ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6836 Министерство народного образования Республики Узбекистан 23/08/2019 07/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Халқ таълими соҳасида нодавлат умумтаълим муассасаларини янада рағбатлантириш мақсадида давлат субсидияларини ажратиш тўғрисида
ID-6836

Нодавлат умумтаълим муассасаларига давлат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилаётганлиги туфайли нодавлат умумтаълим муассасаларининг битирувчи ўқувчиларига шаҳодатнома ва аттестатлар бериш ҳуқуқи ҳамда нодавлат умумий ўрта таълим мактаб очиш бўйича лицензия бериш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан Давлат хизматлар марказига берилди ва лицензия олиш жараёни икки баробар соддалаштирилди.

Натижада ҳозирги кунда республикада 89 та нодавлат умумий ўрта таълим мактаби фаолият олиб бормоқда, бу кўрсаткич 2016 йилги кўрсаткичга нисбатан тўрт баробар ошганлигини кўрсатади

Шунингдек, республика ҳудудларидаги ўқувчилар таълим хизматларидан фойдаланишда кенг танловга эга бўлиши ва ўз навбатида келгусида давлат бюджети маблағларининг тежалишига олиб келишини инобатга олган ҳолда халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини янада рағбатлантириш
ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига қўшимча 4 фоиздан юқори бўлмаган тижорат банкларнинг маржасини инобатга олиб, ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлашга алоҳида кредит линиясини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш учун барча ташкилий, ҳуқуқий
ва техник чораларни амалга ошириш тавсия этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлашга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тижорат банклардан олинадиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизига тенг миқдори қопланишини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиш орқали таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
_________даги
____-сон қарорига
ИЛОВА

Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш учун олинган кредит харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ариза - нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган сармоядорлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат субсидияларини ажратиш учун сўров шакли;

комиссия – нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг реестрини тасдиқлаш бўйича комиссия;

мурожаатчи – нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари;

реестр – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати;

субсидиялар – ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш учун олинган кредит харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида  Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

тижорат банк – ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлашга кредит маблағларини ажратиш учун Марказий банк томонидан белгиланадиган тижорат банк.

2. Субсидиялар нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлашда Марказий банк томонидан белгиланган тижорат банклари орқали бериладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 (эллик) фоизига тенг миқдорида ажратилади.

3. Нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан келиб тушган аризаларни ўрганиш ва уларнинг реестрини тасдиқлаш бўйича комиссияси аъзоларининг сони тоқ ва камида етти кишидан иборат бўлиб, комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан ташкил этилади.

4. Нодавлат умумтаълим муассасаларига субсидиялар ажратиш ва тўлаш 1-иловада келтирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш схемасига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидияларни ажратиш тартиби

5. Нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган сармоядорлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тижорат банкдан кредит олганидан сўнг субсидиялар ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2-иловада белгиланган субсидия олиш тўғрисидаги ариза шаклини тўлдирган ҳолда мурожаат қилинади.

6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахс Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

тадбиркорлик субъекти ва тижорат банк ўртасидаги кредит шартномасида белгиланган ҳисоб реквизитлари;

Халқ таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзоланган ҳолларда мазкур битимнинг нусхаси;

тижорат банк томонидан тақдим этилган кредит бўйича шартноманинг нусхаси.

7. Субсидия берилиши қўйидаги ҳолатларда рад этиш учун асос ҳисобланади:

низомда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ва улар бўйича талаблар бажарилмаган ҳолларда;

тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

8. Субсидия олиш тўғрисидаги аризалар ҳар ойнинг 20 санасига қадар қабул қилинади.

Белгиланган санадан кейин топширилган аризалар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

9. Нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан келиб тушган аризаларни ўрганиш ва уларнинг реестрини тасдиқлаш бўйича комиссия тадбиркорлик субъектининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари асосида 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг реестрини шакллантиради ва тасдиқлайди.

10. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар талаб этилганда, комиссия ариза берувчини ўрганиб чиқиш жараёнлари қўшимча 10 (ўн) иш кунига узайтирилгани тўғрисида ёзма шаклда ёки электрон шаклда ахборот тизими орқали хабардор қилади.

11. Комиссия реестр тасдиқланган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этилганлиги тўғрисидаги асосланган хабарни ариза тақдим этган тадбиркорлик субъектига ёзма ёки электрон шаклда ахборот тизими орқали хабардор қилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур тасдиқланган реестрни тақдим этади.

12. Ариза тақдим этган тадбиркорлик субъекти субсидия бериш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабар юборилган кундан бошлаб бир ойдан сўнг камчиликлар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, комиссияга такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

13. Ариза такроран тақдим этилган ҳолларда мазкур ариза янгидан берилган ҳисобланади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби

14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар йилги ажратилиши режалаштирилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. 

Бунда ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган муассасаларни жиҳозлашга банкдан олинадиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 (эллик) фоизига тенг миқдорини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларида назарда тутилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги комиссия томонидан тақдим этилган реестрни 3 (уч) иш кунида ўрганиб чиқади ва тадбиркорлик субъектларига тегишли маблағларни ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига буюртма беради.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига келиб тушган буюртмасига асосан реестрда белгиланган тадбиркорлик субъектлари ва банк ўртасидаги кредит шартномасида белгиланган ҳисобварақаларига тегишли миқдордаги маблағларни буюртма келиб тушган кундан бошлаб мунтазам равишда ҳар ой ўтказиб боради.

