.Ў.      
       
               2020 йил "____" ________________      

Umumiy takliflar

205