Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
7012 Марғилон шаҳар ҳокимияти 27/08/2019 11/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Марғилон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7012

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон  543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўпламлари, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҳукумат қарорлари тўплами 2017 й № 12-сон, 283-модда) асосан шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш уларни муҳофаза қилиш мақсадида:

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Марғилон шаҳрида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 1-иловага ҳамда Марғилон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шахардаги корхоналарда 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилинган (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касблари бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

сафарбарлик чақирув заҳирасига киритилган шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;

корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши таъминлаб борилсин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича тегишли қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами № 3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Д.Сотволдиев) беш кун муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тўйчиев зиммасига юклатилсин.

2020 йилда Марғилон шаҳри бўйича ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни корхона ташкилотлар бўйича ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида маълумот 
Ташкилотлар номи Штат жадвали бўйича ходимларнинг умумий сони  Келгуси йилга захирага куйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони  шу жумладан 
Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда   14 ёшгача ногирон болалари бўлган кўп болали ота-оналар Таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун Сафарбарлик чақириқ  захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлар сони Бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқин қолган шахслар Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлар сони Жазони ўташ муассасаларидан бушатилганлар Одам савдоси билан жабирланганлар  
1 Халқ таълими бўлими 50 5   2 2   1      
2 Давлат архиви 30 3 1 1     1      
3  кузи ожизлар ва карларнинг кечки сменали сиртки урта умумтаълим мактаби 133 13 2 4 2   3 2    
4 Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти 42 04.янв   1 2   1      
5 Марғилон шаҳар хокимлиги 55 5 1 1 2   1      
6 "ДЕХКОН БОЗОРИ" 48 4   1   1 1 1    
7 Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошкармаси 399 39 5 4 3 2 11 13 1  
8 Маргилон чучваралари 35 3 1       1 1    
9 Баркомол авлод болалар маркази 67 6 1 2     2 1    
10 Болалар шифохонаси 304 30 4 8 3 2 9 4    
11 Юкумли касалликлар шифохонаси 233 23 4 8 2   6 3    
12 Тиббиёт бирлашмаси 1566 156 18 58 6 6 46 19 3  
13 Марғилон шахар ветенария бўлими 20 2   1     1      
14 3-сон Сил касалликлари шифохонаси 241 24 4 9     7 4    
15 Давлат солиқ инспекцияси 78 7 1 2 2   2      
16 Абдуллохон Аъло бахмали МЧЖ 35 3 2       1      
17 2-Оилавий поликлиника 245 24 4 10     7 3    
18 6-Оилавий поликлиника 146 14 2 6     4 2    
19 Туғруқ комплекси 407 40 5 13 2 2 12 6    
20 Болалар стомотология поликлиника 93 9 2 3   1 2   1  
21 3-Оилавий поликлиника 113 11 2 4     3 2    
22 5-Оилавий поликлиника 105 10 1 3 1 1 3 1    
23 7-Оилавий поликлиника 102 10 2 3     3 2    
24 Ёдгорлик МЧЖ 230 23 3 10     8 2    
25 4-Оилавий поликлиника 128 12 2 5     3 2    
26 1-Оилавий поликлиника 121 12 1 5 1 1 3 1    
27 Шахар стомотология поликлиника 93 9 1 3   1 2      
