ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6923 Хокимият Амударьинского района 27/08/2019 11/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Амударё туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-6923

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг 17-моддаси,Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага куйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар  тўғрисида”ги 965-сонли қарорига асосан  ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришда ташкилотларнинг маъсулиятини ошириш мақсадида

 

Қ  А  Р  О  Р             Қ  И  Л  А  М  А  Н  :

1. Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар( кейинги ўринларда мухтожлар деб юритилади) учун иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, шу тоифадаги шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилга иш ўринларининг энг кам миқдорини банд этиб қўйиши лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Амударё туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 83 та иш ўринлари 4,88% банд қилинганлиги, жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ва кўп болали ота-оналар учун 37,35 фоиз (31 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 39,76 фоиз (33 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар     2,41 фоиз (2 киши);

ногиронлар учун 3,62 фоиз (3киши уй мехнатига касаначи);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 4,82 фоиз (4киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган ёки суднинг карорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар,  10,84 фоиз (9      киши);

одам савдоси қурбонлари учун  1,20 фоиз (1киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин. 

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган,  шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарлиги огохлантирилсин.

5. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

6. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Собиров) 5 кун  муддатда ушбу қарорни тегишли  ташкилотлар рахбарларининг эътиборига этказсин ва бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласин.

7. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  иқтисод ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари  М.Темирбаев зиммасига юклатилсин.

 

 Амударё тумани ҳокими                                               С.Йўлдашев

Umumiy takliflar

207