ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6936 Торгово-промышленная палата Узбекистана 26/08/2019 25/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун замонавий ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-6936

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун замонавий ўқув курсларини ташкил қилиш

ва ўтказишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли Фармонига мувофиқ Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Палата деб аталади) юритувига берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Марказ Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 6-уй манзилидаги маъмурий биносининг бир қисмига белгиланган тартибда ижара шартномаси асосида жойлаштирилсин.

3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Марказнинг жорий штатидаги ходимларига иш ҳақи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5630-сонли Фармонига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг Палатага тушадиган мақсадли равишда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлари;

Марказга давлат ва нодавлат ташкилотлари учун мақсадли ўқитишни ташкил қилиш бўйича шартномалар асосида қўшимча жалб қилинадиган маблағлари; 

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг грант маблағлари;

манфаатдор ташкилотларнинг хомийлик маблағлари; 

хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.

4. Қуйидагилар Палатага тавсия этилсин:

бир ой муддатда:

Марказнинг ҳудудий филиаллари Палатанинг ҳудудий бўлинмаларининг биноларига жойлаштириш;

ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

икки ой муддатда Марказ фаолияти ҳамда ўқув курслари тингловчилари учун зарур бўлган ўқув материаллар ва тарқатма материалларни қайта инвентаризациядан ўтказиш ҳамда зарурат бўлганда, янги ўқув материалларини ишлаб чиқиш;

5. Белгилаб қўйилсинки,

Палата юритувига ўтиши жараёнида балансдан балансга бериладиган Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг худудий филиалларининг мол-мулклари даромад солиғи объекти ҳисобланмайди;

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш учун эгалланадиган ва фойдаланиладиган давлат мулки бўлган бино ва хоналарнинг майдонларига ҳамда олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари аудиторияларидан таълим жараёнидан бўш вақтларида фойдаланилади.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган бепул ўқув курсларига вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг мутахассисларини ўқитувчи сифатида жалб этиш тегишли вазирликлар, идоралар ва давлат ташкилотлари ҳамда Марказ ўртасида тузилган шартномага мувофиқ мутахассисларни юборган вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ҳамда Марказ томонидан ҳақиқатда ўтказилган ўқув соатлари сонини тасдиқловчи маълумотларга кўра амалга оширилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                          А.Арипов

Umumiy takliflar

393