28 Уз.Рес.ССВ КУХЮКММ 69 6 1 2     2 1    
29 Давлат Сан.Эпидим.Назорат маркази 111 11 2 2 1   3 2 1  
30 Марғилон шаҳар мактабгача таьлим бўлими 44 4 1 2     1      
31 Курилиш коллежи 57 5 1 3     1      
32 Педагогика коллежи 140 14 2 4 2   4 1 1  
33 Иктисодиёт коллежи 83 8 1 3     2 2    
34 Енгил саноат ва Туризм коллежи 60 6 1 2     1 2    
35 1-Тиббиёт коллежи 54 5   1     3 1    
36 Ахоли Бандликка кўмаклашиш маркази 24 2 1       1      
37 "Синорита" хусусий корхонаси  50 5 2       1 2    
38 1-ихсослаштирилган мактабгача таьлим муасасаси 126 12 2 5   1 3 1    
39 Марғилон шахар ахоли дам олиш маркази 52 5   1 1 1 1 1    
40 Банк Коллежи 105 10 2 4     3 1    
41 2-Тиббиёт коллежи 93 9 2 3     2 2    
42 1-Мактаб 140 14 2 5   1 4 2    
43 2-Мактаб  69 6 1 2     2 1    
44 3-Мактаб 91 9 1 4     2 2    
45 4-Мактаб 94 9 2 3     2 2    
46 5-Мактаб 81 8   4     2 2    
47 6-Мактаб 138 13 1 4 1 1 4 2    
48 7-Мактаб 128 12 1 4   1 3 2 1  
49 8-Мактаб 137 13 1 5   1 4 2    
50 9-Мактаб 52 5   3     1 1    
51 10-Мактаб 77 7 1 3     2 1    
52 11-Мактаб 128 12 1 4 1 1 3 2    
53 12-Мактаб 71 7 1 3     2 1    
54 13-Мактаб 87 8   4   1 2 1    
55 14-Мактаб 121 12 1 5 1   3 1 1  
56 15-Мактаб 92 9 1 5   1 2      
57 16-Мактаб 120 12 2 4     3 3    
58 17-Мактаб 100 10   4   2 3 1    
59 18-Мактаб 109 10 1 4   1 3 1    
60 19-Мактаб 118 11   5     3 2    
61 20-Мактаб 64 6 1 3   1 1      
62 21-Мактаб 63 6 1 3     1 1    
63 22- махсус ақли заиф мактаби 93 9 1 5   1 2      
64 23-Мактаб 95 9 1 4   1 2 1    
65 24-Мактаб 99 9 1 4     2 2    
66 25-Мактаб 124 12 1 5 1   3 2    
67 26-Мактаб 105 10 1 4   1 3 1    
68 27-Мактаб 99 9 2 3     2 1 1  
69 28-Мактаб 87 8,7 1 3   1 2 1    
70 29-Мактаб 79 7,9 1 3     2 1    
71 30-Мактаб 90 9 1 5     2      
72 31-Мактаб   74 7 1 3     2 1    
73 32-Мактаб  64 6 1 3     1 1    
74 1-ИДИУМ 108 10 1 4   1 3 1    
75 2-ИДИУМ 88 8 1 3 1   2 1    
76 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 56 5 1 2     1 1    
77 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 71 7   3 2   2      
78 8-Болалар мусиқа мактаби 73 7   4     2 1    
79 9-Болалар мусиқа мактаби 94 9 2 4     2 1    
80 10-Болалар мусиқа мактаби 49 4 1 2     1      
81 25-МТТ 353 35 5 10 3 2 10 5    
82 24-МТТ 86 8 1 3 1 1 2      
83 17-МТТ 52 5   3     1 1    
84 2-МТТ 92 9 1 3 1 1 2 1    
85 14-МТМ 42 4 1 2     1      
86 1-МТМ 140 14 2 6   1 4 1    
87 12-МТТ 33 3   2     1      
88 35-МТТ 68 6 1 2     2 1    
89 9-МТТ 31 3         1 1 1  
90 16-МТТ 50 5 1 3     1 1    
91 6-МТТ 73 7 1 2     3 1    
92 37-МТТ 102 10 1 3   1 3 2    
93 23-МТМ 48 4   3     1      
94 32-МТТ 66 6   3 1   1 1    
95 3-МТТ 82 8   3 1   2 1 1  
96 20-МТТ 61 6   3   1 1 1    
97 26-МТМ 78 7   3     3 1    
98 15-МТТ 93 9 1 5     2 1    
99 28-МТТ 28 2   1       1    
100 21-МТТ 77 7   3   1 2 1    
101 10-МТТ 35 3 1 1     1      
102  8-МТТ 70 7 1 3 1   2      
103 7-МТМ 26 2   1       1    
104 33-МТТ 18 1         1      
105 30-МТМ 41 4 1 1     1 1    
106 18-МТТ 34 3 1 1     1      
107 19-МТТ 84 8 1 3   1 2 1    
108 38-МТТ 30 3 1 2            
109 5-МТМ 69 6 1 2     2 1    
110 36-МТТ 91 9 1 4   1 2 1    
111 27-МТТ 38 3 1 1     1      
112 13-МТТ 22 2 1         1    
113 2-МТТ 82 8 1 3     2 2    
114 Марғилон шахар Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси Маргилон шахар бўлими 25 2   1     1      
115 13-сонли Навнихол мактабгача таьлим муассасаси  30 3   2       1    
116 27 сонли Гилосча МТТ 40 4 1 2     1      
117 Кишлок курилиш банк 68 6   4     2      
118 Хамкорбанк 71 7   4   1 2      
119 1-Мехрибонлик уйи 92 9 2 4   1 2      
ЖАМИ 12436 1197 153 446 47 47 326 161 12  

Umumiy takliflar: 0

586