ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6903 Центральный банк Республики Узбекистан 30/08/2019 10/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-6903

Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил

11 июндаги 13/5-сон қарори (рўйхат рақами 1496, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги

“энг кам иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” _______,

___-сон

Umumiy takliflar

66