ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
6742 Хокимият Шурчинского района 22/08/2019 06/09/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шўрчи туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6742

Шўрчи туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

 

“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муасасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.Шўрчи туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2.Туман халқ таълими бўлими ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

3.Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасига ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими  бўлими  ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5.Мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.

7.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари У.Алимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                     Б.Алимов

Umumiy takliflar

246