ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
698 Хокимият города Бухара 25/09/2018 10/10/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ БОЗОРИДА ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
ID-698

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидагиНизом»га (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида;

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

 

1. Бухоро шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 2100 кишини ташкил этадиган 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар учун 36,1 фоиз (759 киши);

ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 56 фоиз (1176 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 1 фоиз (23 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (63 киши);

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,5 фоиз
(32 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун
1,6 фоиз (34киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 0,6 фоиз (13 киши); миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

5. Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Мухторов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

6. Мазкур қарор “Бухоро оқшоми” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари  М.Мансуров зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар ҳокими                                                         К.Ж.Камолов

Umumiy takliflar

764