17. Тадбиркорлик субъектлари томонидан субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

Мазкур ҳолларда тадбиркорлик субъектларига шу кунга қадар ажратилган субсидиялар Давлат бюджетига қайтарилади, тадбиркорлик субъекти реестрдан чиқарилади, шунингдек уларга берилган нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия бекор қилиниш масаласи кўриб чиқилади.

18. Молиявий йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик махсус ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

4-боб. Якуний қоидалар

19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига субсидияни ажратиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилигига тегишли тадбиркорлик субъектлари масъул ҳисобланади.

20. Тижорат банк томонидан берилган кредит фоиз ставкасининг 50 (эллик) фоизига тенг миқдорида қопланадиган субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади

21. Субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан камчиликлар аниқланган ҳолларда, тегишли Давлат органи томонидан 30 (ўттиз) календарь куни ичида бартараф этиш бўйича огоҳлантириш тақдимномаси тадбиркорлик субъектига юборилади.

Огоҳлантириш тақдимномасида кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилмаган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти реестрдан чиқарилади ва мазкур тадбиркорлик субъектига субсидиялар ажратилиши тўхтатилади.

22. Низом билан боғлиқ юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

23. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.

Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Чора-тадбирлар

 

Ижро муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Сармоядорларва тадбиркорлик субъектлари

 

Тадбиркорлик субъектлари банкдан кредит олганидан сўнг субсидиялар ажратиш учун Халқ таълими вазирлигига ариза билан мурожаат қилади

 

Зарур бўлган ҳолларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

 

 

Комиссия

 

Тадбиркорлик субъекти томонидан келиб тушган аризани ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари асосида реестрини шакллантиради ва тасдиқлайди

 

Қўшимча ўрганишни талаб этиладиган ҳолатларда

 

 

10 (ўн) иш куни

 

 

20 (йигирма) иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

 

Комиссия

 

Субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этилганлиги тўғрисидаги асосланган хабарни ариза тақдим этган тадбиркорлик субъектига ёзма ёки электрон шаклида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва Молия вазирлигига мазкур тасдиқланган реестрни тақдим этади

 

3 (уч) иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

 

Комиссия томонидан тақдим этилган реестрни
ўрганиб чиқади ва тадбиркорлик субъектларига тегишли маблағларни ажратиш бўйича Молия вазирлигининг Ғазначилигига буюртма беради

 

3 (уч) иш куни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги

 

Келиб тушган буюртмага асосан реестрда белгиланган тадбиркорлик субъектлари ва банк ўртасидаги кредит шартномасида белгиланган ҳисобварақаларига тегишли миқдордаги маблағларни ҳар ой ўтказиб боради

 

Мунтазам равишда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА

 

НАМУНА

 

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлигига

 

Субсидия олиш тўғрисида
АРИЗА

_____________________________________________________________________________,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

 

_____________________________________________________________________________,

(юридик манзили)

 

____________________________________              __________________________________,

                        (телефон рақами)                                                       (электрон почта)

 

_____________________________________________________________________________

манзилида рўйхатдан ўтган,

 

_____________________________________________________________________________,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, қайси давлат хизматлари агентлигидан рўйхатдан ўтган)

 

директори:____________________________________________________________ номидан,

(юридик шахс раҳбарининг лавозими, Ф.И.Ш.)

 

___________________________________________________________манзилда жойлашган

(вилоят, туман, шаҳар, махалла, кўча.)

 

нодавлат умумтаълим муассасасини жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман.

 

Лицензия олинган сана ва рақами: ________________________________________________________

Ҳисобрақами: __________________________________________________________________________

 

Илова:__________варақда

 

_____________________________________                                                   ______________

(юридик шахс раҳбарининг лавозими, Ф.И.Ш.)                                                           (шахсий имзо)     

 

20___ йил _______________

Ташкил этиладиган ва фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

НАМУНА

 

 

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири,

Нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Давлат бюджетидан субсидия ажратиш юзасидан келиб тушган аризаларни ўрганиш ва уларнинг реестрини тасдиқлаш бўйича комиссия раиси

__________________________Ф.И.Ш.

_______ йил «______»______________

 

20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат умумтаълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг
РЕЕСТРИ 

 

 

Субсидия ажратиладиган нодавлат умумтаълим муассасаси

 

Жойлашган манзили

 

СТИР
рақами

 

Банк реквизитлари

 

Тижорат банк томонидан берилаётган  кредит миқдори

 

Тижорат банк томонидан берилаётган кредит фоизи

 

Ажратиладиган субсидия миқдори

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия раиси ўринбосари:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

Комиссия аъзоси:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

Комиссия аъзоси:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

Комиссия аъзоси:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

Комиссия аъзоси:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

Комиссия котиби:

_______________

(Ф.И.Ш)

 

имзо

 

 

Umumiy takliflar

330