ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
707 Хокимият Денауского района 26/09/2018 11/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
2019 йил учун Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-707

2019   йил   учун  Ижтимоий     муҳофазага муҳтож,   

иш  топишда   қийналаётган   ва меҳнат бозорида

тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни

ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг

энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

 

         “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 965-сон  қарорига асосланиб,  тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан бандлигини ошириш мақсадида,  

 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

             
 

    

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатьий назар рўйхатдаги  ишловчилар сони (иловага асосан) 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 309 та иш ўринлари банд қилинганлиги, жумладан:

 тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 45.0 фоиз (139 киши);

 ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 44.7 фоиз (138 киши);
 сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2.3 фоиз (7 киши);

Ногиронлар учун 1.3 фоиз (4 киши);

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун 1.6 фоиз (5 киши);

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3.5 фоиз (11киши);

Одам савдоси қурбонлари учун 1.6 фоиз (5 киши).

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришни  таъминлайдиган санитария–гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган корхоналарда иш ўринлари  банд қилиб қўйиладиган касиблар ва лавозимлар тўғрисидаги маьлумотни шакиллантириб,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                     5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Эътироф этилсинки, ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона ва ташкилотларни мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

5. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаёган шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилгандан корхона ва ташкилотлар учун Қонунда назарда тутилган имтиёзлар белгилансин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директор  (У.Шукуров)  бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловасида кўрсатилган корхона ва ташкилот рахбарлари  эътиборига етказсин ва назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилансин.

8. 2019 йил 1 январдан Туман ҳокимининг 2017 йил 23 сентябрдаги                     1192-сон қарори бекор қилинсин.                      

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари Д.Аллабердиев зиммасига юклатилсин.

 

         Туман ҳокими:                                                У.Қосимов  

Umumiy takliflar

753