ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6849 Хокимият Ташкентской области 30/08/2019 08/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Вилоят шаҳарларида қатнайдиган йўловчи ташувчи транспорти хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-6849

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 04/15-03-32/2605-сонли хатига асосан, вилоят шаҳарлари ички йўналишларида йўловчи ташувчи транспорти хизматлари харажатларини қоплашни инобатга олган ҳолда йўловчи ташиш транспорти хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек йўловчилар ташиш транспорт хизматлари тарифларини асосли шакллантириш мақсадида

1. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 04/15-03-32/2605-сонли хатига асосан вилоят шаҳарларида қатнайдиган йўловчи ташувчи автобус йўналиши хизматларининг чекланган тарифларини, йўловчилар ташишнинг амалдаги шаклланаётган ҳаражатларини қоплашни таъминлаш ва шу орқали шаҳарда йўловчи ташувчи автобус транспортининг барқарор қатновини таъминлаш мақсадида, вилоят шаҳарларидаги шаҳар йўловчи транспортида автобусларда бир марталик юриш чипта нархи 1000 (бир минг) сўм этиб белгилансин.

2. Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2003 йил 2 июлдаги “Автобус йўналишларига параллел йўналишли такси йўналишларини очиш (ёпиш) тўғрисида”ги тавсияномасига амал қилган ҳолда вилоят шаҳарларидаги шаҳар йўловчи транспортида йўналишли такси йўналишларида бир марталик юриш чипта нархи 1500 (бир минг беш юз) сўм этиб белгилансин ва расмий веб-сайтга жойлаштирилсин.

3. Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи (С.Шоқосимов) шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифларини шаҳар йўловчи ташиш автокорхоналари томонидан жорий этилиши ва уларнинг ушбу нархда хизмат кўрсатиши устидан доимий назорат ўрнатилсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 10 октябрдаги 266-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Рустамов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Юсупов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими в.б.                                                            Р.Холматов

Umumiy takliflar

332